Фернандо Торрес – бодибилдер

Фернандо Торрес – бодибилдер

2019 йили бутсаларини михга илган испаниялик собиқ ҳужумчи Фернандо Торрес ҳозир ажойиб кўринишда. 39 ёшли испан яқинда автомобиль рекламасида суратга тушди.

Унинг бўртиб чиққан мушаклари ҳамон ўзгармаган. Хуллас, Фердандо ва профессионал бодибилдер ўртасида фарқ йўқ...

Самарали фаолияти давомида «Атлетико», «Ливерпуль» ва «Челси» ҳаётида ёрқин из қолдирган 39 ёшли Торрес 2019 йили бутсаларини михга илгач, маълум муддат ҳордиқ чиқарди, кейин мураббийлик курсларида таҳсил олди. У айни пайт қадрдон клуби - «Атлетико» тизимидаги U-19 жамоасини бошқармоқда. 

Европа Чемпионлар Лигаси, қитъа ва жаҳон чемпионатлари ғолиби яқинда Жанубий Кореянинг SsangYong Torres автомобили рекламасида суратга тушди. Тадбирдан олинган суратлар ва видеога қараб, Фернандо Тотрес ажойиб жисмоний ҳолатда эканлигини тушуниш қийин эмас. Демак, у ҳамон ўз устида жиддий шуғулланмоқда.