ФУТБОЛ ВА МАРКЕТИНГ: «Ўлим»дан олдинги талвасами?

ФУТБОЛ ВА МАРКЕТИНГ: «Ўлим»дан олдинги талвасами?

2 ҳафта олдин бошланган АПЛ мавсуми битта жиҳати билан ажралиб туриши тайин.

Аниқроқ айтсак, бу букмекерлик компаниялари клубларнинг титул ҳомийи сифатида кўзга ташланадиган охирги мавсумдир. Мана, АПЛ-2024|2025да иштирок этувчи 20та клубнинг титул ҳомийлари рўйхатига қарасак, унда нақ 11та букмекерлик гуруҳи бор. Таққослаш учун, аввалги мавсумда букмекерлик идоралари логотипини ўз либосида намойиш этган клублар сони 7та эди. Қаранг, букмекерлар энди 11та жамоа либосидаги реклама майдонини эгаллади. Нима, бу ўлимдан олдинги талвасами?

Тўғри, умумий манзарага қарасак, букмекерлар билан асосан соф ўртамиёна клублар ҳамкорлик қилаётгани ойдинлашади. Ҳа, бу гуруҳда «Астон Вилла»га каби «чақилмас ёнғоқ» ёхуд кучлилар сафига талпинаётган «сюрприз» клублар ҳам бор. Грандларнинг бош ҳомийлари эса молиявий институтлар, авиакомпаниялар ёки IT соҳаси вакилларидир. Эътиборга олиш керак, «Челси» АПЛ мавсумини ўз футболкасида ҳомий логотиписиз бошлаган ягона клубдир.

АПЛ-2024|2025: КЛУБЛАРНИНГ БОШ ҲОМИЙЛАРИ

Букмекерлик конторалари - 11та клуб (55 фоиз)

«Астон Вилла» - Betano

«Борнмут» - bj88

«Брентфорд» - Hollywood bets

«Кристал Пэлас» - Net88

«Эвертон» - Stake.com

«Фулхэм» - Sbotop

«Лестер» - BC.Came

«Ноттингем Форест» - kaiyun.com

«Саутгемптон» - Rollbit

«Вест Хэм» - betway

«Вулверхэмптон» - Debet

Молиёвий институтлар - 3та клуб (15 фоиз)

«Брайтон» - American Express

«Ливерпуль» - Standard Chartered

«Тоттенхэм» - AIA

Авиакомпаниялар - 2та клуб (10 фоиз)

«Арсенал» - Emirates Fly Better

«Манчестер Сити» - Etihad Airways

IT - 1таклуб (5 фоиз)

«МЮ» - Snapdragon

Сайёҳлик - 1та клуб (5 фоиз)

«Ньюкасл» - Sela

Ҳомийсиз - 1та клуб (5 фоиз)

«Челси»: - 

Мусиқа - 1та клуб (5 фоиз)

«Ипсвич»: +-+