АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Федерико Кьеза яна бахтли. Ҳар ҳолда, «Ювентус»нинг истиқболли универсал футболчиси чап тиззасидаги жароҳат туфайли 10 ойга чўзилган мажбурий «таътил»ни тугатиб, сафга қайтди
Хуллас, италиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи майдон бўйлаб яна югуриш, ўйиндан завқ олиш имкониятига эга. Ҳа, Федерико узоқ ва мураккаб жараённи бошдан кечирди. Шунинг баробарида ўзига хос тажрибани ҳам ўзлаштирди. Футболчи Prime Video ҳужжатли фильмида айнан шу хусусда гапириб, жароҳатдан тикланиш даврини тарбиявий йўл сифатида тилга олди.
- Федерико, аянчли жароҳатдан кейин олдинги спорт формасига қайтолмаслик эҳтимоли хаёлингизни қуршаб олмадими?
- Менда оёқ суяги ва мушаклар жиддий шикастланганини тасдиқлашганида, ўзимни қўярга жой тополмадим - жуда кўнгилсиз ташхис. Ортда қолган 10 ой давомида кўплаб ёқимсиз тўсиқларни енгиб ўтишим талаб этилди. Биринчидан, операциядан кейинги оғриқ қаттиқ азоб берди, кейин 6 ҳафта қўлтиқтаёқда юришимга тўғри келди. Очиғи, баъзида бу азобларнинг охири йўқдек туюлди. Мустақил юриш ва югуришни бошлаганимда эса, бу турдаги операциялардан кейинги узоқ муддатли тикланиш жараёнига хос муаммолар бошланди - қатъий режим, меъёрида юриш, ётиш... Ҳа, орада футболчилик фаолиятига боғлиқ мақсадларим барбод бўлаётгандек кўринди, лекин қалбан асло енгилишни истамадим. Демоқчиманки, ёмон хаёллар йўқ эмасди, шунга қарамай, ҳамиша ўйинга қайта олишимга ишондим. Айнан шу ишонч билан қийинчиликларни енгиб ўтишга эришдим.
- Тикланиш жараёнида энг қийини нима - руҳий мувозанатни сақлашми ёки жисмоний машғулотлар?
- Ҳар иккиси муҳим, шунинг баробарида мураккаб. Аввалига оғриқ шу қадар кучли эдики, ҳаттоки, ётоқдан туришим муаммо туғдирди. Энди эса бемалол айтишим мумкин, ҳаммаси ўзим учун фойдали бўлди. Дейлик, характерим тобланди, ҳар томонлама улғайдим. Ҳар куни майдонга тушиш, тикланаётганимни ҳис қилиш учун машқ бажаришга қайта-қайта киришиш - бу катта тажриба. Қисқаси, барчаси индивидуал даражада катта ёрдам берди.
- «Фиорентин»да Влахович билан бирга ўйнагансиз, энди йўлларингиз «Ювентус»да туташди. Қизиқ, мавсумнинг қолган қисмида «Наполи»даги Осимхен - Кварацхелия жуфтлигидан кучлироқ тандемни кўрамизми?
- Тан олиш керак, айни пайт «А» серияда Оси - Квара жуфтлиги олдига тушадиган боғлам йўқ. Чунки «Наполи»нинг ҳар икки футболчиси юқори спорт формасида. Бинобарин, Осимхен ва Кварацхелия мавсум бошидан буён бирга ўйнаб, уйғунликка эришдилар. Душан эса баъзи муаммоларга дуч келди, худди мен каби. Ҳа, «Фиорентина»да ажойиб тарзда ҳамкорлик қилганмиз ва ҳамиша катта клубда қайта топишишга умид йўқ эмасди. Шу маънода «Монца»га қарши баҳсда қатнашолмаганимдан афсусландим, айниқса, Влахович таркибга қайтганини ҳисобга олсак. Умид қиламанки, муаммолар ортда қолди, энди аста-секин ишга киришамиз. Ҳар ҳолда, шахсан мен ўйнашга тайёрман, Душан ҳам.
- «Монца»га қарши баҳс ўхшамади ва «Юве» мағлубиятга учради. Бош мураббий Аллегри эса футболчи майдонга тушгач, фақат ўйин ҳақида ўйлаши кераклигини таъкидлади ғазаб билан...
- Мураббий бу борада ҳақ - майдонга тушгач, боримизни беришимиз шарт - бурчимиз шу. Ҳа, жамоамиз сўнгги бир неча ўйинда муваффақиятсизликка учради, аммо вазиятни қандай ўнглаш мумкинлиги бўйича тушунчага эгамиз, ҳаракат ҳам бор. Орада ўйинда тажовузкорлик пасайиб кетди, натижада вазиятлар яратишда қийналдик. Энди барчасини яна тўғрилаш керак тезда.
- Келажакда жамоа сардори бўлишингиз мумкинлигини ҳис қиляпсизми?
- Йўқ, боғич ҳақида ўйламайман, шунчаки, майдонга қайтиб, яхши ўйнаш ва клубга талаб даражасида ёрдам берсам, бас. Бизда Миретти, Фажоли ва албатта, Локателли каби истиқболли йигитлар бор. Бошқа барча саволларга вақт жавоб беради. Эҳтимол, ҳали Кьеллини ва Бонуччидек тажрибага эга эмасдирмиз, аммо энди фақат ўйинни қандай яхшилаш ҳақида бош қотиришимиз керак.
- Охирги савол: охирги 10 ой давомида етарлича ўйинларни ўтказиб юбордингиз, айтингчи, улардан қайси бирида ҳар қандай ҳолатда бўлмасин, майдонга тушишни кўпроқ хоҳладингиз?
- Македония терма жамоасига қарши ўйинни айтаман! Чунончи, ўша баҳсда жамоадошларимга ёрдам беришим шарт эди, афсуски, бунинг имкони бўлмади. Начора, Италия термаси энди Евро-2024 саралашига жиддий тайёргарлик кўриши керак.
Манба: jufc.ru,
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789