АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Россия. «Уфа» «плей-офф» ўйинларида «Оренбург»га бас келолмай, РПЛ билан хайрлашди. 2:2 ҳисобида якунланган биринчи ўйинда майдонга тушмаган Остон Ўрунов жавоб баҳсида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди.
Бироқ Бошқирдистон жамоаси сўнгги лаҳзаларга гол қўйиб юбориб, мағлубиятни тан олди - 1:2. Шу тариқа «Уфа» элитада қолиш миссиясини бажаролмади. Жамоа бунга қадар қаторасига 8 мавсум РПЛда қатнашганди. Эътиборлиси, ФНК ўзбекистонлик ярим ҳимочини жавоб учрашувининг энг яхши футболчи сифатида эътироф этди: «Ақл бовар қилмас меҳнаткашлик. Ўрунов - «киборг». У Касинтура билан жуфтликда рақиблар «қонини ичди». Остон фаоллиги билан кўп вазиятлар яратди, узатмалар аниқлиги бўйича ажралиб турди. Ўзбекистонлик футболчи лимон каби ўз сувини сиқиб олди. Ҳа, Журавлёв муҳим гол урди, «Оренбург» кипери Гошев ғаройиб ўйин кўрсатди, Малих эса «Оренбург»ни РПЛга олиб чиқди. Аммо Ўруновга қарасангиз, ундан тер челаклаб оқди. У ўз жамоаси мухлислари ва нейтрал томошабинлар кўзини қувнатди». Айтганча, мatchtv.ru сайти хабарига қараганда, Остон энди «Спартак»ка қайтади. Зеро, унинг Москва клуби билан яна 3 йиллик шартномаси бор.
Саудия Арабистони. Мамлакат чемпионати 28-туридан ўрин олган «Ал-Наср» - «Ал-Аҳли» ўйинининг 78-дақиқасида мезбон жамоа вакили Жалолиддин Машарипов сафдан чиқди. Ҳозирча ҳамюртимизнинг жароҳати даражаси ҳақида маълумот йўқ. Натижага келсак, «Ал-Наср» 1:1 ҳисоби билан чекланиб, финишга 2та тур қолган паллада чемпионлик курашидан четга чиқди.
Италия. Элдор Шомуродов «Рома» сафида Европа Конференциялар Лигаси ғолибига айланди. УЕФА якунда мусобақа давомида энг тез югурган футболчилар рейтингини эълон қилди. Диққатга сазовор томони, финал баҳси 89-дақиқасида майдонга тушган ҳамюртимиз 33,6 км./соат тезлик билан ушбу рўйхатнинг 1-ўрнида қайд этилди. Умуман, Италиядаги легионеримиз мавсум-2021/2022да жами 40та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ҳамда 6та самарали узатма муаллифига айланди. Айтганча, «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин терма жамоамиз ҳужумчисини еврокубоклардаги ғалаба билан алоҳида табриклади: «Элдорни КЛдаги зафар билан табриклайман. У Европада илк совринга сабр-бардош билан узоқ йўлни босиб ўтиш орқали эришди. Баракалла!» Охирги маълумотларга қараганда, Шомуродов кейинги мавсумни ҳам Рим жамоасида ўтказади. Giallorossi.net хабарида айтилишича, ҳамюртимиз Жозе Моуриньо қўл остидаги иккинчи мавсумда ўзини кўрсата олишига ишонмоқда. ЎФА Матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиевнинг айтишича, «Рома»да Шомуродовга ҳамон ишонч бор: «Элдор юртимизга келганида, интервью берган ва «Жамоада ўзим хоҳлаган даражада ўйин вақтига эга эмасман» қабилида гапирганди. Кейин бунга ўзи раддия берди. Нега? Чунки Римдан қўнғироқ бўлди. «Элдор, ҳаммаси жойида, сенга ишонамиз, бундай фикрга борма» маъносида. Бу яширадиган нарса эмас. Элдорнинг ўша интервьюсига Рим клуби реакция билдирмаганида, ҳайрон бўлишимиз мумкин эди. Муҳими, клуб «Сени қадрлаймиз», деб унга ишонч бағишлади. Тинчлантириш, турли хаёлларга бормаслиги учун, албатта».
Шу ўринда айтиш керак, Шомуродов - еврокубокларда зафар қучган ўзбекистонлик биринчи футболчи. Бунга қадар Виталий Денисов ЦСКА сафида УЕФА кубоги ғолибига айланганди. Лекин у Элдордан фарқли ўлароқ, финалда майдонга тушмаган. Шомуродовнинг ўзи фаолиятидаги дастлабки соврин билан тушган суратини «Инстаграм»даги саҳифасига жойлаб, қисқача изоҳ қолдирди: «Биринчи соврин учун ёмон эмас. Бирга бўлган барчага раҳмат!»
Беларусь. «Энергетик-БГУ» Олий лига 10-туридан ўрин олган «Славия»га қарши уй учрашувида рақибга асло имконият қолдирмади - 5:0. Бу учрашув ўзбекистонлик футболчиларга аталди - Бобур Абдухолиқов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов ва Абдуқодир Ҳусанов (пенальтидан) гол уришди. Абдураҳмонов ва Ҳусанов тўлиқ вақт тўп сурган бўлсалар, Абдухолиқов 73-дақиқада захирага олинди. «Талабалар» сафидаги яна бир ҳамюртимиз Аббос Жумақулов эса 82-дақиқада ўйинга қўшилди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789