АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Сурхон» тўғри йўлга тушаётганидан хабардорсиз. Унинг эгалари 2023 йилгача стадион, база, академия қурмоқчилар, айни вақтда жамоа сарсон бўлса-да, амаллаб мавсумни ўтказяпти.
Биз бироз орқароққа қайтмоқчимиз. Исталган жамоани банкрот қилиб, бунинг ортидан давлатнинг миллионларига эга чиқиб, кетидан яна янги жамоалар очиб, уларни уялмай ПФЛ рўйхатидан ўтказиб юрилган пароканда йиллар аллақачон ўтиб кетганини тушунмаётган, бугун умуман бошқа давр эканига ишонолмаётганлар ҳали ҳам бор. Минг афсуски, уларни таниймиз. Биридан қутулсанг, бошқаси чиқиб келади...
***
- Айтайлик, «Сурхон» клубида аввалги йилларда ишлаган уч бечора бизга даъво хатларини тиндирмай ёзиб ётибди. Уларнинг ортида пулга тўймайдиган бошқа бечоралар ҳам бор. Бу уч бечора 2021 йили «Сурхон» билан шартнома тузиб, ҳаммаси 5 млн. 682 минг сўм ойликка рози бўлган (қўлига нақд 5 млн. тегади), битимлар ПФЛ рўйхатидан ўтган. Агар мавсум ўртасида «Сурхон» шартномани бир тарафлама бекор қилса, улар 50 млн. сўм компенсация ундириб олишлари керак. Бу албатта, яхши. Чунки иш берувчи шу тариқа кафолат беряпти, дуч келган вақтда кўча эшикни кўрсатмай, уларга ишлаш, ўзини кўрсатиш имконини яратиши шарт. Аммо масаланинг кулгулироқ томони бор. «Сурхон» мавсумни 10-ўринда якунласа, бечораларнинг бири 100 млн., бошқаси 145 млн., яна бири 250 млн. сўм мукофот олиши керак (қийинда фахрли 10-ўринга эга чиқиш). Августнинг 6-санасига келиб маълум бўляптики, «Сурхон» катта эҳтимол билан бошқа ҳомийлар қўлига ўтади. Булар шунча меҳнат қилса-ю, бошқалар келаверадими?! Биздаги формулага кўра, шундай қилиш керакки, янгилар келгач, эскилар қарзини ёпгунича эси кетсин. Айнан 6 августда шу уч бечора клуб билан қўшимча шартнома тузяпти. Ният роса тоза бўлганидан келиб чиқиб, уни ПФЛ рўйхатидан ўтказмаяпти (ФИФА низомига кўра, шартнома тузилдими, тамом, у ҳатто лига рўйхатидан ўтмасада, даъвогар пулига даъво қила олади). 6 август куни бу уч бечора бирданига «Сурхон»га кўпроқ керак бўлиб қолди ва уларнинг шартномаси 2023 йилнинг 31 декабрига қадар чўзиб қўйилди, ойликлари бирданига 30 млн. сўмга кўтарилди. Агар «Сурхон» улар билан шартномани бир тарафлама бекор қилса, ҳар бирига 1 млрд. сўм (!) компенсация тўлаб бериши керак. Шундан келиб чиқиб, «Сурхон»дан бири 1,9 млрд., иккинчиси 1,8 млрд., бошқаси 2,1 млрд. даъво қиляпти. Уларнинг нияти бўйича клуб индамай деярли 6 млрд. сўм тўлаши керак.
Бундай усуллар аввал легионерлар билан ҳам содир этиларди. Легионерни олиб келган ўзимизникилар унинг ортида туриб, пулини ФИФА орқали талаб қилаверади. Клубларимиз ФИФА санкцияси сабаб, уларни тўлашга мажбур. Биз шундан келиб чиқиб, ЎФА билан келишилмай тузилган легионер футболчи шартномасини ПФЛ рўйхатидан ўтмайдиган қилдик. Чунки буни тартибга солмасак бўлмайди. Ўзимизникилар масаласида эса прокуратура билан ҳамкорликда бирор нарса ўйлашга ҳаракат қиламиз. Чунки бундай безбетликка панжа ортидан қараш қийин. Осон эмас. Аммо халқ ўз қаҳрамонларини доим таниб бориши керак.
