Аморим “Ўйин услубимизни ўзгартиришимиз керак”
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим инглиз клубида нимани ўзгартириш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Барселона» коррупцион иш бўйича санкцияларга дуч келиши ҳеч гап эмас. Маълум бўлишича, Каталония клуби 2016-2018 йиллар оралиғида Испания Ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейрага тегишли DASNIL-95 компаниясига 1,4 млн. евро ўтказиб берган.
Бу ҳужжатларда консальтинг хизмати тўлови сифатида қайд этилган. Айни пайт Испания прокуратурасида клуб ва Негрейрага нисбатан текширув ишлари олиб борилмоқда. Тўғри, ҳозирча «Барселона»га нисбатан аниқ айблов қўйилгани йўқ, аммо барчаси коррупцияга бориб тақалса, клуб жиддий жазоланиши тайин. Bolavip нашрида ёзилишича, агар «Барселона» тўловлар қонуний эканлигини исботлай олмаса, яъни 1,4 миллион евро ҳакамларга пора сифатида берилгани аниқланса, клуб Ла Лигадан четлатилиши ҳам ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатда «Барселона» еврокубоклардан ҳам четда қолади. Негрейра аллақачон кўрсатма бериб, пул консальтинг хизмати учун тўлангани ва ҳакамлар ҳеч қачон «Барселона»га ўзгача муносабатда бўлишмаганини таъкидлади.
El Confidencial хабарига қараганда эса, Негрейра 2003 йилдан буён «Барселона»дан 4,7 миллион евро олган. Тергов жараёнида маълум бўлишича, унга тегишли компаниянинг 2016-2018 йиллардаги 95 фоиз айланмасини «Барселона» томонидан тўланган маблағ ташкил қилган. «Барса» баёнотида таъкидланишича, клуб ўтган йиллар давомида Негрейрадан техник маслаҳатчи сифатида ҳам фойдаланган. Яъни унинг компанияси футболчиларнинг техник ҳисоботларини видеоформат кўринишида тақдим этиб борган.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим инглиз клубида нимани ўзгартириш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Англиянинг “Ливерпул” клуби Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени трансферидан бош тортди, деб хабар беради Caughtoffside.
Аргентиналик футболчи Николас Тальяфико "Ювентус"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Corriere Dello Sport..
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789