Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Серхио Агуэро дўсти Лионель Мессининг футболдаги бош рақобатчиси Криштиану Роналду «томорқасига яна тош отди».
Аргентиналик собиқ ҳужумчи бу сафар ҳамюрти ва португалияликни голлар, хусусан, жарима зарбалари маҳсули воситасида ўзаро таққослади. Табиийки, «Кун» ўз одатига мувофиқ, бу борада ҳам Месси яққол устун эканлигини таъкидлади.
«Манчестер Сити» афсонаси ва Лионель Месси ўртасидаги қалин дўстлик риштаси ҳаммага маълум. Бу - Аргентина ёшлар терма жамоасида бошланган тарих. Яъни Серхио ва Лео узоқ йиллардан буён том маънода «апоқ-чапоқ». Дейлик, «Олтин тўп»нинг 7 карра соҳиби Агуэро ўғли - Бенжаминнинг чўқинтирган отаси ҳисобланади. Фаолиятини мажбурий тарзда (юрак тизимига боғлиқ муаммолар туфайли) муддатидан олдин тўхтатган «Кун» охирги вақтлар Twitch тармоғида мунтазам равишда стрим олиб бормоқда. У охирги трансляциясида «Қироллик лигаси» соҳиби Ибаи Льянос билан бирга Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг энг яхши голлари акс этган видеосюжетни шарҳлади ва ҳамюртини мақташ, португалияликни эса пастга уриш имкониятини қўлдан чиқармади.
Агуэро жумладан, Месси жарима зарбалари масаласида Роналдудан яққол устун эканлигини таъкидлади. «Роналдунинг жарима нуқтасидан урган барча голлари - шунчаки, соф омад маҳсули. Қаранг, у қайси нуқталардан зарба йўллаган, бу омад эмасми! Мессида ҳаммаси асосан бурчакка қадалади, Роналду эса нима қиляпти? Шунчаки, дарвозабон хатосидан фойдаланяпти. Шу маънода айтсам, Раулнинг голлари ҳам яхшироқ, Бенземаники каби..., - дея Агуэронинг сўзларини келтирди Football Express. - Жарима зарбасидан урилган нечта гол кўрсатилди? Роналду ўзининг энг яхши 20та голидан 15тасини жарима зарбаси воситасида тўплаган. Месси аксинча, энг чиройли 20та голидан 15тасини камида 5 нафар рақибини алдаб ўтганча урган». Нима дердик, тарафкашликнинг олий намунаси…
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789