«Реймс» ўз майдонида «ПСЖ» дарвозасига нақ 24 марта зарба йўллади, аммо гол уролмади - 0:0.
Париж гранди Лига 1да охирги марта 11 йил олдин бундан кучлироқ ҳужум бўронига учраганди. Ўшанда «Сент-Этьен» 30 марта зарба берган бўлса-да, «ПСЖ» ягона гол эвазига ғалаба қозонганди.
*** «Лион» Лига 1да 5та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаяпти.
*** Димитри Пайет («Марсель») Лига 1даги 476-ўйинида юбилей - 100-голини нишонлади. 35 ёшли футболчи ҳисобида 112та ассист ҳам бор. Хуллас, Пайет Франция чемпионати тарихида ҳам 100та гол, ҳам 100та самарали узатма маррасига етган биринчи футболчи бўлди.
*** Серхио Рамос («ПСЖ») фаолияти давомида 28-марта қизил карточка олди.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «Милан» «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Бенжамин Шешкони сотиб олиш учун 50 миллион евро таклиф қилмоқда ва унинг агентлари билан учрашганидан кейин «Арсенал» билан рақобатга киришади.