АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кўпинча хавбекларни майдондаги ишларига яраша мукофот беришмайди.
Снейдер борасида баҳслашиш мумкин, 2010 йилда фантастик ўйин кўрсатиб, кейин уни такрорлай олмади. Тўғри, «Олтин тўп»ни барча савияли ўйинчиларга бериш шарт эмас. Бироқ Иньеста ва Хавидек буюк афсоналарни очиқчасига рағбатдан четда қолдиришди. Модричнинг ЖЧ-2018дан кейинги ғолиблигига ҳам савол йўқ. Франциядан бирорта футболчи хорватиялик касбдоши каби яққол кўзга чалинмади. Шунингдек, Лука «Реал»да ҳам ажойиб эди. Холанд ва Мбаппенинг оила аъзолари агар Эрлинг ва Килиан «Олтин тўп»га эришишни истаса, уни Мадридда амалга ошириш осонроқ бўлишига ишонадилар.
«Барселона» эса Месси тез-тез ғолиб чиқиши учун барча шароитни яратди. Шунингдек, Лео «ПСЖ»да ҳам нуфузли совринга сазовор бўлди. Ўйинчини танлашда сиёсий вазият ҳам, реклама ҳам муҳим ўрин тутади. Мисол учун, Инфантино дунёнинг турли бурчакларидаги хизматчиларига бразилиялик Винисиус учун овоз беришни тавсия этиши мумкин. Чунки катта футболда ирқчиликка оид можаролар кўпайиб кетди.
Айтингчи, мавсумни бинойидек ўтказган ЕЧЛ ғолибини улушидан маҳрум қилиб, «Манчестер Сити»даги европалик ўйинчи фойдасига ҳал қилиш мумкинми? Ахир «Олтин тўп» фақат ҳужумчилар учун белгиланган мукофот эмаску. Футбол тарихида бу совринга сазовор бўлган ҳимоячи ва хавбеклар жуда оз. Роналду ва Мессининг сермаҳсул ўйинлари эвазига ҳужумчилар планкани кўтариб юборишди. Бироқ бир қадам ортга қайтиб, «Олтин тўп»ни юксак савиядаги ишбилармон хавбекка бериш мумкин эканлигини тан олиш вақти келмадимикан?
Родри бошқа кўпчилик касбдошларидан зиёли ва ўқимишли эканлиги билан фарқ қилади. У университетда таҳсил олган. Шунчаки, ота-онасининг талабини бажариш учун ўқиган эмас. Курсдошларидан ажралиб қолмаслик ниятида ётоқхонада яшади, менежер дипломига эга бўлди. Гап-сўзлари ва юриш-туришидан, Родри ақлли ва ишбилармон йигит. У бир талай можароларга сабаб бўлган Мбаппе эмас, ўта камтар футболчи.
Винисиус ва Беллингемга ҳозирча, барқарорлик етишмаяпти. Родрига йўлланган мақтовлар Жуд ёки Винисиуснинг фазилатларига путур етказмайди, барқарорликка эришсалар, мукофотлар ўзи келади. Гвардиола Родрига ўзгача футболчи мақомини бергани бежиз эмас, унда бемаъни татиуровкалар ҳам, қимматбаҳо автомобиллар ҳам йўқ, кўпчилик қатори, дўстлари билан самимий суҳбатлашади, ўз ўйинларини қайтадан кўриб чиқишни канда қилмайди. Шу тарзда тўп сурадиган футболчилардан малакали мураббийлар шаклланади.
Энди «Олтин тўп» мукофотини тўлиқ клуб мавсуми учун берилади. Яъни, ўтган йилдаги УЕФА Суперкубогидан Америка Кубогининг финалигача бўлган давр инобатга олинади. Бразилия ҳал қилувчи баҳсга чиқа олмади. Винисиус жароҳати туфайли Уругвайга қарши майдонга туша олмади, лекин бунгача етакчи футболчи мақомида бўлди. У 2та гол урди, лекин бу голлар Беллингемнинг Евродаги голларидан фарқ қилмайди. Улар, шунчаки, эпизодлар қаҳрамони бўлишди.
