АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ОКМКнинг Эрондаги шармандали мағлубияти ўзбек футболи жамоатчилигига оғир ботгани ўз-ўзидан тушунарли
Жумладан, «Футболиум» канали муаллифи ҳам 0:9га ўз ўрнида муносабат билдириб, бундай омадсизлик сабабларини келтиришга уринди.
- 0:9 - бу миллий футболимиз учун қитъа клублар турнирлари тарихидаги энг йирик мағлубият. Менимча, ҳозир Миржалол Қосимов ўрнида бўлиб қолишни ҳоҳловчилар топилмаса керак. ОКМК ўйинидаги камчиликларни унутмаган ҳолда шуни эслатмоқчиманки, Қосимов охирги 2 ой давомида жароҳатлар кўплигидан нолимоқда. Мураббий буни Суперлигадаги рақобат билан ҳам изоҳламоқда. Лекин келинг, ОКМКнинг жорий мавсумдаги тақвимига бир назар ташласак. Олмалиқ клуби мавсумнинг биринчи ярмида, яъни 5 март - 1 июль оралиғида 16та ўйин ўтказди: 13таси чемпионат ва 3таси кубокда. Мавсумнинг иккинчи ярмига қарасак, 29 июль - 4 декабрь оралиғида ОКМКда 25та ўйин йиғилади: чемпионатда 13та, ОЧЛда 8та ва кубокда 4та. Яққол номутаносиблик. Шунинг баробарида йилнинг биринчи ярмида терма жамоалар учун 2та, иккинчисида эса 3та ФИФА ойнаси мавжуд. ОКМКдаги жароҳатлар чиндан ҳам, мавсум тақвими иккинчи қисмидаги ушбу ортиқча «юк» билан боғлиқ. Боз устига, бу муаммонинг бир қисми, холос. Муаммонинг яна бир томони - мавсум учун клублар «заявка»сини чеклангани. Бундай тиғиз тақвим учун 20 нафар футболчи жуда кам. Қолаверса, танаффусда бор-йўғи 5 нафар футболчини қўшишга рухсат берилди. Шу жойда менга рўйхатга чекланмаган тарзда ёш футболчи киритишга рухсат берилганини эслатиш шарт эмас. Чунончи, жиддий вазифаларни ҳал қилишда потенциал истеъдодлардан кўра, футболчилар тажрибаси муҳимроқ. Йўқ, ОКМК ҳолатини дейлик, «Навбаҳор»ники билан солиштириш ортиқча. Кўриниб турибдики, «Сепаҳон» даража бўйича ОЧЛдаги тасодифий йўловчи «Нассажи»дан анча юқорида. «Мумбай» ва «Қува Ал-Жавия»ни ўзаро таққослашдан ҳам маъно йўқ. Қолаверса, «Навбаҳор» кубок турниридаги мағлубиятдан кейин Эрон сафари олдидан 1 ҳафта дам олганини унутмайлик. Шунинг учун ҳам «Озоди»даги икки ўйин турли сценарийлар остида ўтди.
Агар ПФЛ клублар эҳтиёжини тушуниш, уларни тинглашни ўрганганида, ОКМКнинг ушбу муаммолари енгилгина ҳал бўларди. Ўзбекистон кубогида гуруҳ босқичини жорий этиш ҳақидаги аҳмоқона қарор ҳар бир жамоа зиммасига 2тадан қўшимча ўйин юклайди. Боз устига, бу учрашувларнинг аксарияти ҳеч кимни ортиқча қизиқтирмайди - на жамоаларни, на мухлисларни. Бундан ташқари, кубок турнири гуруҳ босқичи 3 ойга чўзилди. Яъни гуруҳларда турлар турли вақтлар - бир неча ҳафтага қўйилди. Гуруҳ босқичидан воз кечиб, уни 1|16 финал билан алмаштириш ва раунд ўйинларини бир ҳафтага қўйиш билан тақвим учун вақт тежаш, баҳорда камида яна 3та раунд ўтказиш мумкин. Шунда етакчи клублар баҳор ва кузги ўйинлар сони бўйича мувозанатга эга бўлади. «Заявка»даги футболчилар сонига келсак, бунда барча айб клубларнинг ўзида. Аниқроғи, ПФЛга келиб, столни тақиллатолмайдиган (ҳамма ўйлаганидек эмас), ўз ҳуқуқларини талаб қилолмайдиган клублар раҳбарларида. Улар футболчилар саломатлиги ҳақида қайғуришлари, бундай чекловлар клубларнинг бир неча фронтда муносиб ўйнашига халақит беришини тушунишлари керак. Аммо миллий клуб футболимизда бундай жасурлар йўқ.
SamvelKarlenich каналида ёзилишича, ОКМК ОЧЛ «Ғарб» минтақаси тарихидаги энг йирик ҳисобли мағлубиятга йўлиқди. Лекин бутун турнирга қарасак, 0:9дан ҳам йирикроқ мағлубиятлар бор.
ОЧЛ тарихидаги энг йирик ҳисобли мағлубиятлар:
1. «Сеонгнам Илва» (Ж.Корея) - «Персик Кедири» (Индонезия) - 15:0 (2004 йил)
«Гамба Осака» (Япония) - «Да Нанг» (Вьетнам) - 15:0 (2006 йил)
2 «Чанчун Ятай» (Хитой) - «Персипура Жаяпура» (Индонезия) - 9:0 (2010 йил)
«Токио» (Япония) - «Чонбури» (Таиланд) - 9:0 (2016 йил)
«Чонбук Моторс» (Ж.Корея) - «Тампинс Роверс» (Сингапур) - 9:0 (2021 йил)
«Сепахон» (Эрон) - ОКМК (Ўзбекистон) - 9:0 (2023 йил)
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789