АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўтган мавсум якунида Унаи Эмери «Астон Вилла»га тарихий натижани ҳадя этди - «шерлар» 41 йил ичида илк бор энг нуфузли еврокубок турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Бу натижа испаниялик мураббийнинг афсунгарлик фазилати ва жамоа билан тил топиша олиш маҳоратини янада мустаҳкамлайди. Лекин ЕЧЛ учун бу хислатларнинг ўзи камлик қилади. Кутилмаганда «Вилла» АПЛ трансфер бозорининг энг фаол мижозига айланди. Ваҳоланки, «Арсенал» порлоқ мавсумни ўтказган «Болонья»дан Калафьорини, «Юнайтед» эса «Реал»дан келажаги порлоқ ҳимоячини тортиб олганди.
Трансфер кампаниясига маблағни «Ювентус» ва шайхлар беришди
«Манчестер Сити», «Арсенал» ва АПЛдаги бошқа грандларнинг улкан ҳаражатларига ҳамма кўникиб қолган, Вилла» эса энди улар сафига қўшилди ва МФП қоидаларига риоя қилишга уринади. Шунинг учун кенг кўламли харидларни қимматбаҳо сотувлар кўмагисиз амалга оширишнинг иложи йўқ.
«Шерлар»нинг ўйинчиларига талаб кучли бўлиши кутилганди - ҳар ҳолда, жамоа ёрқин мавсумни ўтказди. Даромадни эса ҳаммадан кўпроқ «Ювентус» ва «Ал-Иттиҳод» келтирди. Тиаго Мотта келганидан кейин, «кекса синьора»да қайта қуриш бошланди. Қисқа вақт ичида клуб фалсафасини тубдан ўзгартириш учун, таркибни кучайтиришга эътибор қаратилди. «Астон Вилла»да уларни ярим ҳимоячи Дуглас Луис қизиқтириб қолди. Аввалига, туринликлар Луисни Самуэль Илинг-Жуниор ва Уэстон МакКеннига алиштиришни таклиф этишди. Унда товон пули 20 млн. евро бўларди. Бироқ инглизлар МакКенни билан келиша олмадилар. Якунда «Юве» 50 млн. сарфлади. Шайхлар эса Саудия чемпионатини тараққиёти йўлида аввал фахрий юлдузларни харид қилишган бўлса, энди ёш ижрочиларга ўтишди. «Вилла» вингери Мусса Диаби учун «Ал-Наср» ва «Ал-Иттиҳод» қизиққанди. Якунда у 60 млн. евро эвазига «Ал-Иттиҳод»га кетди.
Бошқа сотувлар ҳам амалга оширилди: Ироэгбунам «Эвертон»га, Сансон «Ницца»га, Синисало «Селтик»ка йўл олишди. Бироқ юқорида зикр этилган икки келишув катта фойда келтирди.
Дастлабки ЕЧЛга 40 йилдан кўпроқ тайёргарлик кўрилди
Лойиҳа учун манзилга етиш бир неча мавсумга чўзилиши муҳим - шиддатли кўтарилиш Унаи Эмерининг бош мураббий лавозимига келишидан бошланди. Испаниялик мутахассисга номдор жамоаларни бошқариш насиб этмади. Лекин у «чақилмас ёнғоқ» ўртамиёналар билан ҳам машҳур бўлиш мумкинлигини исботлади. «Вилла» шундай жамоаларнинг бири. Унинг парвози 2022|23 йиллар мавсумида бошланди. Ўтган мавсум эса Эмери учун дастлабки тўлиқ мавсум бўлди, жамоани мавсумга тайёрлади, ўйинчиларнинг ижобий ва салбий хусусиятларини ўрганди. Улар эса мураббий кўрсатмаларига риоя қилиб, унинг асл саркарда эканлигига амин бўлди.
Мавсумда «Вилла»нинг етакчи учликда юрган, «Ливерпуль» ва «Арсенал»ни қувлаган пайтлари ҳам бўлди. Кейин 4-ўринга тушиб қолди ва уни бой бермади. Қизиғи, бир йил аввал 7, ундан олдин 14-ўринларни банд этганди.
Келажакни кўзлаб ишлаш
«Шерлар» трансфер бозорининг ёзилмаган қонунларига риоя қилишга мажбурлар - уларда номдор грандлар билан рақобатлашиш имконияти йўқ. Уларга қарши курашиш беҳуда эканлиги сабабли, «Вилла» бутун эътиборини нуфузли мактабда таҳсил олган, келажаги порлоқ футболчини топишга қаратди. Якунда клуб мавсумнинг биринчи даврасини «Челси»да ўтказган, кейин «Боруссия Дортмунд»га ижарага берилган Ян Маатсенни танлади. Дортмундликлар «кўклар»нинг талабини қондира олмадилар, «шерлар» эса тил топиша олдилар - чап қанот ҳимоячиси учун 44,5 млн. евродан воз кечдилар.
«Эвертон»нинг ўта навқирон таянч ярим ҳимоячиси Амаду Онана ҳам «Вилла» таркибидан жой олди. Умуман, «шерлар» узоқ йиллик лойиҳа муваффақиятини кўзлаган ҳолда навқирон футболчиларни афзал кўришди. Ва албатта, улар Англияда ўйин амалиётига эга эканликлари асосий шартлардан бири бўлди. Ана шу саъй-ҳаракатлар эвазига «Шеффилд» ҳужумчиси Кэмерон Арчер, «Халл Сити» вингери Жейден Филоген-Бидас, «Челси» тарбияланувчиси Илинг-Жуниор ва «Эвертон» вингери Льюис Доббинлар бирмингемликлар сафини тўлдиришди. Уларнинг барчаси 20-22 ёшдаги футболчилар. Ёш иқтидорлар хариди учун 176 млн. евро сарфланди. Айни паллада «Вилла» ёзги трансфер дарчасида энг кўп маблағ сарфлаган АПЛ клуби бўлиб турибди. Таққослаш учун, «МЮ» «Реал» марказий ҳимоячиси Лени Йоро ва ҳужумчи Зиркзее учун 104 «лимон»дан воз кечди.
Янги даражага чиққанда барқарорлик жуда муҳим
«Вилла»ни тушуниш мумкин. «Шерлар» буюк парвозни амалга оширдилар. Лекин ҳозирча, шунга яраша қудрат ва ресурсларга эга эмаслар, топ-бешликка рақобат қилишлари осонмас. Бунинг учун база керак. Таниқли ўйинчилар баҳоларини грандлар осмонга кўтариб қўйишган, фақат ёш иқтидорлар ва маҳаллий академиялар тарбияланувчиларидан фойдаланиш мумкин.
Энг асосийси, Маатсен ва Онана тезроқ янги муҳитга мослашиб олишсин, муваффақиятни таъминлаш уларнинг зиммасида. Мавсум эса жуда яқин. Бир ёқда ЕЧЛ, бошқасида, ички чемпионат. Қолган ўйинчилардан мавсум давомида барқарор тараққиёт талаб этилади. Асосий масала - «Вилла» элитанинг жиддий синовидан ўта олиши ва Эмерининг «шерлар»ни грандлар сафига олиб чиқиши.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789