Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Реал Мадрид»нинг янги-эски ўйинчилари Браим Диас ва Фран Гарсия яна Мадрид суперклуби аъзолари сифатида оммага тақдим этилди.
Янги-эски иборасига келсак, биринчиси, 2019 йили «Манчестер Сити»дан «қироллик клуби»га келиб қўшилган ва бир йилдан сўнг «Милан»га ижарага берилганди. Мана, 3 йиллик сафардан кейин, Браим яна жонажон клуби сафига келиб қўшилди. «Реал» тарбияланувчиси Фран Гарсия эса «Райо Вальекано» клубида 3 йил фаолият юритди ва у ҳам ортга қайтди. Тақдимот маросимидан сўнг, ушбу футболчилар журналистларнинг саволларига жавоб беришди.
«Реал»га қайтиши ҳақида:
- «Милан»да мен шу уч йил ичида - ҳам майдонда ва ҳам унинг ташқарида етук инсонга айландим. Энди эса Мадридга - дунёдаги энг яхши клубга муваффақият қозониш истаги билан қайтдим. Бундан жуда хурсандман. Мен ўйлаган биринчи нарса бугуннинг жуда узунлигидир, лекин шу вақтни оилам билан ўтказганимдан мамнунман, албатта. Бу ҳаётимдаги энг бахтли кунлардан бири: бу ерда бўлиш ҳар - ҳар бир боланинг орзусидир ва мен бундай имкониятга иккинчи марта муваффақ бўлдим.
Ўзининг кучли жиҳатлари ҳақида:
- Мен омадлиман, чунки иккала оёғимда ҳам бирдек ўйнай оламан ва мураббий энг яхши кўрган позициям - қанот ёки марказда ўйнатади. Шундай бўлсада, мураббий қандай қарор қилмасин, баридан мамнун бўламан.
Карим Бенземнинг кетгани ҳақида:
- Бензема ажойиб футболчи, унинг кетиши жамоага босим қўшади, аммо бу яхши. Биз ўзимизнинг энг яхши версиямизни намойиш этишимиз керак, мен буни амалга ошираман ва «Реал Мадрид»ни муносиб намойиш этишимга аминман.
Карло Анчелотти ҳақида:
- У билан ҳали гаплашмадим, лекин унинг раҳбарлиги остида ишлаш имкониятидан хурсандман.
Родриго ҳақида:
- Биз шерикмиз ва клуб учун энг яхшисини хоҳлаймиз. Ҳар ким қўлидан келганини қилади. Родриго ажойиб ўйинчи, жуда истеъдодли. У билан муносабатларимиз яъло даражада.
Жамоадошлари ҳақида:
- «Мадрид»да дўстларим бор, улар мени қайтиб келганим билан табриклашди ва худди мендек, улар ҳам учрашувимизни сабрсизлик билан кутишмоқда.
«Реал Мадрид» ҳақида:
- Ўтган мавсумда жамоа нимага эришганини кўриш кифоя. Шубҳасиз, бу дунёдаги энг кучли клуб. Кубокларлар, камбэклар, «Бернабеу»даги сеҳрли кечалар - бу мен учун жуда кўп нарсани англатади. Мавсум бошланишини ва жамоадошларим билан учрашишни сабрсизлик билан кутяпман.
«Милан» ҳақида:
- Бу ерда турганимдан жуда хурсандман, лекин «Милан»да ўйнаганимда, ўзимни энг яхши ҳолатда кўрсатишга ҳаракат қилдим, чунки бу бой тарихга эга ажойиб клуб. Ўсишим учун яратиб берган имкониятлари учун «Милан»дан жуда миннатдорман. Ушбу уч йил мобайнида биз «А» серияда ғалаба қозондик, Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиқдик. Мен клубда бахтли эдим ва у ерда мени севишарди. «Мадрид» мени ортга қайтариш учун мавсум якунини кутди. Бу клублар ҳар доим бир-бирларига ҳурмат кўрсатишган.
