Танишинг, тезкор тўпурарлар!
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
«У болакай эмас, у эркак. Ва беназир иқтидор соҳиби!» деганди Поль Погба «Монако» ва Франция терма жамоасининг 22 ёшли жавоҳири бўлган Орельен Тчуамени ҳақида. Ҳозирча бу футболчининг номи кўпчиликка номаълум, аммо тез орада ҳаммаси ўзгаради: кун сайин ёрқинроқ ўйин кўрсата бошлаган Орельеннинг довруғи тобора кенгроқ ёйилиб, номдор клублар эътиборини тортмоқда.
«У болакай эмас, у эркак. Ва беназир иқтидор соҳиби!» деганди Поль Погба «Монако» ва Франция терма жамоасининг 22 ёшли жавоҳири бўлган Орельен Тчуамени ҳақида. Ҳозирча бу футболчининг номи кўпчиликка номаълум, аммо тез орада ҳаммаси ўзгаради: кун сайин ёрқинроқ ўйин кўрсата бошлаган Орельеннинг довруғи тобора кенгроқ ёйилиб, номдор клублар эътиборини тортмоқда.
Тчуамени Францияда туғилган бўлсада, аслида камерунлик. У мукаммал сифатларга эга футболчилар тоифасидан: жисмонан бақувват, ўйинни тўлиқ ҳис этади, нафис узатмалар ҳамда порлоқ келажак соҳиби. Ана шу фазилатлари уни қитъанинг энг ноёб иқтидорлари сафига олиб чиқди. Орельен бошқа клублар қатори, «Реал» ва «ПСЖ»нинг диққат марказида турибди. У ҳозирнинг ўзида Каземиронинг ўрнини тўлдира олади. Тчуаменининг асосий ихтисоси - таянч ярим ҳимоячиси, лекин соф ярим ҳимоячи позициясида ҳам ишончли тўп сура олади. Франция терма жамоасида майдон марказидаги юмушларни айнан у Поль Погба билан ҳамкорликда бажармоқда.
Ҳимоя чизиғида Тчуамени «галактик» кўрсаткичларни қайд этмоқда. Лўнда таърифга кўра, рақибларидан тўпни олиб қўйиш бобида (ҳар бир ўйинда 6,63 марта) у Кокленни (6,3) ортда қолдириб, Европанинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси бўлиб турибди. Юксак жисмоний кўрсаткичлари (187 см., 83 кг.) Орельенга шундай устунликни беради. Баҳайбат гавдасидан самарали фойдаланиш эвазига, майдон марказида у чинакам қоя вазифасини адо этади. Боз устига, ҳеч қачон мувозанатни йўқотмайди. Шу боис, яккама-якка баҳсда Орельендан устун келиш камдан-кам футболчига насиб этади. Тчуамени - фақат мураббий буйруғига биноан ҳужумга отланиши мумкин. Ана шу итоаткорлик унга таянч ярим ҳимоячиси ҳудудида жамоадошларининг хатоларини бартараф этиш имконини беради.
Шунингдек, Орельен ташкилотчилик вазифасини ҳам аъло даражада уддалайди. Унинг жорий мавсумдаги аниқ узатмалари 87 фоизни ташкил этмоқда. Буларнинг 81 фоизи олдинги чизиққа йўлланган. Тчуамени тўп билан муомала қилганда фақат рақиб дарвозаси томон қарайди: камдан-кам ҳолларда ортга қайтади, дриблингдан жуда кам (1,24 марта) фойдаланади, асосий мақсади - назорат ва тезкор муомала.
Франциялик таянч ярим ҳимоячиси ҳар бир ўйинда ҳеч бўлмаганда бир марта рақиб жарима майдончаси чизиғида ўз омадини синаб кўради. Ҳавода самарали ўйнаши сабабли, бурчак зарбалари вақтида рақиб жарима майдончасида ўта хавфли, ўз дарвозаси олдида ўта ишончли ҳисобланади.
