АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футболчи сифатида икки марта жаҳон тожини кийиб, қироллик мартабасидан баҳраманд бўлган Роналдо энди клуб соҳиби мақомида шуҳрат қозонмоқда.
Ўтган йили Сегундага тушиб кетган «Вальядолид» яна элитага қайтди. Бу мураккаб вазифани адо этишлари учун феномен ёш касбдошларига 500 км. масофани велосипедда босиб ўтишга ваъда берганди. Жамоа элита йўлланмасини қўлга киритди, унинг акциялари учун 30 млн. евродан воз кечган Роналдо ваъдани бажариш учун велосипедда сафарга отланди. Ҳа, ваъдага вафо - марднинг иши!
«Агар Ла-Лигага чиқа олсак, авлиё Иаков юрган йўлдан Сантьяго-де-Компостелагача боришга сўз бергандим. Бу юмушни велосипедда бажараман. Чунки югура олмайман. Жисмонан анча қийналишимни олдиндан билсамда, саёҳат ажойиб ўтишига ишончим комил. У мен учун унутилмас сабоқ бўлади», - деганди феномен бир неча кун аввал.
«Вальядолид» Сегундада якуний 2-ўринни эгаллаш эвазига Ла-Лига вакилига айланди. 42 учрашувда 81 очко жамғарган жамоа фақат ўзаро учрашув натижаси туфайли «Альмерия»дан ортда қолди. Бироқ бу унчалик муҳим эмас, жамоа яна Испаниянинг олий дивизионида тўп сурадиган бўлди. Феноменнинг функционер мақомидаги яқинда бошланган бўлсада, ўта ёрқин кечмоқда.
Бразилиялик афсона 2018 йилнинг сентябрида клуб акцияларининг 51 фоизини харид қилиб, унинг соҳиби ва директорлар кенгашининг раиси вазифаларини ўз зиммасига олганди.
«Футбол - менинг борлиғим. Ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга эришиш учун барча имкониятларга эгамиз. Биз фақат Примерада тўп суришни эмас, рақобатбардош, мухлисларимизни хушнуд эта оладиган жамоа мақомига кўтарилишни истаймиз. Шунингдек, фанатларнинг клуб ҳаётида фаол бўлишларини, улардан илғор ғоялар, таклифлар ва ўринли танқидларни кутамиз. Мен уларнинг «Вальядолид» келажаги бўлишларини истайман», - деганди Роналдо клубни қабул қилган пайтида.
Афсона жамоага келган паллада «Вальядолид» Ла-Лига дебютанти бўлгани боис, унинг харид баҳоси нисбатан анча арзонроқ бўлганди. Жамоа 2018Ғ19 йиллар мавсумини 16, кейинги мавсумни 13-ўринларда ниҳоясига етказганди. Лекин 2020|2021 йиллар мавсумида 19-ўринни эгаллаб, Сегундага тушиб кетганди.
Роналдо - кам сонли энг ёрқин афсоналарнинг бири бўлсада, фақат шу фактнинг ўзи клубни чўққига олиб чиқа олмайди. Феномен фақат шахсий маблағларидан сармоялар киритади, унга кўмаклашадиган йирик ҳомийлари умуман йўқ: «Бу ўта қалтис бизнес. Мендан жамоа ҳаражатлари учун ўз маблағларимдан фойдаланишим ёки ортимда мен учун пул сарфлайдиган бирорта миллиардер борлиги хусусида тез-тез сўраб туришади. Мен шунақа саховатли ҳомий бўлишини жуда-жуда истардим, лекин чиндан ҳам, барча сарфлар менинг зиммамда».
Испаниянинг 2-дивизионида узоқ қолиб кетмаган «Вальядолид» бир йилдан кейин элитага қайтди. 45 ёшли афсона муваффақият шарафига 500 км.ли машаққатли велосаёҳатни амалга оширди. Афсона футболчилик даврида ҳам ортиқча вазн туфайли анчагина қийналган, ҳозир эса оптимал жисмоний ҳолатдан узоқда эканлиги тайин. Шу боис, авлиё Иаков босиб ўтган йўлни икки ғилдиракли транспорт воситасида зиёрат қилиш учун қанча вақт сарфлаганини сўрамадик. Мазкур режасини у 6 июнь санасида маълум қилганди, 9 июнда эса ваъдасини бажарди. «Вальядолид» соҳиби саёҳат чоғида неча марта тўхтагани ва масофани тўлиқ босиб ўтган ёки ўтмагани ҳам маълум эмас. Аммо бунинг аҳамияти йўқ, феномен учун кечирса бўлаверадиган жиҳат. Асосийси, «Вальядолид» яна Примерада тўп суради. Энди Роналдо ўз жамоасини ҳеч бўлмаганда ЕЛ ёки КЛга олиб чиқишга ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. Унинг функционер мақомидаги фаолияти гуркираб ривожланмоқда.
Афсонанинг бошқа клуби ҳам борми?
Ҳа, албатта. Роналдо ягона клуб билан кифояланишни ўзига эп кўрмади, шу йилнинг апрелида расман «Крузейро»нинг соҳиби ва бошқарув аъзоси лавозимларини эгаллади. Собиқ ҳужумчи ўзининг қадрдон жамоаси акцияларининг 90 фоизини 70 млн. долларга сотиб олди. Хуллас, молиявий жиҳатдан ҳаммаси рисоладагидек. Энди Роналдонинг номи Европа ва Жанубий Америка ОАВда тез-тез бўй кўрсатиши аниқ.
Қолаверса, бразилиялик афсонанинг ишчанлиги иккита клуб билан чекланиб қолмаслиги ҳам мумкин. Ҳозирнинг ўзида Роналдо маркетинг агентлигини бошқармоқда, киберспортга сармоя киритмоқда, агентлик билан шуғулланмоқда ва спортдан ташқари соҳаларга ҳам сармоя киритмоқда. Қисқаси, завқланиш имкониятини берадиган сабаблари етарли.
Шунингдек, афсонавий ҳужумчи Европа Суперлигаси турнирининг ашаддий тарафдорларидан бири. Қачондир бу турнир ташкил этилишига у шубҳа қилмаяпти ва лозим бўлса, бу жараёнда иштирок этишга тайёр эканлигини билдириб ўтди. Эҳтимол, яқин келажакда феномен янги ташкилотнинг арбобларидан бирига айланар. Ҳар ҳолда, унинг тобора авж олаётган функционерлик фаолияти тўсатдан тўхтаб қолишига асос бўладиган бирон-бир асос йўқ.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789