АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Аббосбек Файзуллаев - Россия Премьер-лигаси жорий мавсумининг асосий кашфиёти.
ЦСКА «Пахтакор»дан атиги 500 минг еврога сотиб олган 19 ёшли ярим ҳимоячи қисқа вақт ичида москваликлар етакчисига айланди ва лиганинг энг ёрқин футболчиларидан бири сифатида эътироф этилди. ЦСКАнинг қишки йиғини пайтида Файзуллаев «Чемпионат» нашрига интервью берди. Унда Аббосбек асосан ўзининг болалиги ҳақида гапирди, Россияга тез мослашганини тушунтирди ва Европа топ-клубларининг қизиқиши ҳақида фикр билдирди.
- Ўзбекистон термасининг Осиё кубогини эрта тарк этгани ачинарли бўлди. Шу фикрга қўшиласизми?
- Яхши тажриба бўлди: мамлакат бош жамоаси сафида илк бор бундай йирик турнирда ўйнадим, кўп нарсаларни ўргандим. Биз яхши ўйнадик, аммо пенальтилар сериясида Қатардан мағлуб бўлганимиз ачинарли бўлди. Ваҳоланки ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Агар Қатар тўсиғидан ўтганимизда турнирда ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга бўлардик. Бироқ, ҳаёт давом этмоқда. Мақсад аниқ - илк марта жаҳон чемпионатига чиқиш. Яъни биз тарих яратмоқчимиз.
- Бу турнирдан нималарни ўргандингиз?
- Қийин вазиятларда қандай ўйнаш кераклигини. Ушбу турнир давомида мен ўз позициямни ўзгартирдим - «сохта тўққизлик» ролини бажардим. Бошида ўзимни унча қулай ҳис қилолмадим, лекин Таиландга қарши ўйиндан сўнг янги позицияга мутлақо ўрганиб бўлдим. Рақиб ким қаерда ўйнаётганини тушунолмаслиги учун биз доимо позицияларни ўзгартирардик. Шундай қилиб, тактик жиҳатдан кучлироқ бўлдим, дея оламан.
- Турнирдан сўнг сизга «Бавария» қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди...
- Бу ҳақда ҳеч нарса билмасдим, интернетда ўқиб қолдим. Бунга оддий қарайман, ҳар доим миш-мишлар бўлиб келган.
- Лекин эшитишимча, «Бавария» томонидан қизиқиш ҳақиқатдан ҳам бўлган экан.
- Билишимча, менинг ишларимни юргизадиган ProSports Management агентлиги билан маълум алоқалар бўлган. Айтишларича, улар умумий ҳолат ва айрим тафсилотлар билан қизиққанлар. Аммо биз буни хотиржам қабул қиламиз ва бу ҳали ҳеч нарсани англатмаслигини тушунамиз. Эътиборимни ЦСКАга қаратганман, олдинда муҳим ўйинлар бор. Бироқ, «Бавария» яхши вариант, албатта (кулади) .
- Орзуингиздаги клуб «Барселона» эканлигини айтгандингиз - мабодо «Реал Мадрид»дан таклиф олсангиз рад қиласизми?
- Албатта, рози бўламан, ким ҳам «Реал»га боришни хоҳламайди? Бироқ «Барса» чиндан ҳам орзуимлигича қолади. Болалигимда Гвардиоланинг «тики-така»сига мухлислик қилганман. Ҳа, улар ҳозир инқирозда, лекин менимча, бу ўтиб кетади.
- Ўзингизни топ-лигаларга тайёр эканлигингизни ҳис қиляпсизми? Ёки ҳали эртами?
- Ҳеч ким билмайди, буни вақт кўрсатади. Мен жисмонан яхшиланишим, кучлироқ бўлишим керак. Агар ривожланишда давом этсам, ҳаммаси яхши бўлади.
- Яхши тарбияланганлигингиз учун юлдузлик касали сизга ёт эканлигини айтгандингиз. Бу қандай тарбия бўлди?
- Тўққиз ёшимдан амакимнинг оиласида ўсганман. У менга эътиборли бўларди - ўта қаттиққўл эди. Ва бу менинг фойдамга ишлади. У ҳар доим шундай дерди: «Олдин яхши одам бўлишинг керак, кейин эса яхши футболчи». Унинг бу сўзларини умрбодга эслаб қолганман. Амаким мен учун намуна эди.
- Унинг қаттиққўллигини қандай изоҳлайсиз?
- Биз унинг рухсатисиз ҳеч қаерга чиқмасдик, уйда ўтирардик. У ҳатто мен ва ака-укаларим телефонларимизни кечаси олиб қўярди.
- Футболчи бўлмаслигингиз ҳам мумкинмиди?
- Болалигимдан футболни яхши кўрардим - 4 ёшимдан дўстларим билан кўчада ўйнаганман. Ва уйга мунтазам тўпимни йўқотиб қайтардим. Шунинг учун ҳар якшанба куни оиламиз билан бозорга тушганимизда, отам менга янги тўп олиб берардилар. Мен эса ҳар сафар бундан жуда хурсанд бўлардим.
