АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
Бунга қадар энг юқори кўрсаткич «Нефтчи» - «Андижон» ушрашуви (7-тур)да қайд этилганди - 19867 томошабин. Натижага келсак, «Навбаҳор» 90+4-дақиқада Филип Иванович урган гол эвазига Самвел Бабаяннинг туғилган кунига ажойиб совға ҳозирлади. Бу - ироданинг бир кўриниши. ОКМК - «Сўғдиёна» баҳсида эса жамоалар галма-гал ирода кўрсатди. Аввалига меҳмонлар 2та гол фарқини йўққа чиқариб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди, кейин мезбонлар яна ўз сўзларини айтишди. Якуний натижа - 5:3! Шунингдек, «Олимпик» ҳам «Қизилқум» билан баҳсда салбий ҳисобни ижобий томонга бурди чиройли тарзда - 4:2. «Андижон» - «Металлург» баҳсида эса мезбонлар мағлубиятдан қочишди 75-дақида урилган гол эвазига.
* Шерзод Файзиев («Қизилқум») «Олимпик»ка қарши ўйинолди машғулотида жароҳатди. Натижада бошланғич таркибда унинг ўрнига Жамолиддин Убайдуллаев майдонга тушди. Тажрибали ҳимоячи жорий мавсум бунга қадар «Қизилқум»нинг Суперлига доирасидаги 7та ўйинида ҳам иштирок этганди.
* «Навбаҳор» Суперлигада қаторасига 3та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди умумий 7:1 ҳисобида.
* «Нефтчи» чемпионатда 4та учрашувдан буён ғалаба қозонолмаяпти - 2тадан дуранг ва мағлубият.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «ОЛИМПИК» - 2:4 (1:0)
18 май. Қарши. «Марказий» стадиони. 425 томошабин.
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Шоҳруҳ Аъзамов, Ислом Носиров, Наим Қосимов.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Зилола Раҳматова.
Голлар: Файзулло Жуманқўзиев (13), Гиорги Кухианидзе (83-пен.) — Аҳмадилло Муқимжонов (53), Отабек Жўрақўзиев (56), Алишер Одилов (69), Муҳсин Бозоров (88).
«Қизилқум»: 12. Ро-бертс Озолс, 7. Дав-рон Анваров, 8. Гиор-ги Кухианидзе, 11. Ака-ки Шулая, 13. Николай Тарасов, 17. Му-ҳаммадали Ғиёсов (79. Диёр Раҳматиллоев, 75), 23. Самандар Шукуруллаев, 25. Азиз Усмонов (10. Элгужа Лобжанидзе, 46), 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 71. Жамолиддин Убайдуллаев (4. Илҳом Ваҳобов, 59), 77. Файзулло Жуманқўзиев (22. Шаҳзод Раҳматуллаев, 76).
«Олимпик»: 99. Эдем Неманов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Иб-роҳим Ибрагимов, 8. Нодир Абдухолиқов (16. Риан Исломов, 84), 10. Фаррух Мухторов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 64), 11. Отабек Жўрақўзиев (15. Муҳсин Бозоров, 84), 18. Акбар Абдурасулов (22. Шаҳзод Тоиров, 46), 19. Аҳмадилло Муқимжонов, 23. Аб-дурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (9. Асадбек Жўрабоев, 90), 44. Асадбек Раҳимжонов.
Огоҳлантиришлар: Муҳаммадали Ғиёсов (41), Акаки Шулая (41) - Иброҳим Ибрагимов (26), Аҳмадилло Муқимжонов (66).
Четлатиш: Акаки Шулая (51, Қ.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Аҳмадилло Муқимжонов («Олимпик»).
