Гарри Магуайрда нима гаплар?

Гарри Магуайрда нима гаплар?

Кеча "МЮ" ҳимоячиси Гарри Магуайр "Ньюкасл" га қарши кечган баҳсда яхши ўйнаган бўлсада, "қизил иблислар" аламли мағлубиятга учрашди.

Мазкур ўйин ҳақида 30 ёшли инглиз “дефендери” қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:  
- Тўғриси, бу ҳафта жуда оғир ўтди: 6 кун давомида 3та сафар ўйинини ўтказдик. 1-бўлимда бу фактор ўз сўзини айтди ва шундан бўлса керак рақиб биздан кучли кўринди. Вақт ўтиши билан ўйин суръатимизга қўшишга ҳаракат қилдик, бироқ бу етарлича бўлмади. Босим уюштирдик, аммо гол уриш учун етарлича даражада вазият яратмадик, етарлича хавфли бўла олмадик...
Маълумот учун: Ушбу ўйинда Гарри юқори нотада ҳаракат қилган бўлсада, “МЮ”нинг голи айнан унинг унғайсиз ҳаракатлари (блок қилиб) туфайли офсайдддан урилган деб топилиб, ҳисобга олинмади.