Камтарин «Брентфорд»га боғлиқ қизиқарли факт юзага келди: Томас Франк бошқарувидаги жамоа АПЛнинг аввалги 3та турида ҳам 1-дақиқада гол уриб, нодир кўрсаткич қайд этганди.
Бироқ «Вест Хэм» (1:1), «Тоттенхэм» (1:3) ва «Манчестер Сити» (1:2)га қарши баҳслардаги тезкор голлар «Брентфорд»га етарли даражада наф келтиргани йўқ - атиги 1 очко. Мана, «арилар» бу сафар «Вулверхэмтон» билан ўйинни ҳам тезкор гол билан бошлашди ва ниҳоят, бунинг самарасини кўришди - 5:3 ҳисобида ғалаба. Фақат шуниси борки, «бўрилар»га қарши учрашувдаги 8та голдан биринчиси 2-дақиқага тўғри келди. Энди «Брентфорд»нинг АПЛнинг охирги 4та туридаги биринчи голи вақтига эътибор қаратинг:
3-тур: «Манчестер Сити» дарвозасига 22-сонияда
4-тур: «Тоттенхэм» дарвозасига 23-сонияда
5-тур: «Вест Хэм» дарвозасига 37- сонияда
6-тур: «Вулверхэмтон» дарвозасига 75-сонияда
*** «Ливерпуль» қаторасига 6та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.
*** Нидерландиялик 46 ёшли Арне Слот «Ливерпуль» тарихида дастлабки 10та ўйинда 9та ғалабани таъминлаган биринчи бош мураббийга айланди.
*** «Арсенал» АПЛ ҳисобидан ўз майдонида 400та ғалаба маррасига етган иккинчи клуб бўлди. Чемпионат тарихида бундай натижага эришган илк клуб - «МЮ».
*** «Арсенал» барча турнирларда кетма-кет 4-ғалабасини тантана қилди. Микель Артета жамоаси бу серия давомида 14та гол уриб, 4та қўйиб юборди. Умуман, «канонирлар» жорий мавсум 10 ўйинда 7та ғалаба ва 3та дуранг қайд этишди.
*** Букайо Сака («Арсенал») АПЛнинг 7та турида 7та ассист тўплади. Кучли 5та лигада бошқа бирор футболчи ҳисобида 5тадан ортиқ самарали узатма йўқ.
*** «Манчестер Сити» ўз майдонида АПЛнинг қаторасига 50та ўйинидан буён мағлубият нималигини билмаяпти - 41та ғалаба ва 9та дуранг. «Шаҳарликлар» «Иттиҳод»да охирги марта 2022 йилнинг 12 ноябрь куни «Брентфорд»га ютқазишганди (1:2). Қолаверса, «Сити» жорий мавсум ҳали мағлубиятга йўлиққани йўқ - барча турнирларда 8та ғалаба (1таси пенальтилар серияси бўйича) ва 3та дуранг.
Бугун Қашқадарё вилояти ташкил этилганига ропа-роса 1 аср тўлди. "Насаф" дастлабки чемпионлигини шу кунда қўлга киритишни хоҳласа, Бугун тошкентда бўлиб ўтадиган "Локомотив" га қарши учрашувда ғалаба қозониши керак.
Суперлиганинг 23-тур баҳслари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” – “Андижон” (3:1) ўртасидаги учрашув якунига етганидан кейин матбуот анжумани уюштирилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.