АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ҳар бир инсонда ўзига яраша «мен» бор, албатта.
Ички «мен»нинг айниқса, спортда фойдаси катта зараридан кўра. Буни Криштиану Роналду мисолида яққол кўриш мумкин. Сир эмас, португалиялик юлдуз ҳар жойда ва ҳар жабҳада биринчи бўлишни хоҳлайди. Ҳаттоки, оддий жамоавий суратларда ҳам...
Аниқроқ айтсак, футбол юлдузларининг Саудия Арабистони томон миграциясига йўл очган Криштиану Роналду ўйинлардан олдинги жамоавий суратларда ҳам шунчаки, бироз баландроқ туришни хоҳлайди. Қанақасига? Ҳар ҳолда, оёғи остига нимадир қўйиб ололмайди-ку... Хилма-хил жамоавий суратлардан маълум бўлдики, Криш аксарият шерикларидан озгина баландроқ кўриниш учун шунчаки, оддийгина кичик ҳийла ишлатади. Қандай ҳийла? У кўпинча орқа қаторда оёқлари учида туришга одатланган. Шу тариқа «Ал-Наср»нинг амалдаги ҳужумчиси ўзи паст саналмайдиган бўйи (187 сантиметр)га яна қанчадир қўшади.
Оёқ учида туриб, бўйга бир неча сантиметр қўшиш ҳийласини кибрга йўйиш ноўрин. Криштиану шунчаки, ўйин бошиданоқ ўзидаги «мен»ни озгина чиниқтиради, руҳиятини созлайди. Умуман олганда, Роналду олдинги клубларида ҳам ушбу трюкдан доимий тарзда фойдаланган. Бунга унинг «Реал» ва «Ювентус»даги давридан олинган суратлар далил.
ФЕРГЮСОНДАН ҲАМ ҲИЙЛА
2013 йили кўпчилик ЧЛ «плей-офф» босқичидан ўрин олган «Реал» ва «МЮ» ўртасидаги ўйинларга Алекс Фергюсон - Криштиану Роналду тўқнашуви сифатида ҳам қараганди. Криш майдонга тушишдан олдин эски таниши - «МЮ» матбуот котиби Альберт Морган билан кўришиб, озгина чақчақлашган. Кейин стадион диктори жамоалар таркибини ўқиб эшиттириш жараёнида Криштиану Роналдуни энг охирида тилга олган. Кўпчиликнинг фикрича, Фергюсон ҳамиша биринчи бўлишни истайдиган собиқ шогирдига шу тариқа босим ўтказишни ўйлаган. Тўғри, сэр Алекснинг ушбу кичик ҳийласи иш бермаган - «Мадрид» айнан Роналду урган гол эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, якунда кейинги раундга чиққанди.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789