Асосий таркиб учун рақобат ҳақида:
- Рақобат бор, лекин бу яхши. Мен дунёдаги энг кучли жамоадаман, бу ерда жуда кучли футболчилар тўпланишган. Бу эса мураббий учун ҳам, клуб учун ҳам яхши. Шубҳасиз, бу ерга муваффақиятга эришиш учун қайтдим, лекин табиийки ишсиз бу мумкин эмас. Шунингдек, бу ердаги саноқсиз совринларни қўлга киритган ақл бовар қилмас футболчилардан ўрганиш истагисиз ҳам...
Асенсио каби ажойиб захира роли ҳақида:
- Асенсио - ажойиб футболчи ва дўстимдир. Мен қўлимдан келганича ҳаракат қилишим керак, қогани эса мураббий қарорига ҳавола. Кўп меҳнат қилиш, ўрганиш ва камтарликни сақлаш керак.
Ла Лига, АПЛ ва «А» серия ўртасидаги фарқ ҳақида:
- Мен энг кучли учта чемпионатда ўйнаш бахтига муяссар бўлдим ва ҳар бирида кўп нарсаларни ўргандим. Айтишим мумкинки, ҳар бири ўзига хос хусусиятларига эга. Ла Лига ва АПЛда ўйнаганимда жуда ёш эдим, энди эса етук бўлдим. Англияда жисмоний ҳолат, Испанияда техника ва тўп билан ўйнаш, Италияда эса тактика муҳим.
Испания терма жамоаси ҳақида:
- Терма жамоада ўйнаш шараф, лекин ҳозир бу ҳақда гапириш вақти эмас. Мен фақат клубга қайтишим ҳақида гапирмоқчиман. Агар бу ерда ўзимни исботлай олсам, терма жамоага кириш имконияти пайдо бўлади.
Фран Гарсия: «Бугун шу ерда бўлиш учун бор кучимни бердим»
«Реал»га қайтиши ҳақида:
- «Реал Мадрид»га қайтиш - бу орзунинг амалга ошишидир. Мен самимий инсонман. Бугун шу ерда бўлиш учун бутун вужудим ва руҳим билан бор кучимни бердим. Қилган ишим ўз самарасини берганидан фахрланаман ва ниҳоят, уйга қайтдим.
«Райо Вальекано»даги босқич ҳақида:
- Бу уч йил давомида мен «Райо»да ҳарбий хизматни ўтадим. Инсон ва футболчи сифатида ўсдим ва бунинг учун клубдан миннатдорман. «Райо»да менга профессионал даражада биринчи имконият берилди, шу туфайли бугун шу ердаман.
Якунланган мавсум ҳақида:
- «Мадрид» менга қайтиш имкониятини берди ва мавсумни «Райо»да якунлашга рухсат берди, бунинг учун президентдан миннатдорман. Ортда қолган мавсум жуда ўзига хос ўтди. «Райо»далигимда, ўзимнинг энг яхши хислатларимни кўрсатишга ҳаракат қилдим.
Карло Анчелотти ҳақида:
- Биз қўшма ўйиндан кейин фақат бир марта гаплашдик, у менга мавсумда омад тилади. Унинг сўзларига кўра, бир ойдан кейин биз бу ерда учрашамиз ва унинг сўзлари учун миннатдорман.
«Асосий»даги жой ҳақида:
- Мен бу ерга жамоадошларим билан курашиш учун келмадим. Балки ўсишда давом этиш, олдинга қадам ташлаш учун келдим. Мен клубга ёрдам бериш ва қувонч келтириш учун қўлимдан келганини қиламан. Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Менди ақл бовар қилмайдиган футболчи, у буни сўнгги мавсумларда исботлади. «Реал»га ёрдам бериш ва бор кучимни бериш учун келдим.
Кумирлари ҳақида:
- Марселони билардим ва уни жуда яхши кўраман, ҳурмат қиламан, чунки у менга қўлини узатганди. Роберто Карлосдан эса алоҳида миннатдорман, чунки «Кастилья»даги биринчи йилимда унинг қўл остида ўқиганман.
Винисиус билан бир қанотда ўйнаш ҳақида:
- Барчамиз Винининг кучини биламиз. Клубга кўплаб совринларни қўлга киритишига ёрдам бериш учун қўлимдан келганини қилишга ҳаракат қиламан.
Қишки трансфер ойнаси ҳақида:
- Германиядан қизиқиш бўлди, аммо «Реал сотиб олиш ҳуқуқига эга эди ва мен якундан хурсандман.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789