Жамоа Элдорни ижарага олмоқчи. Il Tempo нашри ҳам мазкур келишув яқин орада расмийлаштирилиши ҳақида айтмоқда.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Шомуродовнинг «Болонья»га йўл олиши ҳали аниқ бўлмаган. Қизиқиш борлигига қарамай, болоняликлар учун Элдор асосий нишон эмас. Бундан ташқари 27 ёшли футболчи ҳам бу вариантга рози бўлганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бунгача «Рома» клуби Шомуродовни Исроилдаги йиғинга олиб бормагани, футболчининг агенти эса Элдор тез орада жамоасини ўзгартиришини маълум қилганди. Ўзбекистон миллий жамоаси форварди ўтган мавсум римликлар сафида жами 39 ўйинда 5та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган. Унинг «бўрилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, «Болонья» А Серия 2021/22 йилги мавсумини 46 очко билан 13-ўринда якунлаган эди. Клуб янги мавсумни чемпионатда 14 август куни «Лацио»га қарши сафардаги баҳс билан бошлайди.