***
- Яқингинада ҳаттоки, Биринчи лигада йўқ клуб «Ширин газ сервис» раҳбарлари ташаббуси билан «Андижон II» номи остида пайдо бўлди. Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг Тошкентда ўтган саралашида асосини Андижон футбол академияси тарбияланувчилари ва битирувчилари ташкил қиладиган бу жамоа кетма-кет 3та ғалабани қўлга киритиб, гуруҳ босқичига йўл олди. Гуруҳ босқичидаги рақиблар ёмон эмас — «Турон», «Олимпик», «Шўртан». Ёш футболчилар тажриба тўплаши учун ажойиб имконият. Хуллас, мана шу клуб «Олимпик»дан 1:0 ҳисобида устун келди. Яъни Биринчи лига клуби Суперлига жамоасини «уриб» қўйди (!). Таркибнинг аралаш эканлиги эмас, натижа тарихда қолади. Аслида «Олимпик» захирасида ҳам яхши йигитлар бор, улар U-21 чемпионатида бемалол ўйнашяпти. Шу йигитлар кучи Андижондаги футбол академиясиникига етмади. Париж-2024 йўлида жамланган жамоага битта яхши академия қаршилик кўрсата олиши чўҳ гўзал иш. Катта ғалабалар кичик муваффақиятлардан бошланади. Бундай ўйинлар киши кайфиятини кўтаради. Мана шундай академия 2018 йили 14та ҳудудий бирликнинг ҳаммасида биттадан очилганди. 4 йил давомида бу академиялар катта кучга айланиши керак эди. Кейин эса улардан маҳорат мактаблари ясамоқчи бўлишди. Президентнинг 3610-қарори асосида бу 14та академияга вилоят ҳокимлари катта ёрдам беришган. Биз уларни янги босқичга олиб чиқиш ва ҳаммасининг устида «Андижон II» каби лойиҳаларга асос солишни истаймиз. Ишонамизки, тез орада бунга эришамиз ҳам.
***
- Футбол мухлислари стадионга баклажка киритилмаслиги ҳақида кўп гапиришади. Танганинг иккинчи тарафи бор - деярли ҳар турда стадионга баклажка улоқтирилади. Бунда ҳакам тўғри ишлаётгани ёки йўқлиги аҳамиятсиз — бу шунчаки маданиятсизлик, тарбиясизлик. Маънан чириган бу каби кишилар туфайли айтайлик, рўза оғиз бўлганлар қийинчилик қаршисидан чиқишади. ПФЛ Миллия гвардия билан келишиши керак, дейишади. Чунки ҳамманинг топиб олгани ПФЛ. Аслида эса ҳам Ички ишлар, ҳам Миллий гвардия билан келишганимизга йиллар бўлиб кетди. Яхши биласиз, бир вақтлари стадионда егулик ёки ичимлик сотишга ҳам рухсат берилмаган. Ҳозир эса бир марталик идишларда бундай савдо қилишга ҳеч қандай тақиқ йўқ. Шунчаки, клублар ўз мухлисларини ҳурмат қилиши ва уларга шароит яратиши қолди, холос. Бизда якка тартибдаги тадбиркор тўлиб ётибди. Клублар маркетинги озроқ ишласа, оддий идишларда чойдан тортиб, колагача, каҳвадан тортиб, сутгача сотиш мумкин. Юртимизда сомса, хоним, чучвара ёки бирор бошқа пишириқ пиширувчилар кўп. Уларни бемалол стадионларга жалб қилиш мумкин. Афсуски, футболда мухлислар эмас, ўзи ёки ҳамёнини ўйлайдиган акалар кўп. Кечагина пайдо бўлган «Турон» нима қиляпти, кўряпсизми? Мухлислари қуёшда жизғанак бўлмасликлари учун биринчи галда прожекторни тўғрилади. Футболчилар бемалол ўйнашлари учун майсани яшнатиб қўйди. Оғиз очишга қийин бўлмаслиги учун мухлисларга ифторлик тарқатди. Чипта нархи ичида бир дона сув ва арзимаган егулик — бу ажойиб комплимент. 60-70 йиллик клубларимиз ўргансин, ибрат олсин, баъзида эса уялсин. Мухлислар ҳам ва ниҳоят, бирор масалани ўз клубидан талаб қилишни билишсин. Ўша клуб сиз учун ўйнаяпти, ўша клуб ҳозирча пул ишлаб топмаяпти, давлат маблағини оляптими, демак, сизга ҳам тузукроқ хизмат кўрсатиши шарт.
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789