Тетени Дон Карло алмаштирадими?...

Тетени Дон Карло алмаштирадими?...

Карло Анчелотти - Бразилия миллий жамоасини бошқариш учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

UOL Esporte хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ЖЧ-2026 саралаш босқичи олдидан Европанинг номдор мураббийларидан бирини таклиф этмоқчи. Бразилияликлар ЖЧ-2022 олдидан Пеп Гвардиола билан боғланган, аммо рад жавобини олган эди. Энди мамлакат футбол раҳбарияти Карло Анчелоттини таклиф этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, улар Анчелотти билан мундиал стартидан аввал октябрь ойида боғланган, италиялик мураббий эса музокаралар учун 2023 йилнинг июнигача кутишни сўраган. Анчелоттининг Мадрид клуби билан амалдаги келишуви 2024 йилга қадар белгиланган, шу сабабли Бразилия футбол конфедерацияси Анчелотти билан келишувга эришган тақдирда ҳам, у келгунга қадар саралаш босқичида бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб турадиган мутахассис топишига тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2021 йилнинг ёзида «Реал»да иккинчи марта иш бошлаб, Ла Лига ва ЕЧЛ ғолибига айланди. Шу тариқа, у Италия, Испания, Германия, Франция ва Англия чемпионига айланган илк мураббий бўлди. 63 ёшли мутахассис ҳозиргача миллий жамоада фаолият юритмаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.