Назоратчи: Виктор Серазитдинов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Сергей Чигодаев («Олимпик» мураббийи): - Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади, иккинчисида анча жонландик. Айнан танаффусдан кейинги иштиёқ ғалабамизни таъминлади. Бош мураббий Темур Кападзе Франциядан эртага қайтади ва жамоани навбатдаги ўйинга ўзи тайёрлайди. Бизда футболчиларга иккинчи ёки учинчи рақамли қабилида қараш йўқ. Дарвозабонларимиз ҳам тенг мақомга эгалар. Ким тўлиқ тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. Албатта, рақиб сафида етакчи футболчилардан бирининг қизил карточка олгани ҳам имкониятларимизни нисбатан оширди.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ўйин тизгинини қўлдан чиқарганимиз қимматга тушди. Хусусан, қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. Айнан Шулая майдондан чиқиб кетгач, барчаси орқага кетди. Шунингдек, «Олимпик» ҳам иккинчи бўлимда фаолликни оширди. Шерзод Файзиевнинг ўйин олдидан жароҳатланиши? Бу ҳам дастлабки режага таъсир кўрсатди. Элгужада ўйин амалиёти кам, шунинг учунми, вазиятни ҳис қилишда адашди, менимча. Лекин унинг навбатдаги ўйинларга тўлиқ тайёр бўлишидан умидвормиз. Мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз. Начора, навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, уларга яхши кайфият улашишга ҳаракат қиламиз.
«АНДИЖОН» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:1 (0:0)
18 май. Андижон. «Бобур Арена» стадиони. 19095 томошабин.
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Достон Мирзараимов.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Ислом Азимов.
Голлар: Владимир Бубанья (75) - Далер Шарипов (68).
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 10. Илҳом Абдуғаниев, 15. Владимир Бубанья, 17. Фар-ҳод Соҳибжонов
(94. Армин Бошняк, 84), 21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 66. Илҳом Алижонов (13. Сардор Азимов, 71), 71. Бектемир Абдуманнонов
(31. Демир Имери, 71), 99. Шаҳром Самиев (51. Лука Згурски, 84).
«Металлург»: 35. Ра-ҳим Давронов, 5. Ризо Яздандўст, 6. Худойшукур Сатторов,
7. Сардор Абдураимов (4. Керим Палич, 77), 8. Искандар Шайқулов (88. Сирожиддин Қўзиев, 90), 10. Шаҳзод Убайдуллаев (97. Бо-бан Жоржевич, 82), 11. Далер Шарипов, 14. Аброр Тошқўзиев, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 31. Марко Миличкович, 33. Иван Йосович.
Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов (18), Муҳаммадкарим Тоиров (30), Абдувоҳид Ғуломов (34) - Ризо Яздандўст (32), Бобан Жоржевич (90+2).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Далер
Шарипов («Металлург»).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Жанговар ўйин, икки жамоа ҳам чинакамига курашди. Ҳа, ўта сифатли футбол кўрмагандирмиз, лекин курашларга бой эркакча ўйин бўлди. Биринчи бўлимдаёқ 2та вазият яратдик, танаффусдан кейин гол ҳам урдик, аммо шундан сўнг рақиб босимига дош беролмадик. Дуранг - адолатли натижа. Жамоамизда ўйин сифати яхшиланмоқда. Ўтган ўйинларни олайлик: «Қизилқум»га қарши баҳсда фойдаланилмаган пенальти, Далер Шариповда бўлган бир неча хавфли вазият. Мана, Далер бугун гол урди. Умуман, чакки ўйнамадик. Қисқаси, ғалабамиз яқинлигига ишонаман. Ўринбоевнинг жароҳати жиддий эди. Тахминан яна 10 кунлардан кейин жамоавий машғулотларга қайтса керак. Ҳозирча олдинги чизиқда Жоржевич, Бойдуллаев ва Шариповни синаб кўрмоқдамиз. Жоржевичга ҳали вақт керак. Мавриди билан унга етарлича имконият бераман.