Аморим режаларини маълум қилди

Аморим режаларини маълум қилди

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим клубда иш фаолиятини бошлади. Португалиялик мутахассис Траффорд машғулотлар марказига келиб, раҳбарият вакилларидан Омар Беррада, Дэн Эшуорт ва Жейсон Уилкокс билан учрашди.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Аморим улар билан дастлабки режаларини муҳокама қилган ва ўзига яраша талабларни ҳам билдирган.

Биз интенсив усулда ўйнашга қодир ўйинчилар олишимиз керак, - деб Аморим клуб хўжайинлари олдига асосий талабини қўйди.

Бундан ташқари, Рубен Аморим ислоҳотларни ҳимоя чизиғидан бошлайди ва жамоани учта марказий ҳимоячи билан ўйнашга мослаштиради.

Бу мутахассиснинг ўйин услуби “Спортинг”ни Португалия чемпионатининг кейинги йиллардаги пешқадамига айлантирди. Аморим жамоалари ҳужумкор ўйин кўрсатади, кўп тўп киритади ва кам гол ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.