Шунингдек, Евро-2024да Фоден ва Мбаппенинг беқарорликлари ҳам панд берди. Навқирон Ямаль улардан яхшироқ ўйнади, бироқ камчиликлари ҳам йўқ эмас. Ламин «Барселона»да муваффақиятга эриша олмади. Бу ёғига совринлар, шахсий натижалар ва номзоднинг феъл,атвори ҳисобга олинади. Дарвоқе, бу борада Винисиус ва Беллингем Родридан заифроқлар. Жуд Словакияга урган голини нишонлашда беадабликка йўл қўйди, Жуниор эса доимо рақиблари ва мухлислар билан жанжаллашиш ниятида. Можароларга мойил бўлган Роналду ва Бензема ўз вақтида «Олтин тўп»га эга бўлишган. Бироқ мезон ўзгарган экан, номзоднинг обрўсини албатта инобатга олиш лозим. Родри ўтмишдоши Бускетс каби симуляциячи эмас, Карвахаль каби рақибларига ғаламислик қилмайди, Уильямс ва Ямални қора танли бўлганлари учун таҳқирламайди.
Олдинда ўта қизғин футбол сайловлари. УЕФА ва ФИФА президентлари диктаторларни эслатадилар, кўпинча, номзод ҳам худди «Олтин тўп» каби ягона ва Роналду ёки Мессига насиб этган. Ҳатто Рибери ва Снейдернинг «хўжа кўрсин»га амалга ошириладиган сайловга қарши эътирозлари ҳам самара бермади. Фақат Криштиану ва Лео кексайиб қолишгач, йирик турнирларда ёқимсиз ўйин кўрсатишди. Бу «Олтин тўп»га арзийдиган футбол эмасди.
Шундай экан, ғолиб хусусида баҳс-мунозаралар бўлиши аниқ. Биз айнан Родри хусусида мулоҳаза юритишни лозим топдик. Марказий ярим ҳимоячиларга футболдаги шон-шуҳрат дақиқалари жуда кам насиб этади. Ваҳоланки, Родри ўтган мавсумда ЕЧЛ финалида ғалаба голининг муаллифи бўлди. Янги мавсумда эса нуфузли турнир ғолиби бўлди, Евро-2024да айнан у Кукурельяга, Ле Норманга, Руис ва Ольмога ўзларини кўрсатиш имкониятини берди. Уларнинг барчаси муноосиб даъвогарлар, лекин ғолиблик мақоми ягона. Родри камтарин йигит, ижтимоий тармоқда саҳифаси йўқ. У ўз маъшуқасини ҳам жамоатчиликдан рашк қилади, узоқроқда олиб юришга интилади. Лаура - ёш жарроҳ. Агар у тиббиётда камолга етишни истаса, жуфтини Испанияга қайтишга кўндириши керак.
Айни паллада Анчелотти ва Перес Родрининг трансферини муҳокама қилишмоқда. «Сити» хавбеки «шаҳарликлар»нинг суд ишларидан яхши хабардор. Агар ҳуқуқшунослар молиявий қонунбузарликлар учун жамоани жиддий жазо кутаётганини клуб етакчиларига етказишса, Гвардиолани янги йилнинг ёзида Англия терма жамоаси кутинг. Холанд ва бошқа юлдузлар ҳам Манчестерни тарк этишади. Агар Родри августда «Реал»га ўтса, улардан ўзиб кетади. Тчуамени эса бир йил аввал «Ливерпул»га ўтмагани учун пушаймон бўлиши аниқ. Перес Родрини олиб келиш мақсадида Раулдан воз кечди, «Реал»га мувозанатни тиклайдиган ўйинчи керак. Мбаппе Евро-2024да омадсизликка учради. Анчелоттини эса Винисиус ва Килиан икковлон рисоладагидек ҳужум чизиғини шакллантира олиш-олмаслиги масаласи ташвишга солмоқда.
Асосий таркибида Кроос ва Модрич бўлмаган жамоа чинакам етакчига муҳтож. Родри эса «Олтин тўп» даъвогарлари рўйхатида пешқадам бўлиб олди. Гарчи Родрини ўз таркибига жалб этиш ғояси «қироллик клуби»да Евродан аввалроқ туғилган бўлсада, юлдузлар энди учрашдилар. Эрнандес Каскантес дунёдаги энг яхши футболчиларнинг бири эканлиги шубҳасиз бўлсада, мақтовларни тасдиқлади.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789