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Анча асабий ўйин... Афсус, шундай ажойиб қўллаб-қувватланишга қарамай, яна очко йўқотдик. Биринчи бўлимда жуда суст ҳаракатландик, иккинчисида ҳам зўр ўйнаганимиз йўқ. Қисқаси, ғалабага лойиқ эмасдик. Ахир айтарли хавфли вазият яратмадик, самарали ҳужумлар уюштирмадик. Тўғри, ўйинда кураш ва эмоция руҳи сезилиб турди. Рақиб барча зоналарни вақтида ёпиб, ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳужумда агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. Аниқ ўйин чизмаси кўринмади. Охирги дақиқалардаги «штурм» ҳам ҳеч қандай наф келтирмади. Захирадан тушган йигитлар ўйинни кучайтиролмагандирлар, лекин уларда истак ва хоҳиш бор эди. Ўйин сифати қониқтирмаяпти. Айниқса, ҳужум ҳаракати. Ҳимояда ҳам идеал ўйнамаяпмиз, деярли ҳар учрашувда гол қўйиб юборяпмиз. Мавсум бошидан буён деярли 10та ўйин ўтказдик. Дарвозабон Литовка эса атиги 1 марта жиддий хатога йўл қўйди. 10та баҳс учун 1та хато - бу нормал ҳолат. Ҳа, керакли натижа қайд этилаётганда, бирданига ҳимоя ҳақида ўйлаяпмиз. Ўтган мавсум ҳам шундай хатоларга йўл қўйгандик. Дейлик, ОКМК ва «Сўғдиёна»га қарши учрашувларда. Сиз - журналистларга раҳмат, «Андижон» ҳақида кўп ўйлаяпсиз, қайғуряпсиз. Ўзимиз ҳам фақат ғалаба қозонишни истаймиз, аммо футболда ҳар доим ҳам натижа истаганингиздек бўлавермайди.
«НАВБАҲОР» - «НЕФТЧИ» - 1:0 (0:0)
19 май. Наманган. «Марказий» стадиони. 22350 томошабин.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Аваз Абдуллаев, Ойбек Калахўжаев, Фаррух Янсупов.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Зиёдулло Абдураҳмонов.
Гол: Филип Иванович (90+4).
«Навбаҳор»: 1. Ўт-кир Юсупов, 7. Азим Аҳмедов, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (17. Руслан Жиянов, 66), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Та-батадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов (6. Иброҳим Йўлдошев, 90+7).
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Жасур Жалолиддинов (11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 71), 8. Ка-талин Карп, 10. Шоҳруз Норхонов (77. Билолхон Тошмирзаев, 46), 18. Михай Роман (99. Нсун-гуси Эффионг, 65), 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Диёр Туропов (9. Ҳусайн Норчаев, 65), 55. Манучеҳр Сафаров, 70. Аббос Ғуломов (14. Хуршид Мухторов, 84).
Огоҳлантиришлар: Фаррух Сайфиев (69), Самвел Бабаян (86, бош мур.) - Михай Роман (59), Жасур Жалолиддинов (59), Каталин Карп (67), Нсунгуси Эффионг (85).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Филип Иванович («Навбаҳор»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Чуқур деталларга ёпишмасак, яхши ўйнадик. Ҳал ҳолда, рақиб деярли ҳеч нима яратолмади. «Навбаҳор»ни яхши ўрганиб чиққандик. Бугунги учрашув учун дуранг адолатли натижа бўларди. Яъни мағлубиятдан кўпроғига лойиқ эдик. Жамоам ҳужумкор эмас, замонавий футболга таянди. Бунда барча бирга ҳужумга ўтиши ва шундай тарзда ҳимояланиши керак. Водий жамоалари мухлислари ҳамиша фаоллар. Бугун ҳам ҳар икки томон вакиллари ажойиб атмосфера яратишди. Уларга раҳмат. Ботирали Эргашев миллий жамоа дарвозабони ва унга ишонч билдиришимиз табиий. Умуман, тенг даражали икки киперимиз бор. Тушунинг, янги жамоа туздик. Барча муаммоларни ҳал этиб, бир тизимга ўтишимиз учун бироз вақт керак. Жамоа йиғиш биринчи босқич бўлса, иккинчиси уни муайян услубга мослаштириш. Қолаверса, ҳали ҳеч нарса йўқотилмади ва жангни бой бермадик.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Наманганда катта байрам. Бу ҳам босим юклади. Байрам кунлари ғалаба қозонишимиз шарт эди. Жияновни секин-асталик билан асосий таркибга қўшяпмиз. Бугун Русланни энг зарур вақтда майдонга туширишни режалаштирган. Мана, яхши ўйнади. Позициясидан келиб чиқиб, ҳужумда кўп вазият яратмагандир, аммо жамоага катта наф келтирди. 2та тенг кучли таркибга эга бўлишни истайман, аммо ҳозир бундай эмас. Рақибимиз бугун 5та ўзгаришга қўл урди, 4таси ҳужум чизиғида. Менда эса бундай имконият йўқ. Фақат статистика учун футболчи алмаштириш нотўғри. Келажак ҳақида гапирмайлик. Ҳозирги ҳолат бўйича олға боришимиз керак. Олдинда ўйинлар кўп. Муҳими, жамоадан кўнглим тўлмоқда. Бугун тўпсиз ҳолатда ҳам яхши ҳаракатландик, кўп вазият яратдик. Фақат уларни якунлашда бироз омадимиз чопмади. «Нефтчи» эса 9 киши бўлиб ҳимояланди. Муҳими, интилиш ва иштиёқ якунда ўз мевасини берди.
