Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Футзал бўйича ЖЧ-2024 мезбонлик ҳуқуқининг Ўзбекистонга топширилгани барча юртдошларимизни тўлқинлантириб юборди ўз-ўзидан.
Жумладан, охирги йилларда Қатарда фаолият юритаётган Алишер Никимбаев ҳам бунга алоҳида тўхталиб, ўзбек футболи ФИФА таснифидаги турнирни қабул қилиш ҳаракатини анча олдин бошлаганини эслатди. У шунингдек, бесамар уринишлар тарихи ва тафсилотини ҳам ёдга олди.
***
- Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш 15 йилча муқаддам Ўзбекистон футбол федерациясида ишлаган кўпчиликнинг орзуси эди. Хусусан, ташкилотнинг ўша пайтдаги президенти Мираброр Усмонов ҳам шу орзу билан яшаган. Биз 4 йил ичида ОФК байроғи остидаги 4та қитъа чемпионатига мезбонлик қилиш асносида шу орзу сари изчил қадам ташладик. 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтадиган ЖЧ-2012 Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ФИФА таснифидаги илк турнирга айланиши мумкин эди. ФИФА Ижроий қўмитаси 2011 йилнинг 3 мартда чиқарган қарори билан турнирни Ўзбекистонга топширган. Дарвоқе, мусобақага ариза топшириш мен учун ЎФФдаги «демобилизация аккорди» бўлди. 2011 йилнинг февраль ойи ўрталарида Цюрихга аризалар китобини олиб боргандим, 1 мартдан эса ОФК штаб квартирасида ишлай бошладим. Умуман олганда, Цюрихда 1та эмас, бир нечта «заявка» китобини топширганман - U-17 тоифасидаги ЖЧ-2013, U-20 белгиси остидаги ЖЧ-2013 ва қизлар ўртасидаги ўша турнирни қабул қилишга ариза берганмиз. Якунда бизга фақат 1та мусобақа берилди, U-17 БАА ва U-20 Туркияга кетди. Бироқ 2011 йилнинг декабрь ойида ФИФА Ижроий қўмитаси Ўзбекистондан жаҳон чемпионати мезбонлик ҳуқуқини олиб қўйиб, уни Японияга топширди. Сабаби - тайёргарлик жараёни суръатининг талабдан кечикиши. Қолаверса, ФИФА август ойидаёқ ЎФФни воқеаларнинг бундай оқибати ҳақида огоҳлантира бошлаганди. Ўзбекистонга захира варианти излаш эса октябрь ойида бошланган. Аммо Тошкентда таҳликали сигнал бепарво қолдирилди. Бўлиб ўтган воқеалик юзасидан 2та тахмин бор: ЎФФ раҳбарияти қандайдир сабаб (эҳтимол молиявий) билан турнирни ўтказиш фикридан қайтган ёки алоҳида босимсиз ҳам мезбонлик қилишга умид боғлаган. Нима бвлганидан қатъий назар, энди асл ҳақиқатни ҳеч қачон билолмаймиз.
Ўзбекистон иккинчи марта 2013 йилда жаҳон чемпионати мезбонлигини олишга яқин келганди. Гап 17 ёшли ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2017 учун ариза ҳақида кетмоқда. Ўшанда турнирга 4та мамлакат даъвогарлик қилган - Ҳиндистон, Ирландия, ЖАР ва Ўзбекистон. Хусусан, Осиёнинг икки «заявка»си ҳам реалроқ эди. Ирландия ва ЖАР эса аслида нимагадир даъво қилмаган, лекин аризани қайтариб олиш ҳақида расман гапирилмаган. ФИФАнинг ўша пайтдаги раҳбарияти, ҳомийлар ва айниқса, ОФК Ҳиндистонга фаворит сифатида қараган. Дейлик, ОФК бош котиби Ўзбекистон ҳам ташкилот аъзоси эканлигини унутгандек, Ҳиндистонни қўллаб-қувватлаши ҳақида расман ва ошкора баёнот берганди. Шунинг баробарида Ҳиндистон «заявка»сида ҳукумат кафолати билан боғлиқ муаммо йўқ эмасди. Ҳужжатларни топширишнинг якуний муддати сифатида 2013 йилнинг 15 октябрь куни белгиланганди, ҳиндлар эса бу вақтгача ФИФАга ҳаммасини топширишмаган. Ноябрь ойи бошида ҳаттоки, ҳамкасбларим Ўзбекистон турнир мезбонлигини қўлга киритишини айтиб, табриклай бошлашди. Якунда Ҳиндистон футбол федерациясининг ўша пайтдаги президенти 7 ноябрь куни ФИФА раҳбари билан шахсан учрашиб, ҳукумат кафолатини топширди. Якунда турнирни айнан Ҳиндистон олди.
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга учинчи уриниши энг муваффақиятлиси бўлади, менимча. Биринчидан, бугун ЎФА раҳбарияти ФИФА ва ОФК билан яхши муносабатларнинг энг юқори чўққисида турибди. Ҳа, 2000-2015 йиллар давомида ҳам ўзаро алоқалар чакки бўлмаган, аммо бундан ортиқ эмас. Ўзаро муносабатларнинг таназзулга учраши эса 2017-2019 йилларда, ЎФАни хира шахслар бошқарган пайт кузатилди ва ҳаммаси пора беришга уриниш учун дисквалификация билан якунланишига оз қолди. Равшан Эрматов вице-президент лавозимида иш бошлаганидан буён ЎФАнинг асосий ютуғи айнан ОФК ва ФИФА билан алоқалар ўрнатилганидир. Бунга аввало, жаҳон футболидаги энг машҳур ўзбек - Эрматовнинг шахсияти ёрдам бермоқда. Равшаннинг ўзи бу ҳақда ўйлайдими ёки йўқ, билмадим, лекин футзал бўйича ЖЧга мезбонлик қилиш унинг учун ФИФА Кенгашига сайлов кампанияси йўлидаги биринчи қадамга айланиши мумкин. Сайловнинг ўзи 2027 йилга белгиланган, унга тайёргарликни қанча эрта бошласангиз, шунча яхши.
Тушунарлики, футбол сиёсатининг бу каби нозик жиҳатлари мухлисларни унча қизиқтирмайди. Уларнинг асосий ютуқлари - Ўзбекистон жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган мамлакатлар қаторига кирди. Улар дунёнинг энг яхши футзал жамоалари ўйинларини жонли равишда кўриш имкониятига эга бўлишади. Шунинг баробарида тажриба тасдиғидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, турнир қўшни давлатлардаги мухлис ва мутахассислар эътиборини ҳам тортади. Менга Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ҳамкасблар ёзишга улгуришди. Ўйлайманки, Эрондан ҳам кўп меҳмонлар кутишимиз керак. Бошқа томондан, футбол сиёсати ўз ишини қилди, Ўзбекистон турнирни олди. Жаҳон чемпионатини ўтказиш эса - катта масъулият. Турнирга тайёргарлик кўриш учун 1 йил бор. Асосий савол - шу йил қандай ўтади?
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789