Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Кўринишидан, Роб Холдинг «Арсенал»нинг чуқур захирасига «ботиб» қолди
Ҳар ҳолда, 27 ёшли ҳимоячи жорий мавсум «канонирлар»нинг атиги 7та ўйинида майдонга тушди. Таққослаш учун, у аввалгисида 15та учрашувда қатнашганди. Лекин майдон ташқарисида Робнинг ишлари унча ёмон эмасдек.
Лондон клуби мухлислари яқинда Роб Холдингнинг қиёфаси кескин ўзгарганига эътибор қаратишди. Аниқроғи, у бутунлай бошқача соч турмаги билан кўриниш берди. Фақат шуниси борки, олдинлари футболчининг сочи жуда сийрак бўлиб, «Арсенал»нинг нидерландиялик афсонаси Деннис Бергкампни эслатарди. Энди эса Холдинг мутлақо бошқа одамга айланди-қўйди.
Маълум бўлишича, ҳаммаси соч эктириш операцияси самарасидир. Яъни Роб тақирбош бўлиб қолишдан чўчибми, охирги йилларда сочларини парваришлашга жиддий эътибор қаратган, яна янги толалар эктиришни лозим топган. Натижада Роб бирдан «Бергкамп»дан «Давид Луиз»га айланиб қолди деярли. Энди «Арсенал» мухлислари ижтимоий тармоқларда роса ҳазиллашишмоқда: «Қаранг, Деннис Бергкамп образидан Давид Луиз қиёфасига кириш мумкин экан-а...».
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789