Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
«Мазкур беллашувни мен бир умрга унутмайман. Ақлга тўғри келмайдиган жиҳати шундаки, хет-трикка «Барса» таркибидаги 100-ўйинимда эришдим. Айнан шундай оқшомларни орзу қилардим. Бу ерга тарихни яратиш учун келганман, ҳар куни фақат шу мақсад сари интиламан», - дейди бразилиялик вингер.
Рафинья юксак спорт формасида. Мавсум стартидан бери уни тўхтатиб қолишнинг умуман, иложи бўлмаяпти:
• Бу бразилиялик вингер фаолиятидаги иккинчи хет-трик. Биринчисини у «Вальядолид»га қарши учрашувда амалга оширган, жорий мавсумда.
• Энди Рафинья ҳисобида барча турнирлардаги 16та ўйинда амалга оширилган 12та гол ва 10та самарали узатма бор. Топ-лигалар бешлигининг энг сермаҳсул ўйинчиси, Роберт Левандовски билан ҳужумкор дуэтни ташкил этган.
• Бразилиялик футболчи 2015 йилдан бери ЕЧЛдаги «Бавария»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида 2та гол урган биринчи ўйинчи бўлди. Ўша йилнинг майида Неймар шундай натижани такрорлаганди. У ҳам «Барса» сафида.
• Яна бир жиҳат: Рафинья «Бавария» дарвозани 1-дақиқада забт этганди. «Барса» 2005 йилдан бери бунчалик тезкор голни урмаганди. Ўшанда «Панатинаикос» маҳв этилган.
Рафинья Хави даврида ҳам ёрқин ўйин кўрсатган: ЕЧЛнинг плей-офф босқичида ажойиб самарали узатмани амалга оширган. Мутасаддилар уни танқид остига олиб, «Ал-Ҳилол»га жўнатмоқчи бўлишганида ҳам, Хави Рафиньяга ишонч билдирганди. Ламин Ямаль келганидан кейин ҳам у ишсиз қолмади, мураббий айтган позицияда муносиб тўп сурди.
Ханси Флик Рафиньядан ҳайратда. Футболчи ҳам устозидан миннатдор: «Ҳозирги ўйинларни аввалгилари билан қиёслашни ёқтирмайман. Мураббий прессингни хуш кўради. Бу мен учун ва бошқа ҳужумчилар учун жуда яхши. Дарвозага қанча яқинроқ бўлсак, прессингга ўтиш осонлашади».
Нико Уильямс воқеаси Рафиньяга оғир ботди, бироқ у улғайди
Бразилиялик футболчи ўйин савияси ва тажриба бобида ўсди. Буни Флик ва жамоадошлари ҳам таъкидлашган.
«Ўйиндаги ўзгаришларни ўзим ҳам сезиб турибман. Мураббийлар ва жамоадошларим томонидан билдирилаётган ишонч руҳиятимни кўтармоқда. Жамоадаги 3 йиллик фаолиятим давомида кўп нарсаларни ўргандим, айниқса, жорий мавсумда менталитетим ўзгарди. Бошқа позицияларга мослашиб олишим кераклигини билардим. Шу йўлдан оғишмай бориш учун бор куч-маҳоратимни аямай сарфлашга тайёрман», - дейди вингер.
Лекин ёзда «Барселона» билан Нико Уильямсга боғлиқ воқеа Рафиньяга жиддий таъсир кўрсатди. Мухлислар Никони кута бошладилар, Рафиньяни эса Саудия Арабистонига жўнатиш тараддудига тушиб қолдилар. У жамоадан кетишни истамасди. Кейин ижтимоий тармоқларда «Атлетик» вингерининг футболкасига кўзи тушиб қолди. Либосга Рафинья ўйнайдиган 11-рақам ёзиб қўйилганди.
«Менинг рақамим ёзилган футболка тарихи бир оз қизиқ. Лекин жуда ёмон ҳазил. Кишилар клубдаги барча шахсларни бирдек ҳурмат қилишлари керак, деб ўйлайман. Биз мавсум давомида бор куч-қувватимизни сарфлаймиз. Бундай манзарани кўриш ёқимли эмас. Уни ҳурматсизлик, деб ҳисоблайман. Ҳар қайси инсон ўзи хоҳлаган ишини қилиши, истаган рақамини танлаши мумкин. Лекин ўйинимдаги ўзгаришлар сабаби бу эмас. Бошқа позицияларга мослашиш шарт эканлигини тушундим. Аввал 100 фоиз куч билан ишлаган бўлсам, энди 200 фоиз билан ишлайман».
Яна бир жиҳат - сардорлик. Мавсум бошланиши арафасида «Барселона»нинг кийиниш хонасида овоз бериш жараёни бўлиб ўтди: Марк-Андре тер Штеген, Рональд Араухо, Френки де Йонг ва Педридан кейин, кўпчилик учун кутилмаган тарзда Рафинья ҳам номзодлар бешлигидан жой олди.
«Очиғини айтганда, мен бир оз ажабландим. Кимдир мен учун овоз берса керак, деб ўйлагандим. Якунда кўпчилик мени сайлади», - деганди Рафинья.
Рональд Араухо ва Френки де Йонг жароҳатлари туфайли мавсум стартини ўтказиб юборишди, тер Штеген шикастланганида эса, жамоани сардорлик боғичини тақиб олган Рафинья майдонга олиб тушди.
Энди Рафинья - етакчи. Мухлислар эса уни жуда севадилар.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789