Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Хабарингиз бор, Суперлига 16-тури доирасидаги Фарғонада ўтказилган «Нефтчи» - «Сўғдиёна» (0:0) ўйинида нохуш ҳолатлар кузатилди.
«Истиқлол» стадионида 14 600 нафар томошабин қаршисида ўтган учрашув анча асабий руҳда ўтиб, бош ҳакам Рустам Лутфулин томонидан ўйин иштирокчиларига жами 11та сариқ карточка кўрсатилди, мезбонлар ўйинчиси учрашув якунида майдондан четлатилди.
Ўйин давомида жиззахликлар дарвозабони Милан Митрович дарвоза ортидаги тўпни олиб берувчи ёш болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди. Сербиялик голкипер унга тегишли бўлган сув идишини қидириб, болбойларни сўкди, оператор қаршисида қуюшқондан чиқиб кетди.
Ўйиндан кейин эса маҳаллий мухлислар томонидан учрашув ҳакамлари ва меҳмон жамоа аъзоларига қарата турли буюмлар улоқтирилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фарғонадаги ҳолатлар бўйича баёнот бериб, 35 ёшли сербиялик дарвозабоннинг кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган ҳаракатлари ўрганилиб, айбдорларга тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.
«Суперлига 16-туридан ўрин олган «Нефтчи» - «Сўғдиёна» (0:0) учрашуви давомида меҳмон жамоа дарвозабони Милан Митрович стадионда фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда тўп узатувчи ёш футболчиларга қўпол муомалада бўлди.
Бу эса ўз навбатида мухлислар ва кенг жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарди. Мазкур ҳолат ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилади ва можаро сабаблари аниқланиб, айбдорларга тегишли чоралар кўрилади. Шу ўринда, футболчилар ҳар қандай эҳтиросли ҳолатда ҳам ўзини профессионал спортчидек тутиши зарур эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз», - дейилади ЎФА баёнотида.
***
«Сўғдиёна» клуби жамоа дарвозабони Милан Митровичнинг Фарғонадаги ўйин пайтида нега жазавага тушиб, дарвоза ортидаги болаларни сўккани, дарвоза ортидаги номаълум шахс билан тортишгани сабабини маълум қилди.
Жиззах клуби матбуот хизмати хабарига кўра, фарғоналик болбойлар сербиялик дарвозабоннинг дарвоза ичига қўйган «православ илоҳий суви»ни унга билдирмай олиб қўйган. Буни клуб тақдим этган видеода ҳам кўриш мумкин.
«Нефтчи» - «Сўғдиёна» (0:0) учрашуви давомида Милан Митровичнинг асабийлаштирган ҳолатлар:
1. «Нефтчи» стадионида Митрович қўриқлаётган дарвоза ортида болбойлардан бири дарвозабонимизнинг сувини олиб кетган вазият;
2. Болбой нима сабабдан бу ишни қилди?
3. Болакайнинг атайин айнан шу сувга тегингани Митровичнинг асабини жумбушга келтирган;
4. Ушбу идишдаги сув Миланнинг православ илоҳий сувлиги айтилмоқда.
5. Милан билан суҳбат қурган шахс ким, нима сабабдан дарвоза ортида турибди?, - дейилади «Сўғдиёна» клуби хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил «Нефтчи» - «Турон» (0:1) ўйинидан кейинги стадиондаги жанжал сабабли Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони маъмуриятига чора кўрилган, «Нефтчи» клуби 3та ўйинни томошабинсиз ўтказиши ва 100 млн сўм жаримага тортилиши эълон қилинганди.
Маълумот учун, «Нефтчи» Суперлигада 3-ўринда бормоқда, «Сўғдиёна» эса 8-поғонадан жой олган.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789