Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Эрон миллий жамоасининг БАА термасига қарши ўйинини қайта кўриб чиқдим. Қуйидаги мақола форслар ижросидаги ўйин тенденцияси ҳақида: тактика, устунлик ва камчиликлар...
Босим остида узун узатмалар
Эроннинг ўйинида кўзга ташланган жиҳатлардан бири - босим остида хато қилмаслик учун узун узатмаларга ўтиш. Бу форслар ўйин ташкил қилишда эҳтиёткорликни афзал кўришларини кўрсатади. БАА юқори босим ўтказганда, Эрон кўпинча ярим ҳимояни четлаб ўтиб, ҳимоядан ҳужумчиларга тўғридан-тўғри узатмаларни амалга оширди. Футболчилар бунда катта куч йўқотмасликка ҳаракат қилишгани ва барчаси яхши ишлангани кўзга ташланди. Ҳужумчилар ва ярим ҳимоячилар ҳаво орқали узатмаларни назорат қилишда техник маҳорат намойиш этишди. Хуллас, ҳимоядан ҳужумга тез ўтишга ёрдам берган ҳолатлар кўп кузатилди. Аммо бу ҳолат заиф томонни ҳам кўрсатади — Эрон интенсив босимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Аммо катта босим ўтказиш кўп куч талаб этади, барибир.
Марказий ҳимоя
Ҳимояда Эрон жамоаси тартибли ҳаракатланди, айниқса, марказдан ҳужум уюштирилганида. Жамоанинг ҳимоя формацияси яхши ташкил этилган бўлиб, марказий ҳудудда рақиб ҳужум йўллари ёпиб қўйилди. Марказий ярим ҳимоячилар ва ҳимоячилар учбурчак чизмада ҳаракатланиб, тўп ўтказиш йўлларини ёпиб қўйишди, шу тариқа БАА термасига бу ҳудуддан ҳужум қилишни қийинлаштиришди. Оқибатда рақиб асосан қанотлардаги бўшлиқлардан фойдаланишга уринди.
Қанотлардаги заифлик
Эроннинг марказий ҳимояси кучли бўлса-да, қанотларда баъзида маълум заифликлар кўринди. БАА қанотлардан олдинга ўтишда кўпроқ муваффақиятга эришди, чунки форслар ҳужум ва ҳимоя ўртасида тез-тез катта бўшлиқ қолдиришди. Оддий айтганда, чизиқ бўйлаб кросслар ва вингерларнинг югуришларига бўшлиқ борлигидан БАА термаси фойдаланиб қолишга уринди. Бу фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатлардан биридир.
Юқори босим ва тўпни қайтариб олиш
Эрон тактикасидаги энг яхши элементлардан бири - юқори босим ва йўқотилган тўп ва майдоннинг рақибга тегишли томонида аутдан ташланган тўпга тезда эгалик қилишга қаратилган ишланма. Жамоанинг рақиб ҳимоячилари ва ярим ҳимоячиларига босим ўтказиб, тўпни қайтариб олишни урингани кўринди. Бу тактика БАА термасининг ўйин қуриш жараёнини бузиб, жамоага тез ҳужумга ўтиш имкониятини берди. Демак, форслар ҳужумда агрессив ҳаракатланиш қобилиятига ишонишади, тўпни рақиб дарвозасига яқин ҳудудда қайтариб олишга интилишади. Ярим ҳимояга босим юклаб, тўпни олиб қўйишларига йўл қўмаслик керак (Шукуровга босим эсингизда бўлса керак).
Охирги дақиқаларда чарчоқ
Эрон жамоаси ўйин охирида чарчоқ белгиларини кўрсатди. Ҳарқалай, жамоа босими пайсайди, ҳимоявий ҳаракатлар камайди. Бу БААга тўп билан кўпроқ ишлаш ва рақиб жарима майдонига яқинлашиш имконини берди. Чарчоқ Эроннинг ҳужумий ҳаракатларига ҳам таъсир қилди, ўтишлар камайди ва кейинги босқичларда олдинга интилувчи футболчилар сони қисқарди. Бу шуни кўрсатадики, Эрон ўйинни юқори энергия билан бошлайди, лекин бутун 90 дақиқа давомида кучни тақсимлашда қийинчиликлар бор. Кўпинча бизнинг жамоада ҳам кузатиладиган ҳолат, тўғрими?
Босим остидаги қийинчиликлар
Эрон техник жиҳатдан юқори даражадаги жамоа бўлса-да, майдоннинг ўзига тегишли ярмида босимга дуч келганида, ноқулайликлар ҳис қилгандек кўринди. БААнинг босими ортидан форслар кўпинча хатога йўл қўйишди ёки шошиб узатма беришди, айниқса, ҳимоя ва ярим ҳимоядан ўйин қуришга тўғри келганида. Эроннинг босим остида узун узатмаларга суяниши, тўпни сақлашда қийинчиликларга дуч келиши кўзга ташланди. Бу кучли босим уюштирадиган жамоаларга қўл келиши мумкин бўлган тактик заифликдир.
Техник жиҳатдан кучли ижрочилар
Эрон босимда қийинчиликларга дуч келганига қарамай, таркибида техник жиҳатдан кучли ижрочилар кўп. Хусусан, ярим ҳимоячилар тўпни назорат қилиш, дриблинг ишлатиш ва ўйинни кўришда ажойиб кўникмаларни намойиш этишди. Бўшлиқда тўпни тез ва самарали ҳаракатлантириш имконини берди. Техник маҳорат қарши ҳужумларда самарали ўйнашда ҳам қўл келди, футболчилар тўғри узатмалар билан ақлли кроссларга ўтишди. Форслар учун техник маҳорат катта устунлик ҳисобланади, айниқса, ўйин очилган ва тўғридан-тўғри олдинга ўтишлар кузатилган вақтда.
Хулоса
Эроннинг БААга қарши ўйини жамоаннинг тактик ёндашувида кучли ва заиф томонлар борлигини кўрсатиб берди. Босим остида узун узатмаларга боғлиқлик, тўпни яхши қабул қилиш маҳорати Эроннинг кучли томони сифатида кўринди. Лекин рақибнинг босимида ўйин қуриш (build-up)да қийинчиликлар бор. Марказда ҳимояланиш ҳам Эроннинг кучли томони, қанотлардаги нисбатан сустлик ва ўйин охиридаги чарчоқ эса жамоанинг заиф жиҳатларидир. Охиргиси - жамоа босим уюштиришни яхши кўради, аммо ўзи ҳам босимда ҳаяжонланиб қолади.
SamvelKarlenovich
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789