"ПСЖ" ҳужумчиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Суперлига 13-тури танаффусдан кейин сокингина бошланиб, шиддат бидлан хотима топди. 26 июнь БМТ томонидан «Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни» сифатида эътироф этилганидан келиб чиқиб, тур баҳслари «Биз - футболчилар гиёҳвандликка қаршимиз!» шиори остида ўтказилди.
Натижаларга келсак, дастлабки 2та баҳсда 1тадан гол кузатилди: «Андижон» сафарда «Бухоро»дан, «Сурхон» эса Тошкентда 90+1-дақиқадаги пенальти эвазига «Сўғдиёна»дан 3 очко олди. Эртасига аутсайдерлар - «Турон» ва «Қизилқум» тўқнашувида ҳисоб очилмаган бўлса, «Насаф» ўз майдонида ОТМКга имконият қолдирмади - 2:0. Якшанба кунига қўйилган «Водий дербиси» («Нефтчи» - «Навбаҳор») кескин вазиятлар билан ажралиб турди, фақат гол урадиган футболчи топилмади. Натижада 0:0 ҳисоби «Бунёдкор»ни ирода эвазига енгган «Пахтакор» фойдасига ишлади мутлақ.
*** «Андижон» 2008 йилдан буён «Бухоро»ни сафарда илк марта мағлубиятга учратди. Бунга қадар водийликлар чемпионат доирасидаги 8та сафар ўйинининг 6тасида ютқазиб, 2тасида муроса кўчасини танлашган эди.
*** «Насаф» ва ОКМК ўртасидаги чемпионат ўйинларида 3 йилдан буён ғолиб томон аниқланмаётганди. Аниқроғи, охирги 4та ўйинда дуранг қайд этилган ва охирги марта 2020 йилнинг 21 октябрь куни «аждарлар» ўз майдонларида айнан 2:0 ҳисобида устун келишганди.
*** «Нефтчи» — «Навбаҳор» тўқнашувида қаторасига 22та ўйинда мухлислар лоақал 1та гол кўришганди. Охирги марта 1997 йили Фарғонада бўлган «Водий дербиси» нурсиз дуранг билан якунланган эди.
*** «Бунёдкор»нинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди. Мурод Отажонов шогирдлари Суперлигада охирги марта апрель ойида «Бухоро» майдонидан ғалаба билан қайтгандилар. «+алдирғочлар» ўз майдонларида қаторасига 6та ўйинда ғалаба нималигини билишмаганини ҳам айтиш керак.
*** «Пахтакор» чемпионат доирасидаги кетма-кет 6та сафар ўйинида «Бунёдкор» дарвозасига камида 2та гол урмоқда.
«БУХОРО» — «АНДИЖОН» - 0:1 (0:0)
23 июнь. Бухоро. «Бухоро» СМ. 3895 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Маъруф Тиллоев.
VAR ҳаками: Наим +осимов.
VAR ассистенти: Элнур Дониёров.
Гол: Рубин Хебай (51).
«Бухоро»: 20. Сардор +обулжонов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Алeксандр Касьян, 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (28. Соҳиб Муҳаммадиев, 86), 14. Рустам Абдуҳамидов (77. Файзулло Жуманқўзиев, 56), 17. Жамолиддин Убайдуллаев (99. Жавоҳир Рўзиев, 56), 24. Сардор Иззатов (4. Миржалол Жумаев, 77), 25. Аббос Отахонов, 70. Алeксандар Станиславлевич, 80. Фаррух Иброҳимов, 88. Всeволод Нихаев.
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 4. Дилшод Комилов, 8. Фарҳод Бекмуродов (10. Илҳом Абдуғаниев, 60), 9. Леван Арвеладзе, 13. Сардор Азимов (11. Сардор Абдунабиев, 77), 14. Абдураҳмон Комилов, 17. Фарҳод Соҳибжонов (88. Нодари Кавтарадзе, 46), 21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров (23. Шерзод Эсанов, 86), 66. Илҳом Алижонов, 99. Рубин Хебай (7. Бобур Фарҳодов, 86).
