Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
«Бретон дербиси»да маскотлар жанги.
«Ренн» маскоти «Нант»никини майдонга қулатди. натижада ҳаттоки, шифокорлар замбили керак бўлди «жабрдийда»ни ташқарига олиб чиқиш учун. Оддий айтганда, Францияда бир-бирига принципиал рақиб саналган «Ренн» ва «Нант» ўйини арафасида эътиборга молик воқелик кузатилди - меҳмон жамоа тимсоли - «Сариқ канарейка» оғир жароҳатланди...
«Ренн» маскоти - «Эрмин» ўйиндан олдин «Сариқ канарейка»ни куч синашишга чақирди ва бир уринишда уни майдонга қулатди. Бир қарашда айиққа ўхшаб кетадиган «Ренн» тимсоли ме?мон ҳамкасбига қарши регби усулини қўллади. Айтиш жоиз, айни кунлар Францияда айнан регби бўйича жа?он кубоги баҳслари давом этмоқда. Беозор канарейкани якунда тиббий замбилда олиб кетишди. «Эрмин» хурсанд, чиройли шоу! Ўйинга келсак, маскотлар олишувига ҳамоҳанг тарзда мезбонлар кучлилик қилишди - 3:1.
«Ренн» ва «Нант» ўйини - бу «Бретон дербиси». Ҳудуднинг икки энг йирик клуби ўртасидаги қарама-қаршилик 60 йиллик тарихга эга. Ренн ва Нант шаҳарларининг географик жойлашувидан келиб чиқиб, мазкур учрашувга нисбатан «Ғарбий дерби» таърифи ҳам ишлатилади кўпинча. Аслида Бретон регионида яна бир қатор кўзга кўринган клублар бор - «Генгам», «Брест», «Лорьян»... Аммо айнан «Ренн» ва «Нант» ўртасидаги баҳсларга асосий дерби сифатида қаралади. «Бретон дербиси» регион тарихига ҳам ишора қилади: «Ренн» мунтазам равишда кельтлар рамзларини намойиш этади (бретонияликларнинг келиб чиқишлари 4-асрдан эътиборан ҳудудга Британиядан кўчиб келган кельтларга бориб тақалади). «Нант» стадиони секторларида эса ҳамиша Бретония байроғи ҳилпираб туради.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789