Депай учун 17 миллионли таклиф

Депай учун 17 миллионли таклиф

«Барселона» ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини «Тоттенхэм»да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Sport.

Манбага кўра, шанба куни лондонликлар каталонияликларга ҳужумчи учун 17 миллион евро таклиф қилишган. Аммо «Барса» унинг сотувидан 20 миллион евро олишни истайди. Футболчининг ўзи бошқа клублардан таклифларни кутмоқда. Депай Премьер-лигага қайтишни истамаяпти. Депай ўтган мавсумда Ла Лигада 27та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.