Огоҳлантиришлар: Сардор Иззатов (45), Фаррух Иброҳимов (76) — Ильдар Маматказин (13), Муҳаммадкарим Тоиров (69), Бобур Фарҳодов (90+3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Сардор Азимов («Андижон»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Саид Шоҳруҳ.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Турнир жадвалини ҳисобга олсак, оғир ўйин бўлиши тайин эдик, ҳаво ҳам таъсир кўрсатди. «Бухоро»нинг биринчи бўлимда 3 нафар ҳимоячи билан ўйнашини кутгандим, аммо орқа чизиғида тўрт футболчи ҳаракатланди. Шунинг ортидан ўйинимизда бироз тушунмовчилик кузатилди. Яхшики, иккинчи бўлимда ўзимизга келдик ва ҳужумлардан бирини гол билан якунладик. Кейин ўз-ўзидан ҳисобдаги устунликни ушлаб қолишни ўйладик. Албатта, бугун жамоамдан айнан ғалаба кутгандим. лекин икки жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарурлиги майдонда мураккаблик даражасини оширди. Футболчилар кўрсатган профессионалликдан кўнглим тўлди. Маош ва мукофот пуллари ҳақида ёзишди, бу ҳақда гапиришим шартми? Ҳа, ҳомий ва ҳокимият ёрдами билан қарздорлик ёпилди, шундай экан, ёмон ўйнасак бўлмасди. Хебайнинг «Андижон» билан шартномаси бор ва у жамоада қолади, менимча.
Михаил Яремчук («Бухоро» мураббийи): - Ҳар бир жамоада маълум муаммолар бор. Камчиликларни аста-секин тузатяпмиз, мухлислар истаган ўйин кўрсатишимиз учун бироз вақт керак. 6 нафар футболчини қўйиб юборганимиз? Ҳозир таркибни кучайтириш устида ишлаяпмиз. Ўйинимизга мос келадиганларни қидиряпмиз. Рўзимбой Аҳмедовга нега жавоб бердик? Ўз қарашларимиз бор, ёшлар жамоаси сафида ҳам ҳужумчилар йўқ эмас. «Бухоро»да иложи борича маҳаллий йигитлар кўпроқ бўлишларини хоҳлаймиз. Селекция бўйича ишлар - сир. Ишлаяпмиз, 5-6 нафар футболчи номзодини кўриб чиқяпмиз.
«СУРХОН» — «СЎҒДИЁНА» - 1:0 (0:0)
23 июнь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 354 томошабин.
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Санжар Назаров.
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев.
VAR ассистенти: Андрей Цапенко.
Гол: Жаҳонгир Абдусаломов (90+1-пен.).
«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров (15. Диёр Рашидов, 90+5), 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Азиз Пирмуҳаммадов (19. Нуриддин Ҳасанов, 53), 6. Артём Сокал, 7. Достон Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 18. Силванус Нимели (77. Асадбек Каримов, 76), 27. Асилбек Жумаев (17. Жаҳонгир Абдусаломов, 76), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов.
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 7. Сердер Сердеров (6. Алишер Салимов, 77), 8. Искандар Шайқулов (18. Миржалол Абдумуталов, 77), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 12. Хислат Халилов, 14. Бобур Йўлдошев, 15. Тарик Исич, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев, 32. Нодир Сойибов (9. Зенан Займович, 54), 93. Марко Колакович (88. Самандар Мавлонқулов, 90+2).
Огоҳлантиришлар: Шоҳжаҳон Султонмуродов (30) — Марко Колакович (9), Миржалол Абдумуталов (83), Иван Бошкович (90+14, бош мур.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Артём Потапов («Сурхон»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Ўйин ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман! Шунчаки, кулмоқчиман...
Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Қийин ва асабий ўйин, боз устига, 14 дақиқа қўшимча вақт белгиланди. қисқаси, ҳам жисмонан, ҳам руҳан кўп куч сарфладик. Биринчи бўлимда кўпроқ тўпсиз ҳаракатланиб, ҳимояга эътибор қаратган бўлсак, танаффусдан кейин рақиб дарвозаси томон интилиб, етарлича вазиятлар яратдик. Ўйин нега қийин кечди? Биринчидан, рақиб яхши қаршилик кўрсатди, иккинчидан, танаффус таъсири сезилди. Нимели биринчи бўлимда роса қийналди. Ҳар доим ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳужумчилар тўпни сақлашлари зарурлиги ҳақида гапирамиз. У шундай ҳаракатланишга уринди, аммо рақиблар имкон беришмади. Иккинчи бўлимда эса Нимели ҳимоя ва ҳужум ўртасида боғловчи вазифасини бажарди. Айнан унинг фаоллиги билан вазиятлар яратдик. Силванус чарчаб қолгач, майдонга иккинчи ҳужумчини туширдик. Умуман, 20 кундан сўнг расмий баҳс ўтказилиши нафақат футболчилар, балки мураббийлар учун ҳам қийин. Нимели чемпионатимизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири, албатта. Чиндан ҳам, унга қизиқиш бор. Даъвогар клублар раҳбарият билан бу борада музокара бошлаши мумкин. «Сурхон» биринчи навбатда, ёшларга эътибор қаратади. Кейин турли ёш тоифасидаги терма жамоалар вакилларини олиб келишга интиламиз. Сўнгги вариант - легионер. Айни пайт хорижликлар лимити банд. Шунинг учун легионерлар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ.
«НАСАФ» — ОКМК - 2:0 (1:0)
24 июнь. +арши. «Марказий» стадиони. 3120 томошабин.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Шуҳрат Ражабов.
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.
VAR ассистенти: Илья Ильин.
Голлар: Ҳусниддин Алиқулов (3), Матеус Лима Круз (48).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов (70. Абубакрризо Турдиалиев, 89), 18. Баҳром Абдураҳимов (17. Суҳроб Нуруллоев, 67), 19. Матеус Лима Круз (99. Азиз Амонов, 58), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (15. Жўрабек Маннонов, 89), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (20. Шаҳзод Акрамов, 89), 92. Умарбек Эшмуродов.
ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрам Комилов (29. Виталий Денисов, 56), 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол +осимов (88. Сияваш Ҳақназари, 56), 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев (13. Элдор Бегимов, 77), 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид /иёсов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 87), 17. Санжар Турсунов (15. Ойбек Рустамов, 77), 22. Шоҳруҳ Гадоев.
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (3), Ҳикмат Эргашев (82, мураб. О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жавоҳир Сиддиқов («Насаф»).
Назоратчи: Валентин Коваленко.
Комиссар: +удрат Мадраимов.
Миржалол +осимов (ОКМК бош мураббийи): - Бир-бирига муносиб, тўп билан яхши муомала қиладиган икки жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Дастлабки 15 дақиқада рақибга тўлиқ ютқаздик. Йигитларга стандарт вазиятларда Алиқулов ва Эшмуродов жуда хавфли эканликларини уқтиргандик. Ҳар икки бўлимнинг 3-дақиқасида гол қўйиб юбордик... Лекин чиндан ҳам, томошабоп футбол кўрдик. Ўйинга танланган схемамиз бошқачароқ эди, шунинг учун Ҳақназарини захирада қолдириб, иккинчи бўлимга тайёр туришини тайинладик. Умуман, регламент бўйича майдонда фақат 11 нафар футболчига жой бор. Йўқ, Рубен Санчес жамоадан кетмаган, жароҳат туфайли қайдномадан четда қолди, Боакеда ҳам шу муаммо. Ҳозир ҳамма футбол мутахассиси бўлиб кетяпти. Ихтиёримда 20 нафар футболчи бор, ҳеч кимни ажратмайман. Барча футболчилар жамоага ёрдам беришлари керак.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - ОКМК каби кучли рақибларга қарши баҳсларда ўйин интизомига эътибор қаратиш шарт. Ҳимояда тартибли ўйнаганимиз ғалаба асоси бўлди. 