АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Европанинг етакчи клублари ЧЛ, ЕЛ ва КЛда навбатдаги ҳисоб-китобга киришган паллада узоқ Боливияда камтарингина миллий чемпионат футбол оламига охирги кунларнинг энг даҳшатли сюжетини тортиқ этди.
У ерда «Пачено класико» номини олган мамлакат миқёсидаги асосий жанг бўлиб ўтди - «Стронгест» ва «Боливар» ўртасидаги «Ла-Пас дербиси». Ўйин кутилганидан-да ёрқин чиқди, узлуксиз воқеалар бир-бирига уланди - 0:3дан кейин «камбэк», муштлашув, полиция аралашуви, чиройли голлар, 90-дақиқадан кейин 5та «қизил» ва якуний 4:4 ҳисоби... Келинг, энди маълумотлар асосида боливияча футбол хроникаси билан танишиб чиқамиз.
** Биринчидан, барчаси Лотин Америкасига хос анъанавий томоша билан бошланди - мухлислар трибуналарда беармон файер ва фейерверклар ёқишдики, бутунлай сариқ ва қора тусга кирган «Стронгест» трибуналари қалин тутун ичида қолди. Табиийки, меҳмон жамоа - «Боливар» мухлислари ҳам бўш келишгани йўқ, тўғри, улар намойиш борасида камтарроқ бўлдилар.
** Биринчи бўлим охирига келиб «Стронгест» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Мезбонлар аввалига жарима зарбаси, кейин пенальтидан унумли фойдаланишди. Жамоа танаффусдан чиқиши билан учинчи голни ҳам урди - Сауль Торрес чамаси 30 метр масофадан дарвоза «тўққиз»лигини нишонга олди.
** «Стронгест» 3-голни нишонлашга берилган паллада «Боливар» дарҳол олдинга бориб, биринчи жавобни берди - аргентиналик 32 ёшли Пато Родригес ҳисобни қисқартирди. Хуллас, 60-дақиқада ҳисоб «Стронгест» фойдасига 3:1 эди.
** Кейинги муҳим воқеа 87-дақиқага тўғри келди - «Боливар» вакили Габриэль Вильямиль жамоасининг иккинчи голини уриб, қувноқ ва шиддатли якунни таъминлади.
** Орадан 3 дақиқа ўтиб, «Боливар» сардори Сезар Мартинш мувозанатни тиклади - 3:3. Марказий ҳимоячи бунда ўзи ҳам тўп билан бирга рақиб дарвозасига кириб кетди. Шу тариқа меҳмонлар 3та гол фарқини йўқотдилар - чиройли «камбэк».
** Эътиборли томони, «Боливар» шу билан тўхтагани йўқ. 90}8-дақиқа: яна ўша Пато Родригес жамоасининг 4-голи муаллифига айланди. Бу вақтда «Стронгест» мухлисларига қараб бўлмасди. Айрим эҳтиросли фанатлар кўзга ёш олганча стадиондан чиқиб кетишга чоғланишди. Мезбон жамоанинг баъзи футболчилари эса шунчаки, майдонга бемажол ётиб олишди.
** Бу ҳали ҳаммаси эмас! «Боливар»нинг 4-голидан кейин футболчилар ўртасида муштлашув юзага келди. Натижада вазиятга полиция ҳам аралашди ва барчаси кескинлашиб кетиши олди олинди. Бош ҳакам ҳам жим қараб турмади - жанжалга нисбатан ҳукм ўлароқ, 4 нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. Аниқроғи, мезбонлардан икки, меҳмонлардан бир ўйинчини майдондан четлатди ва «Боливар»нинг захира дарвозабони ҳам ўз «насиба»сини олди.
** Табиийки, ҳакам жанжалга сарфланган вақтни ҳисобга олиб, ўйинни давом эттирди. Якунда, 90}20 (!!!)-дақиқада «Стронгест» пенальти эвазига урилган гол билан ўйинни қутқариб қолди - 4:4.
** Финал ҳуштаги янграшидан олдин «Боливар»дан яна бир футболчи иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Голлар бўйича - 4:4, қизил карточкалар бўйича - 2:3!
Энг қизиғи, 4:4 ҳисоби ҳар икки жамоа зарарига ишлади. Чунончи, етакчиларнинг муросасиз «муроса»сидан фойдаланган «Олвэйс Реди» турнир жадвалида голлар нисбатига кўра, 1-ўринга кўтарилди. 2-поғонада - «Стронгест». Хуллас, Боливия чемпионатида қўшҳокимлик юзага келди - «Олвэйс Реди» (маъноси - «Ҳар доим тайёрман») ва «Стронгест» (маъноси - «Энг кучли»).
«Ла-Пас дербиси» 95 йиллик тарихга эга. 2014 йили «Стронгест» ва «Боливар» ўртасидаги қарама-қаршилик дунё футболидаги энг принципиал 25та дерби рўйхатига киритилганди. Қолаверса, бу сафар икки жамоа «олишув»га чемпионат етакчилари сифатида киришди ва бу ҳам дерби аҳамиятини янада ошириб юборди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789