Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Испания футболида бошланган «Негрейра иши» муҳокамалари ҳали узоқ давом этадиган кўринади.
Тўғриси, ҳозирда «Барселона» ва ҳакамлар корпуси ўртасидаги алоқаларга боғлиқ коррупцион можаро нима билан якунланишини ҳеч ким билмайди, буни тахмин қилиш ҳам қийин.
«РЕАЛ» МУХЛИСЛАРИДАН «УЛУШ»
Ҳа, «Барселона» ҳамон катта ҳакамлик жанжали марказида турибди ва ҳаммаси жуда ёмон тугаши эҳтимоли йўқ эмас. Дейлик, Каталония прокуратураси клуб ва унинг собиқ президентлари - Хосеп Бартомеу ва Сандро Росселга нисбатан даъво иши очди. Энди «Барса» Испания футболи Ҳакамлар қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти (CTA) Хосе Мария Энрикес Негрейрага тегишли компания ҳисоб рақамига ўтказиб берилган жами 7,3 миллион еврони асослаб бериши, яъни бу тўлов эҳтимолий коррупциядан четда эканлигини исботлаб бериши шарт, акс ҳолда... Айтиш жоиз, назорат-тафтиш органи томонидан судга оширилган материалларда ҳам Каталония клуби Ҳакамлар қўмитасининг собиқ мутасаддичига айнан 7,3 млн. евро келтирилган.
7,3 млн. евро - бу 2001-2018 йиллар оралиғидаги барча тўловларнинг умумий суммаси. Бунда тўлов миқдори 2011 йилдан кейин кескин ошган:
2011-2014 йиллар оралиғи - 2 000 000 евродан кўп
2014-2015 йиллар оралиғида - 1 286 530 евро
2016-2018 йиллар оралиғида - 1 685 142 евро
Бу вақтда «Барселона»нинг ашаддий рақиби - «Реал» мухлислари шунчаки, томошабин бўлиб қолишни исташмаяпти. Мана, улар яқинда мустақил тафтиш бошлаб, ҳакамлар Каталония клуби фойдасига ўта тушунарсиз қарорлар қабул қилган вазиятлар тўпламидан «чиройли видеогулдаста» тузишди ва уни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари билан баҳам кўришди. «Барса»га қарши «видеоисбот» - «Реал» мухлисларининг азалий рақибга нисбатан айблов ишига қўшган «улуш»лари шу.
ПОРА СИФАТИДА ҒАЛАТИ СОВҒАЛАР...
El Mundo нашрида ёзилишича эса, Хосе Мария Негрейрага тегишли компания 15 йилдан ортиқ вақт давомида «Барселона» билан ҳамкорлик қилган ва ўзининг корпоратив картасидан Ла Лига ҳакамлари учун турли совғалар сотиб олиш мақсадида ҳам фойдаланган. Мадридда чоп этиладиган Marca газетаси ушбу совғаларни «ҳашаматли» сифатида таърифлади. Совғалар рўйхатида қизиқарли нарсалар кўп: хамон (испан миллий таоми, баҳоси - 10000 евро), футбол ўйинлари чиптаси, пляж соябонлари, совутгичли сумкалар, ошхона буюмлари, тостерлар, одеяло ва ҳатто шимлар... Тахминларга кўра, «Барса»нинг Негрейра компаниясига тўловлари ва бу совғалар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик йўқ. Собиқ вице-президент суд комиссиясига бу совғалар мансабдор шахсларга миннатдорчилик сифатида берилганини тушунтирди.
Diario Sport нашрида ёзилишича, Каталония клуби «Негрейра иши» ҳақидаги хабарлар билан «блауграна» обрўсига путур етказишга уринган журналистлар ва турли ОАВга қарши 5та даъво иши қўзғатди. Таъкидланишича, «Барселона» раҳбарияти яна бир қатор нашрлар ва журналистлар устидан судга шикоят киритишга ҳозирланмоқда. Мақсад - клуб имиджи ва спорт муваффақиятлари ҳаққонийлигини ҳимоялаш.
УЕФА ҳам «Негрейра иши» бўйича «Барселона»га нисбатан интизомий иш очди. Бу Каталония клубига қарши коррупцион можаро халқаро даражага кўтарилганини англатади. Таъкидланишича, Европа футбол иттифоқи бу масалада мустақил иш юритади, яъни барчасини ўзи ўрганиб чиқади ва якунда суд қарорига дахлсиз ҳолатга хулоса чиқаради. Маълум бўлишича, УЕФА регламент бўйича «Барселона»ни бир мавсумга еврокубоклардан дисквалификация қилиши ҳеч гап эмас.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789