2та гол фарқи билан ғалаба қозонган бўлсакда, дилни хира қиладиган ишлар ҳам бор. Масалан, қарши ҳужумга чиқишда қийналдик. Захирадан тушган йигитлар ҳужумга суръат қўшишлари керак эди. Муҳими, кучли рақибдан 3 очко тортиб олдик. /айбуллаев эрталаб бироз бетоблигини маълум қилди, шунинг учун уни қайдномага киритмадик. Мухлисларни тушунаман, улар яхши футболчилар ўйинини кўришни хоҳлашади. Агар Станоевич яхши ҳолатда бўлса, менга ҳам, жамоамга ҳам керак. Лекин ҳали биз кутган даражага етмади. 5-6 ой давомида ўйнамаган футболчининг 10 кунда тайёр бўлиши - амри-маҳол. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлаймиз. Алиқулов бугун нафақат гол урди, балки, бошқа жиҳатларда ҳам яхши кўринди. Бош билан ўйин - Ҳусниддиннинг энг устун жиҳатларидан бири. Ҳа, Лима Круз шартномаси июлда тугайди. Режамизда бор, айни пайт юқори савияли ҳужумчи излаяпмиз. Балки Лима билан келишув муддатини узайтириш ҳаракатига ҳам киришармиз. тан оламан, Хебайнинг «Андижон»дан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар чиққач, маълумот йиғишга тушдик. Бироқ у жамоасида қоладиган бўлди.
«ТУРОН» — «ҚИЗИЛҚУМ» - 0:0
24 июнь. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 2003 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Олим Абдувосилов, Ислом Носиров, Сардор Исматуллаев.
VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов.
VAR ассистенти: Ришат Нугманов.
«Турон»: 35. Раҳим Давронов, 4. Аслиддин Тоштемиров (34. Саидафзал Аҳроров, 59) 5. Марлен Чобанов, 7. Азим Аҳмедов (45. Асадбек Саидхонов, 46), 10. Ҳумоюн Муртозаев (40. Нгу Абега Эньянг, 73) 14. Хуршид Мухторов, 17. Қувондиқ Рўзиев (11. Шоҳназар Норбеков, 81), 18. Абдуғани Камолов, 19. Сардор Абдураимов, 55. Хушнуд Авилов, 77. Билолхон Тошмирзаев (9. Азиз Ибрагимов, 73).
«+изилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Самандар Шукруллаев, 10. Ислом Кенжабоев (4. Илҳом Ваҳобов, 90), 11. Жасур Холтўраев (6. Мурод Раҳматов, 60), 13. Николай Тарасов, 23. Шерали Жўраев, 24. Ифеаньи Ифеаньи, 25. Азиз Усмонов, 30. Ислом Тошпўлатов, 79. Диёр Раҳматиллоев, 87. Алишер Саноев (28. Акмал Музаффаров, 81).
Огоҳлантириш: Нгу Абега Эньянг (83, Т.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Алишер Саноев («+изилқум»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Жамшид Саидов («+изилқум» бош мураббийи): - Илк навбатда, шогирдларимга раҳмат. Улар кучли хоҳиш ва иштиёқ намоён этишди. Фақат бир қанча вазиятлардан фойдаланолмадик. Муҳими, йигитлар ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларга мос ҳаракатланишди, вазифани бажаришди. Келганимга энди 2 кун бўлди. Албатта, трансферлар вақти селекция ишларини олиб борамиз, ўзгаришлар кузатилади. Иккинчи даврада лигада қолиш учун жиддий кураш олиб борамиз. Олдимизга жиддий вазифа қўйилган ва уни бажариш учун максимал равишда ҳаракат қиламиз
Миржалол Жўраев («Турон» мураббийи): - Ўйин биз кутган даражада ҳужумкор руҳда бошланмади. Натижа икки жамоа ҳаракатига мос. Оддий айтганда, икки жамоа ҳам ғалабага лойиқ эмасди. Барчаси 0:0 ҳисобида акс этиб турибди. Ҳа, ғалаба қозонишни истагандек, бироқ ўхшамади. Жамоа бош мураббийи ҳақида жавоб беролмайман, тўғриси. Саволни тўғридан-тўғри раҳбариятга йўналтиришингиз маъқул. Бизга ҳозирча 2та баҳсга жамоани тайёрлашимиз кераклигини айтишди. Ҳали мақсад ва вазифалар борасида гаплашганимиз йўқ. Вазиятдан келиб чиқиб, тайёргарликни кечроқ бошладик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати ҳам яхши эмас. Шунинг ҳисобига чарчоқ сезилгандир. Қувондиқ Рўзиевга тўхталсам, ундан ҳеч қандай эътироз бўлмади. Менимча, бу тўғри алмаштириш...
