Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Ўтган ҳафтада Суперлиганинг иккинчи тури ортидан Про Лига карвони ҳам йўлга отланди.
Эътиборлиси, мазкур турнирнинг бу йилги мавсумида Суперлиганинг узоқ йиллик қадрдон жамоалари ҳам иштирок этишади. Қолаверса, «элита»да ўзига яраша номга эга бўлган кўплаб футболчилар ҳам бу мавсумда лига майдонларини «гуллатишга» бел боғлашган. Демак, бу лигани ҳам диққат билан кузатиш учун асослар етарли. Биз 1-тур доирасида Наманганда бўлиб ўтган «Навбаҳор-Фарм» - «Арал» жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош директори Азамат Алланиёзовни суҳбатга тортдик.
- «Арал» жамоаси ташкил қилинганига кўп бўлгани йўқ. Аммо клубга катта мақсадларни кўзлаган ҳолда асос солинган. Шундай экан жамоада олиб борилаётган ишлар, мақсад ва вазифалар тўғрисида маълумот берсангиз?
- Тўғри таъкидладингиз, «Арал» жамоаси катта мақсадларни кўзлаган ҳолда ташкил қилинган. Мақсадимиз қорақалпоқ футболини ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш, ҳамда олдинги мавқеъини қайтариш ҳисобланади. Қолаверса, «Жуқори кенгеш» асосчилиги орқали фаолиятини бошлаган клубимиз асосан маҳаллий ёшларни таркибга жалб қилиш ҳамда барқарор жамоа тузишни вазифа, деб белгилаган. Ўтган йили Биринчи лигадаги мувафаққиятли юришимиз сабабли бу йил Про Лигада дебют қиляпмиз. Қишки ўқув-йиғин жараёнларида таркибга маҳаллий футболчилар билан бир қаторда бошқа жамоаларда тўп сурган тажрибали футболчиларни ҳам жалб қилдик. Насиб қилса, белгиланган мақсад ва вазифалар йўлида ривожланишда давом этамиз. Яқин икки-уч йил ичида жамоа Суперлига йўлланмаси учун курашувчи жамоалар қаторига қўшилиши кўзда тутилган.
- Жамоага яратиб берилаётган шароит ва умуман эътибор қай даражада?
- Барчаси аъло даражада дейишим мумкин. «Жуқори Кенгеш» раисининг шахсан ўзлари футболга қизиқишлари туфайли клуб фаолиятини жиддий назорат қилиб борадилар. Жамоа учун керакли барча нарса ўз вақтида ҳал қилиб келинмоқда. Мавжуд муаммолар бартараф этилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турибдилар. Бу эса бизга қўшимча куч-ғайрат бахш этмоқда. Насиб қилса барчамиз бирлашиб, «Арал» ҳамда қорақалпоқ футболи нуфузини ошириш йўлида бор салоҳиятимизни ишга соламиз. Жамоа тизимли равишда кучайтириб борилади.
- Майдон масаласи нима бўляпти?
- Албатта, бу борада ишлар жадаллик билан кетмоқда. Ҳозирча, ўйинларни ўз академиямиз майдонида қабул қилиб турамиз. Ўйинларимизни ўтказиш кўзда тутилган «Турон» ўйингоҳини таъмирлаш ишлари эса жорий йилги дастурга киритилган. Стадион Про Лига ҳамда Суперлига ўйинларини ўтказиш талабларига мос келадиган равишда реконструкциядан чиқариш ваъда қилинган. Келгусида ўйинларимизни мана шу стадионда ўтказамиз.
- Футболчилик фаолиятингизни эрта якунлашингизга нима сабаб бўлгани кўпчиликка номаълум...
- Бунга тиззамдан олган жароҳатим сабаб бўлди. Аслини олганда ҳали футбол ўйнаш учун етарли куч-қудратга эга эдим, афсуски оғир жароҳат бунга тўсқинлик қилди. Икки бор жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлдим, аммо натижа кутилганидек чиқмади. Учинчисига эса тўғриси, қўрқдим, чунки кетма-кет жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш, танадаги бошқа организмлар фаолиятига ҳам жиддий таъсир ўтказиши табиий эди. Шунинг учун соғлиғимни ўйлаган ҳолда, футбол ўйнашни тўхтатдим. Бу орада «Арал» раҳбарияти менга ишонч билдириб масъулиятли лавозимга тайинлашди. Ҳозирда клуб бош мураббийи, устозимиз Неъматулла Қуттибоев билан ҳамжиҳатликда иш олиб боряпмиз. Насиб қилса жамоани яқин йиллар ичида Суперлигага олиб чиқишга эришамиз.
- Жорий йил Про Лига клубларида «элитамиз»да довруғ қозонган футболчилар сони бир неча баробарга кўпайди. Улар орасида энг кутилмагани қайси бири бўлди, деб ўйлайсиз?
- Аслини олганда Про Лигада даражаси нисбатан юқори футболчилар кўп. Лекин мен учун энг кутилмагани ўзимнинг акамдай бўлиб қолган инсон - «Динамо» футболчиси Эркин Бойдуллаевдир. Эркин ака ҳали ҳам Суперлигада юқори даражада тўп суришга кучи етадиган футболчи. Менимча буни ўзи ҳам ҳис қилиб турган бўлса керак.
Х.ЮСУПОВ суҳбатлашди
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789