Эрик тен Хагни «Юнайтед»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланиши Ван де Бекнинг келажагига унчалик таъсир қилмаса керак. «Қизил иблислар» Беннасернинг трансфери учун футболчини қурбон қилишга тайёр, деб хабар беради Calciomercatoweb. Олдинроқ, тен Хаг клуб яна бир ярим ҳимоячи сотиб олиш ниятида эканлигини тасдиқлаган эди. Бу позицияга “Барселона”дан Френки де Йонг ва “Лестер”дан Юри Тилемансларни номзодларини кўриб чиқмоқда. «Милан» Беннасерни 40 миллион еврога баҳоламоқда. «МЮ» нидерландиялик ёш футболчини таклиф қилиб, трансфер нархини пасайтиришга тайёр. Ван де Бек ўтган мавсумда «МЮ» ва «Эвертон» сафида АПЛда 15та ўйинда 2та гол урган. Беннасер «А» сериянинг 31 ўйинида 2та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.