«НEФТЧИ» - «НАВБАҲОР» - 0:0
25 июнь. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 19191 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Руслан Серазитдинов, Тўрабек Суюнов.
VAR ҳаками: Раҳим Каримов.
VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
«Нефтчи»: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов, 13. Лутфулла Тўраев (9. Улуғбек Ҳошимов, 77), 19. Мирзоҳид /офуров (70. Аббос Ғуломов, 46), 20. Анвар /офуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе, 23. Диёр Туропов, 24. Ғуломҳайдар Ғуломов.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов (8. Жасур Яхшибоев, 65), 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов (77. Асадбек Собиржонов, 73), 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 84), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 31. Лука Чермель (5. Милош Милович, 73).
Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров (90+1) - Даврон Ҳошимов (66), Жасур Яхшибоев (85).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Умар Адҳамзода («Нефтчи»).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бугун ҳақиқий футбол кўрдик. Бизда тайёргарлик бўйича бироз муаммолар бўлди, чоғи, вазиятларни якунлашда қийналдик. Рақиб яхши ҳимояланганини ҳам таъкидлаш керак. «Нефтчи» жорий мавсум иккинчи рақам остида ўйнаб, қарши ҳужумларга таянмоқда. Бунга тайёр эдик, аммо бир неча вазият чратишга имконият бердик, барибир. Мезбонлар якунда очко олиш учун вақт чўзишди. Биз эса охиригача ғалабани ўйладик. Ўруновга нисбатан рақиблар бошқача тайёргарлик кўра бошлашди. Дейлик, бугун ҳам ҳар бир вазиятда унинг олдида «Нефтчи» вакиллари пайдо бўлишди. +олаверса, Остон кичик жароҳат билан ҳаракатланди. Футболчиларимизнинг терма жамоаларга чақирилишлари - катта шараф. Бироқ бугунги ўйинга футболчилар турли хил спорт формасида келишди. Очиқ айтаман, ўйинга биз билан тайёрланган футболчилар яхшироқ кўринишди. Черногория термасига чақирилган Милош эса овқатдан заҳарланиш билан ортга қайтди. Шу туфайлими, ўзини кўрсатолмади. «Навбаҳор» ҳар куни таркибни қандай кучайтириш ҳақида ўйлайди. Бироқ маълум чегарадан четга чиқолмаймиз. Нимели борасидаги хабарлар эса асоссиз. Умуман, таркибни кучайтириш ишларига шовқин кўтариш ортиқча. Ҳозир турнир жадвалида қизиқарли ҳолат юзага келган. Ўтган йилдаги каби охирги турга қадар босим остида бўлишимизни истардим. Менимча, 6та жамоа чемпионлик учун курашади.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Бугун ҳақиқий футбол байрами бўлди ва шогирдларим уялтириб қўйишмади. Байрам ва дерби ўзини оқлади, шунчаки, гол урилмади. Кейинги ўйинда яна чемпионлик учун курашаётган жамоага қарши ўйнаймиз, менимча, рақибга ҳам осон бўлмайди. Умар Адҳамзода агар бу каби вазиятлардан ҳар сафар гол урганида, ҳозир «Реал» ёки бошқа суперклубда ўйнаётган бўларди. Ҳа, у реализация масаласида оқсамоқда, ҳали айрим жиҳатлар устида кўп ишлаши керак. Иккинчи давра баҳсларида кескинлик янада ошиши тайин. Олтин медаль учун курашадиган жамоалар қанча кўпайса, даража шунча ўсади.
