АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Газетамизнинг аввалги сешанба куни чиққан сонида Европанинг кучли 5та лигаси клубларини қайси брендлар экипировка билан таъминлаётганини умумий ҳолда кўриб чиққандик.
Эсингизда бўлса, 98та клубдан 34таси икки наҳанг - Adidas ва Nike компанияларига «тегишли» эканлиги, бу борада мутлақ тенглик юзага келгани қайд этилганди. Бугун шу мавзу давоми ўлароқ, АПЛ ва Ла Лигадаги ҳолатга алоҳида назар соламиз.
АПЛ (АНГЛИЯ) - 7та БРЕНД
Аввалги мавсум АПЛда Adidas ва Nike 4тадан жамоани «кийинтирганди». Энди Германия бренди «Фулхэм»нинг элитага кўтарилиши ҳисобига пешқадамликни қўлга олди. Лекин Nike ЧЛда иштирок этувчи 3та жамоага «эга»лиги билан алоҳида мақтанишга ҳақли. Puma эса Англия футболида ўз позициясини сезиларли даражада пасайтирди. Бу компания 3та клуб билан ҳамкорлик қилаётганди, энди улардан 1таси қолди, холос. Лекин гап охирги 5 мавсумнинг 4тасида чемпионликни нишонлаган «Манчестер Сити» ҳақида кетмоқда. Немислардан воз кечган «Ньюкасл» Castore билан шартнома тузган бўлса, «Кристал Пэлас» Macron брендини танлади. Умуман, шу икки компания барча топ-лигаларга кириб бориб, глобал «ўйинчилар»га рақобат туғдира бошлади. Ваҳоланки, Castore АПЛга атиги бир йил олдин бош суқди, лекин аллақачон Британия бозори «фахрий»си Umbro билан тенглашишга улгурди - ҳар икки компанияда 3тадан клуб бор. Аслида Umbro - Британия футболи классикаси. Дейлик, Англия миллий жамоаси ЖЧдаги ягона ғалабасини айни шу бренд формасида нишонлаганди. Оле-Гуннар Сульшер ҳам ЧЛ-1998|1999 сеҳрли финалида ҳал қилувчи голни Umbro либосида урган.
Аввалги мавсум билан солиштирганда, АПЛдаги жами брендлар сони 9тадан 7тага камайди: «Астон Вилла» Италиянинг Kappa брендини Castore билан алмаштирган бўлса, Kelme ва Errea тегишлича «Уотфорд» ва «Норвич» билан АПЛ ҳудудидан тушиб кетди. Аммо уларнинг ўрнига Macron пайдо бўлди, яна бирданига 2та клуб билан. Даниянинг Hummel фирмаси эса ҳамон «Саутгемптон» ва «Эвертон» таъминотчиси ролида. Дарвоқе, бу компания 1923 йили ака-укалар - Альберт ва Майкл Месмер томонидан Messmer-Co номи остида тузилган. Бу фирма Гамбургдан Данияга фақат 1956 йили кўчиб ўтганини ҳам айтиш жоиз.
ЛА ЛИГА (ИСПАНИЯ) - 10та БРЕНД
Испания лигасида Adidas ва Nike 4тадан клуб билан етакчилик мавқеини сақлаб қолди, фақат АҚШ брендида сифат бўйича устунлик бор («Барселона» ва «Атлетико» унга «тегишли», «Реал» эса германияликларга). Ла Лига кенгликларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам бор: Joma «Вильярреал ва «Гетафе»ни, Kelme эса «Эспаньол»ни спорт либослари билан таъминлаяпти. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, Kelme асоссчилари ҳам ака-укалар. Диего ва Хосе Килес 1977 йили ишга киришган бўлсалар, уларнинг фирмалари ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида нақ 4 мавсум давомида «Реал»нинг техник ҳамкори сифатида гавдаланди. Ўша вақтлар тарихда қолди, Kelme май ойида элит лигаларда яна икки мижозидан айрилди - «Алавес» Ла Лигадан, «Уотфорд» эса АПЛдан «учиб» кетди. Шу тариқа Испания бренди ихтиёрида биргина камтарин «Эспаньол» қолди. Kelme фирмасининг офиси Эльчеда жойлашган, бироқ ҳаттоки, шаҳарнинг шу номдаги клуби ҳам Nike ихтиёрида...
Ўтган мавсумга қарасак, брендлар сони 9тадан 10тага кўпайди. Унда 6та клубни ўз қаноти остига олган Nike яққол устун эди, ҳозир эса мувозанат тикланди. Севильянинг икки клуби ҳам экипировка таъминотчисини янгилаб, Hummel ва Castore брендларига Ла Лига йўлини очди. Жумладан, «Бетис» Kappa ёрлиғидан воз кечгач, Италия фирмаси Ла Лигада жамоасиз қолди, «Севилья» эса Nike билан ҳамкорликни тўхтатди. «Атлетик» ҳар доимгидек ажралиб турибди - басклар New Balance либосида майдонга тушишади. Тўғри, Deia маълумотига кўра, Бильбао клуби мавсум-2023|2024дан эътиборан АҚШ компаниясини Castore билан алмаштиради. Таъкидланишича, клубнинг NB билан шартномасида ҳамкорликни муддатидан 2 йил олдин бир томонлама бекор қилиш хусусида банд бор ва басклар бундан фойдаланишлари мумкин. Ҳар ҳолда, Castore «Атлетик»ка бир мавсум учун ҳозиргидан камида 1 миллион евро кўпроқ ваъда қилаётгани хусусида маълумотлар бор. Айтиш керак, Бильбао дружинаси ҳозир New Balance компаниясидан йилига 3,5 млн. евро олади.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789