Тчуамени Франция шимолидаги Гаврдан унча узоқ бўлмаган Руан шаҳарчасида туғилди, футболдаги илк сабоқларини «Бордо» кантерасида олди. 15га тўлганида 17 ёшлилар жамоасига жалб этилди. Бир йилдан сўнг 19 ёшлилар жамоасига чиқди, 17 ёшда эса «Бордо» ўринбосарлари сафидан жой олди. Ҳали балоғатга етмаган ўсмир 3 марта асосий жамоага жалб этилди, лекин дебюти анча чўзилиб кетди. Ниҳоят, 2018|2019 йиллар мавсумида Европа Лигаси саралаш босқичида Латвиянинг «Вентспилс» клубига қарши асосий таркибдаги дебютини нишонлади. Ўзининг дастлабки расмий голини Мариуполда, маҳаллий жамоага қарши баҳсда урди. Ўша мавсумда Орельен асосий таркибда 19 марта майдонга тушди.
2019|2020 йиллар мавсумини футболчи «Бордо»нинг асосий таркибида ўтказди, 21 учрашувда майдонга тушди ва «Монако» эътиборини қозонди. Унинг ўша даврдаги савияси қандайлигини князлик клуби воз кечган 18 млн.дан билиб олиш мумкин. Қиммат беҳикмат бўлмас, деганларидек, Орельен ўзи учун сарфланган маблағни тўла оқлади - илк кунданоқ асосий таркибдан жой олгани ҳолда, 42 учрашувда иштирок этди. У атиги 2та ўйинни ўтказиб юборди: сариқ карточкалар кўплиги ва тўпиғидаги енгил шикастланиш туфайли.
Ана шу самарали иштироки билан Тчуамени Дидье Дешам эътиборини тортиб, Босния ва Герцеговина термасига қарши баҳсда дебютини нишонлади. Жорий мавсумда футболчи дебютдагидек 42 марта майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. Ҳозирча бу Орельеннинг энг яхши кўрсаткичи бўлиб турибди.
Франция термасидаги деб-ютини 21 ёшу 7 ой ва 5 кунлигида нишонлаган Тчуамени ҳозиргача яна 7 учрашувни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Жумладан, «уч ранглилар» ғалабаси билан ниҳоясига етган «Сан-Сиро»даги УМЛ финалида (Испания - 2:1) Поль Пог-ба билан марказда ишончли тўп сурган бўлса, 24 март оқшомидаги Кот-д`Ивуарга қарши ўртоқлик учрашувида терма жамоадаги дастлабки голини урди. Эътиборли жиҳати шундаки, Африка вакилининг ҳисобни очиши (Пепе, 19-дақиқа) ва майдон эгаларининг мувозанатни тиклашларидан кейин, беллашув жанговар дуранг билан якунига етадигандек эди. Бироқ қўшимча вақтнинг 3-дақиқасида амалга оширилган бурчак тўпини боши билан дарвозага йўллаган Тчуамени ғалаба голи муаллифига айланди. Шу кетишда ёш иқтидор соҳиби Қатар мундиалига қадар «уч ранглилар»нинг етакчилари сафидан жой олса, ажабланмаймиз.
«У жамоага куч-қувват бахш этади. Чунки ўзи ўта ноёб иқтидор ва жисмоний қувват соҳиби», - деганди Погба Украина терма жамоа-си билан бўлган учрашувдан кейин.
Дарҳақиқат, Орельен - жуда бақувват ўйинчи. Унинг «Монако» билан имзолаган шартномаси 2024 йилнинг июнида ниҳоясига етади. Футболчининг трансфер қиймати ҳозир 40 млн. еврога баҳоланмоқда. Асосий харидорлардан бири бўлган «ПСЖ»ни у топ-клуб сифатида эътироф этди. Футболчи агентининг Le Parisien газетасига берган маълумотига кўра, Тчуамени бирор-бир клуб билан келишувга эришган эмас. Афтидан, тобора яқинлашиб келаётган ёзги трансфер мавсуми «Монако» юлдузи учун ўта қизғин келиб, фаолиятида кескин ўзгаришлар юз берадигандек...
Содиқ СОБИР тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Ёхуд Суперлига рамзий термасини тузишда «хол» қўйишгани хусусида...
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789