«БУНЁДКОР» - «ПАХТАКОР» - 1:2 (1:0)
25 июнь. Тошкент, «Бунёдкор» стадиони.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Иброҳим Исмоилов.
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.
VAR ассистенти: Аваз Абдуллаев.
Голлар: Суҳроб Иззатов (11) - Ҳожиакбар Алижонов (72), Пўлатхўжа Холдорхонов (90+4).
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носко, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 4. Даврон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбар Исматуллаев, 10. Расул Йўлдошев (57. Амир Тўрақулов, 66), 22. Усмонали Исмоналиев (37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 86), 33. Дониёр Абдуманнопов (99. Умид Султонов, 66), 34. Суҳроб Иззатов (15. Жасур Ҳакимов, 80), 88. Жаҳонгир Ўрозов.
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Достон Турсунов, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азиз Турғунбоев (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 88), 10. Драган Черан, 14. Аббос Файзуллаев, 17. Достон Ҳамдамов (77. Дилшод Саитов, 62), 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 34. Фаррух Сайфиев.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Суҳроб Султонов («Бунёдкор»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Владимир Назаров.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ўйинимиз мухлисларга маъқул тушди, менимча. Футболда баъзан шундай - тўп шунчаки, дарвозага кирмайди. Муҳими, якунда вазифани уддаладик. Ҳа, таркиб бўйича бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди. Масалан, Ҳамроалиев бор, лекин у олимпия термаси йиғинидан қайтди, Хитойда қандай ўйнаганини эса билмайман. Ҳамробековга ишонганимдан тактик ўзгаришга қўл урдик. Сўнгги вақтлар Холматов ҳам яхши ўйнамоқда, ўзи учун янги позиция кашф этмоқда. Ўйлайманки, ғалабага лойиқ эдик. Рақиб иккинчи бўлим якунида 6 нафар ҳимоячи билан ўйнади. Тўғриси, терма жамоа мураббийлари айнан қайси футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан нолишганини билмайман, лекин ўз шогирдларим тайёргарлишига жавоб бера оламан. Йўқ, Файзуллаев майдон марказида яхшироқ ўйнаши ҳақидаги фикрга қўшилмайман. Ўтган мавсумнинг якуний қисмини кўриб чиқинг, унинг қанотда қандай ёрқин ҳаракатланганини билиб оласиз. Файзуллаев жуда ақлли ва тезкор, шунинг учун турли позицияларда бирдек яхши ўйнай олади.
Мурод Отажонов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Жуда оғир ўйин. Охирги дақиқаларда натижани қўлдан чиқариш аламли, албатта. Тўғриси, «Бунёдкор» мухлислар жамоаси ва клуб ўртасида муаммо юзага келганидан хабардор эмасман. Бугун мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари етишмади. Майдонга тушганимиздан кейингина фан-гуруҳ йўқлигини билдим. Сўнгги учрашувларда ғалаба қозонолмаяпмиз, уй ўйинлари ҳам бундай истисно эмас. +аерда ўйнашимизнинг фарқи йўқ, ғалаба керак. Футболчиларни алмагштиришда балки хато қилгандирман, лекин Абдуманноновда жароҳат бор эди.
ТУР ҚАҲРАМОНИ - ПЎЛАТХЎЖА ХОЛДОРХОНОВ
Ёшлар ўртасидаги ЖЧ ўйинларида ишлари унча юришмаган Пўлатхўжа Хордорхонов «Пахтакор» учун гол урди, ниҳоят. Диққат қилинг, 88-дақиқадагина сафга қўшилган ёш ҳужумчи «Бунёдкор» дарвозасини сўнгги лаҳзаларда нишонга олиб, ғалабани «шерлар» томон оғдирди. Қисқаси, кучли эффект ва голнинг натижа нуқтаи назаридан аҳамиятини эътиборга олиб, Холдорхоновни тур қаҳрамони мақомига лойиқ кўрдик.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Маош ва мукофот пуллари ҳақида ёзишди, бу ҳақда гапиришим шартми? Ҳа, ҳомий ва ҳокимият ёрдами билан қарздорлик ёпилди, шундай экан, ёмон ўйнасак бўлмасди. Александр Хомяков.