- Бутсаларчи?
- У пайтда бутсалар ҳақида умуман билмасдим. Оёғимда нима бўлса ўшанда ўйнайверардим. Баъзан ялангоёқ югурардим. Уйимизнинг ёнида катта чуқурлик бўларди - ўша ерда футбол ўйнардик.
- Қандай чуқурлик?
- Шундай каттакон чуқурлик, яна ўнқир-чўнқир эди. Бир кўча бошқа кўча болаларига қарши ўйнардик - 100та голгача. Ўйин бир неча кун давом этиши мумкин эди - кечгача ўйнардик, ҳисобни эслаб қолиб эртаси куни келган жойидан давом эттирардик. Бундан ташқари, бошқа кўчалар майдонларига сафарлар ҳам бўлиб турарди!
- Дриблингларингиз ўшанда бошланганми?
- Ҳа. Мен ҳеч қачон тўпдан айрилишни истамасдим.
- Нега 9 ёшингизда тоғангизнинг қўл остига ўтиб қолдингиз?
- Она шаҳрим Сирдарёдан Тошкентга кўчиб ўтдим - бўлмаса, футболга киришиш қийин бўларди. Дастлаб мени кўплаб номдор футболчиларни тарбиялаган Янгиердаги академияга юборишмоқчи бўлишган. Кўрикда қатнашдим, яхши ўйнадим, ҳаракатларим мураббийларга ҳам ёқди - ўша ердан қўним топишимга ишончим комил эди. Лекин бир куни отам шунчаки «Пахтакор»га кетишимни айтди. Ҳайратда қолдим ва дарҳол финтларни ўрганишни бошладим. Натижада Тошкентга амакимни кўргани бордим, у ердаги биринчи мураббийим Дмитрий Ан эди. Унга, шунингдек, Сирдарёдаги мураббийим Иброҳим Умматовга алоҳида раҳмат айтаман. Улардан фаолиятим ва ҳаётимга қўшган ҳиссалари учун умрбод миннатдорман.
- «Пахтакор»да қандай бошладингиз?
- Икки ҳафталик машғулотдан сўнг мени қайтариб юборишни хоҳлашди. Лекин якунда ўйинга қўйишга қарор қилишди. Учрашув маҳаллий «Спартак» билан бўлди ва мен 5та гол урдим. Шу боис мураббийлар фикрини ўзгартирдим. Ўйлайманки, агар шу 5та гол бўлмаганида, катта футболга кирмаган бўлардим.
- Ота-онангизни соғинармидингиз?
- Жуда. Аввалига деярли ҳар куни йиғлардим, лекин ҳеч кимга билдирмасдим - ҳаммомга қамалиб олиб, сувни очиб роса йиғлардим. Вақт ўтиши билан кўникдим ва мослашдим - амакимнинг оиласи мени жуда яхши қабул қилди. Унинг болалари билан чиқишиб кетдик. Ҳатто катталар кетиши билан уйда тўп тепишардик. Эсимда, ўша пайтларда биздан пастки қаватда нуроний онахон яшардилар ва тинмасдан амакимга футбол ўйнашимиздан шикоят қилардилар.
- Ота-онангиз нима иш қилишади?
- Отам биз яшайдиган уйда жойлашган дорихонада ишлайди. Мен учун у ҳам кумир. У ҳеч қачон ўзгармаган, оддий одам бўлиб қолган - 10 йил олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам худди шундай. У ҳамма билан бир хил мулоқот қилади. Мен бу борада ундан намуна оламан.
- Онангизчи?
- У оддий ўзбек аёли, уй бекаси. У ниҳоят футбол томоша қилишни бошлади! Умуман олганда, онам футболчи бўлишимни хоҳламаганди - буни хавфли деб ҳисобларди. Мен унга ҳеч қачон жароҳатларим ҳақида айтмайман, аксинча, ҳаммаси яхши, дейман. Оёғим синса ҳам унга айтмайман. Мен доим ота-онамни Маккага юборишни хоҳлардим. Худога шукур, бу орзуимга яқинда эришдим. 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқдик, Сирдарё ҳокими бизга Маккага саёҳат совға қилди, бунинг учун унга катта раҳмат. Мен ўзим бормадим - ота-онамни юбордим. Отам мени Маккадан чақиргани эсимда. Кейин йиғлай бошлади. Бу жуда ёрқин дақиқаларни тақдим этди. Мен бундан ҳам кўпроқ бўлишини хоҳлайман.
- Асосий орзуингиз нима?
- Фаолиятимни тугатганимдан кейин ҳеч нарсадан афсусланмайман. Ота-онамнинг орзуларини рўёбга чиқараман ва асосийси, улар соғлом ва бахтли бўлишса бас.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789