САФАРЧА ДУРАНГЛАР СЕРИЯСИ-КУ МАЙЛИ, БЕШ ЎЙИНДА АТИГИ БИР ГОЛ УРИЛГАНИ-ЧИ? Ёхуд InterFUTBOLнинг пайшанба сонида
Мазкур ҳафтада ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «Пахтакор» сафарда Эроннинг «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушди.
Олдин хабар берганимиздек, кеча Европа Лигасида ярим финалнинг биринчи ўйинлари бўлиб ўтди.
Кетма-кет ма-лубиятсиз серия қайд этиш борасида рекордни янгилаган, енгилмас «Байер» бу сафар ҳам ғалабани тантана қимлди. Алонсо шогирдлари Вирц ва Андрихнинг голлари эвазига Римда «Рома» устидан ғалаба қозониб, мағлубиятсиз сериясини 47 ўйинга етказди.
«Аталанта» эса «Марсел» майдонидан дуранг билан қайтди. Хуллас, бу ерда ҳам барчаси жавоб ўйинларида ҳал бўлади. Айтганча, жавоб учрашувлари 9 май куни ўтказилади.
Европа Лигаси. Яримфинал.
Биринчи ўйинлар. 2 май
РОМА — БАЙЕР- 0:2 (0:1)
Олимпико (Рим, Италия), 64 073 тамошабин
Голлар: Вирц (28), Андрих (73).
Рома – Свилар, Карсдорп (Анхелино, 62), Смоллинг, Манчини, Спинаццола, Паредес (Балданци, 79), Кристанте, Пеллегрини, Эл Шаарави, Дибала (Абраҳам, 90+1), Лукаку (Озмун, 79).
Байер – Коварж, Станишич, Та, Тапсоба, Инкапиэ, Грималдо (Коссуну, 90+3), Фримпонг (Паласиос, 88), Жака, Андрих, Виртц (Ҳофманн, 77), Адли (Телла, 77).
Огоҳлантиришлар: Та (16), Пеллегрини (30), Спинаццола (74), Жака (74), Андрих (76), Кристанте (77).
МАРСЕЛ — АТАЛАНТА 1:1 (1:1)
Велодром (Марсель, Франция), 57394 тамошабин
Голлар: Мбемба (20) — Скамакка (11).
Марсел – Лопес, Клосс (Мерлен, 65), Мбемба, Мурилло (Унаи, 72), Балерди, Кондогбиа, Верету, Ҳарит (Ндиай, 72), Луис Энрике, Сарр (Пеми, 65), Обамеянг.
Аталанта – Муссо, Заппакоста (Ҳатебур, 84), Жимшити, Колашинац (Пашалич, 17), Скалвини, Ружери, де Рон, Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Миранчук, 84), Скамакка (Лукман, 59).
Огоҳлантириш: Балерди (69).
Мазкур ҳафтада ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «Пахтакор» сафарда Эроннинг «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушди.
Доменико Тедесконинг Бельгия терма жамоасидаги келажаги шубҳа остида.
Opta нашри клубларни жорий мавсумда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятини баҳолаб чиқди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789