Давиде Никола ҳам кетди...

Давиде Никола ҳам кетди...

«Салернитана» жамоа устози Давиде Никола истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, клуб «А» серия 18-тури доирасида «Аталанта»дан учралган 2:8 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин италиялик мутахассис билан келишувни бекор қилган. «Салернитана» жорий мавсум 18 ўйиндан кейин 18 очко жамғариб, 16-ўринни эгаллаб турибди. Клуб бу мавсум бор йўғи 4 ўйинда зафар қучган. Жамоанинг сўнгги ғалабаси октябрь ойида «Лацио» устидан қозонилган (3:1). Ўшандан буён «Салернитана» 6 ўйинда 2 очко жамғарди. Маълумот учун, 49 ёшли Давиде Никола жамоада 2022 йилнинг февраль ойидан буён бошқариб келаётганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.