Marca хабарига кўра, Мадрид ва Каталония клуби 31 ёшли ҳужумчини 20+2 миллион еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришган. «Барса» «Атлетико» раҳбариятининг таклифини қабул қилишга мажбур бўлган. Акс ҳолда Антуан мавсум якунида Хави жамоасига қайтарди. Шу тариқа, томонлар ижара муддатидан кейин Гризманни 40 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти белгиланган бандни ўзаро бекор қилишади. Мадридликлар Антуанни 40 миллион еврога сотиб олиш мажбуриятидан бўйин товлаш учун ҳужумчини захирада қолдираётган эдилар. Бош мураббий Диего Симеоне энди Гризманни фақат 60-дақиқадан кейин майдонга тушириш одатидан воз кечиши мумкин. Қайд этилишича, Гризманн яқин орада «Атлетико» билан янги 4 йиллик шартнома имзолайди ва унга кўра маоши 30 фоизга, яъни 7 миллион еврогача қисқаришига рози бўлади. Аввалроқ, франциялик ҳужумчи ўйин амалиётисиз қолаётгани сабабли икки клубдан тезроқ бир тўхтамга келишни сўрагани ҳақида хабар қилинганди.