"ПСЖ" ҳужумчиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Индонезияда ўтказилиши белгиланган ёшлар ўртасидаги (U20) ЖЧ-2023 турнири сиёсий сабаблар туфайли мамлакатдан тортиб олинди.
Аслида спортга сиёсатни Ироқ ёки Индонезия биринчи бўлиб аралаштирмади. Улар Россиянинг ФИФА таснифидаги мусобақалардан четлаштирилганидан илҳомланишди. Айтайлик, УЕФА ёки ФИФА Россияда ўтадиган барча футбол мусобақаларинигина бекор қилиш билан чекланиши ҳам мумкин эди. Йўқ, ҳар икки ташкилот сиёсий нуқтаи назар билан русларни кўп нарсалардан четлаштирди. Мана энди ФИФАнинг ўзи бироз боши берк кўчада. Ҳа, Ироқ четлатилиши мумкин, Индонезия ҳам ва ҳоказо. Бироқ бунда икки хил стандарт бўлиб қолади. Аслида энг тўғри йўл — сиёсатнинг спортга аралаштирилмаслиги. Давримизга келиб эса, ҳаммаси чалкашиб кетди. Хуллас…
ФИФА расмий сайти хабарига кўра, мусобақанинг янги мезбони тез орада эълон қилинади. Ташкилот ЖЧ-2023 ў тказилиш муддатини ўзгартирмоқчи эмас. Турнир 20 майдан 11 июнга қадар ўтказилиши белгиланганди.
Қайд этилишича, тез орада Индонезия футбол ассоциациясига нисбатан жазо чоралари эълон қилинади.
Аввалроқ, турнирга қуръа ташлаш маросими 31 март куни ўтиши белгилангани, аммо Индонезия футбол ассоциацияси маросим кейинроқ муддатга қолдирилганини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2023га илк марта Исроил ёшлар жамоаси ҳам йўлланма олгани, аммо бу мамлакат жамоасининг Индонезияга (Дунёда энг кўп мусулмон -220 миллиондан кўп) келиши маҳаллий аҳолиининг турли норозилик намойишларига сабаб бўлаётганди. Индонезия Исроилнинг Фаластин билан низолари ва бу мамлакатга нисбатан зўравонликлари сабабли уни тан олмаган. Бунгача Бали ороли губернатори Исроил ёшлар жамоасини ўз ҳудудига киритмаслигини маълум қилган бўлса, мамлакат пойтахти Жакартада минглаб одамлар Исроил ёшлар жамоасининг Индонезияга келишига қарши намойишлар ўтказганди.
ФИФА 2016 йил Индонезияни халқаро ўйинлардан четлатган эди. Бунга мамлакат ҳукуматининг футболга аралашуви сабаб бўлган. Кейинчалик санкция бекор қилинганди.
Аввалроқ, Ироқ ёшлар жамоаси ҳам ЖЧ-2023да Исроилга рўбарў келса, бу жамоага қарши майдонга тушмаслиги ёки умуман турнирда қатнашмаслиги мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Хабарларга кўра, "Ювентус" "Челси"дан Бен Чилвеллни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, чунки туринликлар яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Англиянинг “Челси” ва “Ливерпул” каби футбол гигантлари “Лион” ярим ҳимоячиси Раян Черкини сотиб олмоқчи, дея хабар беради lequipe.fr
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789