Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Аргентина бугун фақат футбол билан нафас олмоқда - бу сўзда заррача муболаға йўқ. Ахир футболсевар мамлакат жаҳон чемпионатидаги ғалабани нақ 36 йил кутди.
Эслатиш керак, аргентиналиклар охирги марта 1986 йили марҳум Диего Марадона етакчилигида Мексика майдонларини ёндирганча Бкэнос-Айресга жаҳон кубоги билан қайтгандилар. Мана, орадан шунча вақт ўтиб, Лионель Месси ва унинг дўстлари буюк Диего ишини такрорлашди ва кутилганидек, мамлакат пойтахти - Буэнос-Айресда мислсиз муҳитга тушишди.
Мамлакат аҳолиси Қатардан жаҳон чемпиони рутбаси билан қайтган қаҳрамонларини кутиб олиш учун Буэнос-Айрес кўчаларида ақлга сиғмас манзарани юзага келтирди. Диққат қилинг, Лионель Скалони жамоасини кутиб олиш учун 100 минглаб мухлис кўчага отилди. Шу тариқа эрталабки соат 4даёқ чемпионлик паради бошланиб кетди ўз-ўзидан. Ҳамма ўзида йўқ даражада хурсанд, айримларда қувонч кўз ёшлари... Ҳа, футбол қудрати гоҳида чегара билмайди. Бунга Аргентинадаги бугунги шодиёна яққол исботдир.
Аргентина ҳукумати ҳам футбол мамлакат ҳаётида нақадар муҳим ўрин тутишини тўғри баҳолаб, 20 декабрни расман дам олиш куни сифатида эълон қилди. Бу ҳам мамлакат аҳолисига жаҳон чемпиони мақомида қайтган жамоани бемалол кутиб олиш ва байрам шукуҳини туйиш имкониятини яратди.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789