ОКМК - «СЎҒДИЁНА» 3:5 (2:2)
19 май. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 655 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Артём Калинин, Элнур Дониёров, Санжар Назаров.
VAR ҳакамлари: Раҳим Каримов, Ҳусан Худойбердиев.
Голлар: Сардор Қулматов (10-авт.), Хуршид Ғиёсов (15), Али Абдураҳмонов (75, 84), Иракли Рухадзе (90+10) - Люпче Дориев (21, 72-пен.), Зоран Петрович (41).
Фойдаланилмаган пенальти: Иракли Рухадзе (90+10, О.).
ОКМК: 1. Валижон Ра-ҳимов, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қо-симов (20. Ислом Тўх-тахўжаев, 65), 8. Бах-тиёр Қосимов (5. Гиорги Папава, 81), 10. Хуршид Ғиёсов (99. Иракли Рухадзе, 81) 14. Азиз Баҳромов (13. Элдор Бегимов, 81), 15. Ойбек Рустамов, 18. Азиз Холмуродов (27. Али Абдураҳмонов, 65), 28. Арихиро Сентоку, 77. Нодир Абдураззоқов.
«Сўғдиёна»: 27. Ми-лан Митрович, 2. Сардор Қулматов (4. Отабек Аҳадов, 19), 3. Ислом Қобилов, 5. Жасур Ёқубов (6. Алишер Салимов, 86), 8. Владимир Йовович, 9. Самандар Мавлон-қулов (22. Алексей Носко, 46), 11. Зоран Петрович, 14. Люпче Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов, 28. Станислав Андреев (32. Нодир Сойибов, 77), 33. Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Акрам Комилов (90) - Зоран Петрович (14).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Люпче Дориев («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Темур Галеев.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - 1та ўйинда 8та гол - бу мухлисларга ҳар жиҳатдан маъқул келгани аниқ. 72-дақиқагача барчаси ўз қўлимизда эди, бироқ якуний натижа... Биринчи бўлимдаги хатоларни тўғрилай олдик, аммо иккинчисида ҳам болаларча хатоларга йўл қўйдик. Айниқса, сўнгги 25 дақиқани жуда бўш ўтказдик. «Навбаҳор»га қарши баҳсда ёмон кўринмагандик, аксинча, яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик. Қисқаси, ўша баҳсдаги мағлубият бугун психологик жиҳатдан таъсир ўтказгани йўқ, фақат...
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Футболчилар ноқулай об-ҳавога қарамай, томошабоп ўйин намойиш этишди. Мухлислар эса бизни охиригача қўллаб-қувватлашди. Олдинги баҳс билан таққосласак, «Локомотив» кўпроқ ҳимоявий услубга таяниб, узун узатмаларга эътибор қаратганди. «Сўғдиёна» эса майда ва ўрта узатмалар билан ўйнади. Айниқса, Дориев тўп билан яхши муомала қилди. Шунингдек, бугун очиқ футбол бўлди. 2:0 ҳисобида жуда оддий вазиятларда голлар қўйиб юбордик. Футбол шунақа, битта вазият барчасини ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Ҳамма ҳам хато қилади. Футбол шахмат эмас ва баъзан кичик бир хато қимматга тушади. Тўпни эгаллашдан олдин кейинги ҳаракатни ўйлаб қўйиш керак. Бундай об-ҳаво шароитида тўп назорати жуда муҳим.
