Довул туфайли Испания кубогининг иккита ўйини қолдирилди

Довул туфайли Испания кубогининг иккита ўйини қолдирилди

Испания Қироллик футбол федерацияси (РФЕФ) бўрон оқибатлари туфайли Испания кубоги 1-босқичининг иккита ўйини қолдирилишини маълум қилди. Шу тариқа, “Валенсия” – “Парла Эскуэла”, “Леванте” – “Понтеведра” ўртасидаги ўйинлар қолдирилди.

“Мамлакатимизнинг бир қисмини қамраб олган довул туфайли юзага келган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бугун, 30 октябрь санасига белгиланган Испания Кубогининг 1-тур учрашувлари қолдирилди. Хусусан, гап "Валенсия" - "Парла Эскуэла" ва "Леванте" - "Понтеведра" ўйинлари ҳақида кетмоқда. 

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, эртага, пайшанба кунига белгиланган Испания Кубогининг бошқа ўйинлари қолдирилган бўлиши мумкин”, — дейилади Испания Қироллик футбол федерацияси матбуот хизмати хабарида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.