«Барса» Рамушни сотиб олмоқчи, лекин...

«Барса» Рамушни сотиб олмоқчи, лекин...

«Барселона» эътиборини Португалия терма жамоасининг ўсиб бораётган юлдузи Гонсалу Рамушга қаратди, деб хабар беради Diario Sport.

Рамуш Португалия асосий таркибида Криштиану Роналдуни алмаштириб, ЖЧ 1/8 финалида Швейцарияга қарши ўйинда хет-трик қайд этиб, бутун дунёни лол қолдирди. Рамушгача 32 йил давомида ҳеч ким ЖЧ плей-офф ўйинида учта гол уришга муваффақ бўлмаганди. Ўтган ёзда «Бенфика» Гонсалуни сотишга тайёр эди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, унга фақат «ПСЖ» жиддий қизиқиш билдирган, аммо якунда клуб футболчини 45 миллион еврога сотиб олишни истамаган. Ҳозир ҳаммаси ўзгарди: Рамушнинг Қатардаги ёрқин ўйинидан сўнг унга «Барселона» қизиқа бошлади, аммо муаммо шундаки, футболчининг нархи сезиларли даражада ошди. Sport хабарига кўра, «Бенфика» Рамушнинг нархини 120 миллион еврога оширган ва энди португалияликлар уни арзонроқ нархга қўйиб юбориши аниқ эмас.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.