“Барселона” Де Йонгни сотиб юбормоқчи

“Барселона” Де Йонгни сотиб юбормоқчи

“Барселона” директорлар кенгаши жамоада энг катта маош олаётган нидерландиялик Френки де Йонг билан хайрлашишга қарор қилди.

Sport.es сайтининг ёзишича, Каталония клуби мутасаддилари айни пайтда жамоада 27 ёшли плеймейкернинг ўрнини босишга қодир бир неча ўйинчилар борлиги туфайли Френкини сотиб юборишга қарор қилган.

Улар ҳар мавсум 35 миллион евро иш ҳақи олаётган ўйинчини кетказиш орқали маошлар фондини қисқартиришни кўзлаяпти.

Бундан ташқари, де Йонгнинг ўзи бир неча ойдан бери клубнинг янги шартнома бўйича таклифига жавоб қайтаргани йўқ. Амалдаги шартномаси эса 2026 йили тугайди.

Френки де Йонг “Барселона”га 2019 йили олиб келинган. Кейинги пайтда кўп жароҳат олаётган футболчи ҳозирга қадар  барча мусобақаларда 222 та ўйин ўтказиб, 17 та гол ва 21 та ассист қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.