20 май (душанба)
19:00 «ДИНАМО» - «ПАХТАКОР»
Бош ҳакам: Акмал Раҳимов.
19:00 «СУРХОН» - «НАСАФ»
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев.
21 май (сешанба)
19:00 «БУНЁДКОР» - «ЛОКОМОТИВ»
Тошкент. «Бунёдкор» стадиони.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александр Си-доров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Маъмур Илҳомов.
VAR ҳакамлари: Абдурашид Худойберганов, Алишер Усмонов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Бизда футболчиларга иккинчи ёки учинчи рақамли қабилида қараш йўқ. Дарвозабонларимиз ҳам тенг мақомга эгалар. Сергей Чигодаев («Олимпик» мураббийи).
- Биринчи бўлимда жуда суст ҳаракатландик, иккинчисида ҳам зўр ўйнаганимиз йўқ. Қисқаси, ғалаба лойиқ эмасдик. Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи).
- Чуқур деталларга ёпишмасак, яхши ўйнадик. Ҳал ҳолда, рақиб деярли ҳеч нима яратолмади. Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
- Рақибимиз бугун 5та ўзгаришга қўл урди, 4таси ҳужум чизиғида. Менда эса бундай имконият йўқ. Фақат статистика учун футболчи алмаштириш нотўғри. Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).
ТЕЗКОР РЕАКЦИЯ
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинидаги вазият таҳлили тезкор равишда эълон қилинди. Гап 90+1-дақиқада юзага келган эҳтимолий пенальти ҳақида кетмоқда. «Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинининг 90+1-дақиқасида меҳмонларнинг 9-рақамли футболчиси Ҳусайн Норчаев рақиб жарима майдонида кескин қаршиликка учради. У тўп учун курашаётган бир вақтда ҳимоячи томонидан зарарсизлантирилди. Бу вазиятда мезбонлар вакили тўпга биринчи бўлиб етган ва қоида бўйича ҳаракатланган», - дея учрашув назоратчиси хулосасини келтирди ЎзФҲМ матбуот хизмати.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАВБАҲОР 7 4 3 0 15-7 15
2 ОКМК 8 4 2 2 16-11 14
3 АНДИЖОН 8 3 4 1 14-9 13
4 НАСАФ 6 3 3 0 9-5 12
5 НЕФТЧИ 7 3 2 2 7-6 11
6 СЎҒДИЁНА 8 3 2 3 12-13 11
7 ПАХТАКОР 6 3 1 2 11-10 10
8 ҚИЗИЛҚУМ 8 2 3 3 9-10 9
9 СУРХОН 7 2 2 3 10-12 8
10 ЛОКОМОТИВ 7 2 2 3 7-10 8
11 ОЛИМПИК 6 2 1 3 8-9 7
12 ДИНАМО 6 1 2 3 5-9 5
13 МЕТАЛЛУРГ 7 0 4 3 7-10 4
14 БУНЁДКОР 7 0 3 4 4-13 3
ТЎПУРАРлар:
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 7та (4та пен.)
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 5та (2та пен.)
Зоран Марушич («Насаф») - 4та
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 4та
Муҳаммадали Абдураҳмонов («Сурхон») - 3та
Ислом Маматказин («Андижон») - 3та...
9-тур
24 май (жума)
19:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «НАВБАҲОР»
19:30 «ОЛИМПИК» - «АНДИЖОН»
25 май (шанба)
19:00 «НАСАФ» - «ДИНАМО»
19:00 «ПАХТАКОР» - «ҚИЗИЛҚУМ»
26 май (якшанба)
19:00 «НЕФТЧИ» - ОКМК
19:30 «СЎҒДИЁНА» - «БУНЁДКОР»
27 май (душанба)
19:00 «ЛОКОМОТИВ» - «СУРХОН»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789