АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Adidas компанияси Лионель Мессини 8-«Олтин тўп» билан алоҳида табриклади.
Германия бренди бу борада креатив йўлдан бориб, аргентиналик учун оригинал совға ҳозирлади - 8та узук. Креативлик шуки, махсус буюртма асосида тайёрланган тақинчоқларнинг ҳар бири Леога қайсидир алоҳида муваффақияти ёки ҳаракатини эслатиб туради. Adidas вакилларидан ажойиб юриш!
Леонинг 8та узукни тақиб олган ҳолда тушган суратлари биринчи бўлиб, Adidas компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида пайдо бўлди. Табиийки, улар бир зумда бутун интернет оламига ҳам кенг тарқалди. Ҳар бир узукнинг Месси фаолиятидаги қайсидир муҳим воқеага бағишлангани эътиборга молик:
El Beso - Мессининг ЧЛдаги биринчи ғалабаси (2009 йили) шарафига
Apunta Al Cielo - Мессининг голларни қўлларини осмонга қарата нишонлаши шарафига (Лео 1998 йили вафот этган бувиси Селинани шундай хотирлаганди).
GOAT - Хосеп Гвардиола бошқарувида ўйнаган 2011 йилги «Барселона» шарафига
91 - 2012 йили Месси ўрнатган тарихий рекорд (у йил давомида 91та гол урганди) шарафига
Шунингдек, ЧЛдаги 4та ғалаба, 6та «Олтин бутса», Америка кубоги-2021даги зафар ва албатта, Аргентина миллий жамоасининг ЖЧ-2022даги чемпионлиги шарафига аталган узуклар бор.
Adidas узуклар тўплами билан чекланиб қолмай, 8-«Олтин тўп»га атаб махсус бутсалар (чекланган миқдорда)ни ҳам сотувга чиқарди. Улар ноёб дизайни билан ажралиб туради. Оқ-олтин тусли бутсаларнинг бир томонида 8та «Олтин тўп» тасвири, Аргентина байроғи, Мессининг ўйинчилик рақами ва GOAT ёзуви бор. Энг муҳими, бутсаларнинг иккинчи томони Месси оиласига бағишланган: фарзандлари ва турмуш ўртоғининг исмлари, туғилган саналари. Инсайдерларнинг ёзишларича, Лео яқин орада шу бутсада ўйнай бошлайди. Янги моделнинг номи ҳам жарангдор - AdidasxCrazyfast.1 Messi Ballon D’or.
«ОЛТИН ТЎП» БОР, MLS МУКОФОТИ ЙЎҚ
Лионель Месси 8-марта «Олтин тўп»га лойиқ топилган бўлсада, MLSда совринсиз қолди. Жумладан, энг яхши дебютантга аталган мукофот мунтазам мавсумнинг 28та ўйинида 17та гол урган «Атланта Юнайтед» ҳужумчиси Георгис Якумакисга насиб этди. Ушбу номинация финалига аргентиналик ва грециялик футболчидан ташқари, Эдуар Лювен («Сент-Луис Сити») ҳам чиққан эди. Эслатма, Лео MLSдаги дебют мавсумида 6та ўйин ўтказиб, 1та гол ва 2та ассист расмийлаштирди.
«ОЛТИН ТЎП»-2023 СЎРОВИ ЯКУНИ
Лионель Месси - 462 балл
Эрлинг Холанд - 357 балл
Килиан Мбаппе - 270 балл
Кевин де Брюйне - 100 балл
Родри - 57 балл
Винисиус - 49 балл
Хулиан Альварес - 28 балл
Виктор Осимхен - 24 балл
Бернарду Сильва - 20 балл
Лука Модрич - 1 балл
Манба: sports.ru, А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789