- Селекция бўйича ишлар - сир. Ишлаяпмиз, 5-6 нафар футболчи номзодини кўриб чиқяпмиз. Михаил Яремчук.
- Ўйин ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман! Шунчаки, кулмоқчиман... Иван Бошкович.
- Нимели чемпионатимизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири, албатта. Даъвогар клублар раҳбарият билан бу борада музокара бошлаши мумкин. Сергей Арслонов.
- Ҳозир ҳамма футбол мутахассиси бўлиб кетяпти. Ихтиёримда 20 нафар футболчи бор, ҳеч кимни ажратмайман... Миржалол Қосимов.
- Агар Станоевич яхши ҳолатда бўлса, менга ҳам, жамоамга ҳам керак. Лекин ҳали биз кутган даражага етмади. 5-6 ой давомида ўйнамаган футболчининг 10 кунда тайёр бўлиши - амри-маҳол. Рўзиқул Бердиев.
- Умар Адҳамзода агар бу каби вазиятлардан ҳар сафар гол урганида, ҳозир «Реал» ёки бошқа суперклубда ўйнаётган бўларди. Виталий Левченко.
- Тўғриси, терма жамоа мураббийлари айнан қайси футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан нолишганини билмайман, лекин ўз шогирдларим тайёргарлишига жавоб бера оламан. Максим Шацких.
26 июнь (душанба)
20:00 «ОЛИМПИК» - «МЕТАЛЛУРГ»
ТУРНИР ЖАДВАЛИ (якшанба кунги ҳолат)
Жамоалар Ў Ғ Д М Т-Н О
1 ПАХТАКОР 11 9 0 2 20-11 27
2 НАВБАҲОР 12 8 2 2 22-6 26
3 НАСАФ 11 7 3 1 17-8 24
4 НЕФТЧИ 12 5 7 0 18-9 22
5 ОКМК 12 6 2 4 21-16 20
6 АНДИЖОН 12 6 0 6 14-12 18
7 СУРХОН 12 5 3 4 12-11 18
8 БУНЁДКОР 12 4 4 4 14-14 17
9 ОЛИМПИК 11 4 3 4 10-12 15
10 СЎ/ДИЁНА 12 4 2 6 13-16 14
11 МЕТАЛЛУРГ 11 2 2 7 8-21 8
12 БУХОРО 12 2 1 9 6-17 7
13ҚИЗИЛҚУМ 12 1 4 7 4-17 7
14 ТУРОН 12 0 5 7 6-15 5
ТЎПУРАРЛАР
Драган Черан («Пахтакор») - 9та (4та пен.)
Рубин Хебай («Андижон») - 8та (1та пен.)
Зенан Займович («Сўғдиёна») - 6та
Ҳусниддин Алиқулов («Насаф») - 5та
Силванус Нимели («Сурхон») - 5та
Остон Ўрунов («Навбаҳор») - 5та...
8-ТУР
29 июнь (пайшанба)
20:00 «ПАХТАКОР» - «АНДИЖОН»
30 июнь (жума)
20:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР»
1 июль (шанба)
20:00 «НАВБАҲОР» - «БУХОРО»
20:00 «СЎҒДИЁНА» - ОКМК
2 июль (якшанба)
20:00 «ОЛИМПИК» - «СУРХОН»
20:00 «НЕФТЧИ» - «НАСАФ»
3 июль (душанба)
20:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «ТУРОН»
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Хабарларга кўра, "Ювентус" "Челси"дан Бен Чилвеллни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, чунки туринликлар яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Англиянинг “Челси” ва “Ливерпул” каби футбол гигантлари “Лион” ярим ҳимоячиси Раян Черкини сотиб олмоқчи, дея хабар беради lequipe.fr
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789