Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Мавсум стартидаги бундай натижани қандай изоҳлаш мумкин?
Футбол ва баҳор иборалари барча мамлакатлар/чемпионатларда ёнма-ён қўлланмайди. Дейлик, еврофутболда баҳор бошланган вақт мавсум якунига қараб кераётган бўлади. Бизда аксинча, футбол ва баҳорни орзиқиб кутишади, ҳар иккисига интизор туришади мухлислар. Aйниқса, бу йил халқимиз қишдан жуда қийналиб, ҳориб чиқди, баҳорни жуда-жуда соғинди. Ҳар йил баҳор келмасидан бодом ва ўрик қийғос гуллаб, кўнгилларни яйратарди. Бу сафар табиатнинг ушбу хушқувонч манзараси ҳам бироз кечикди. Балки шунинг учундир футболни бошқача интиқлик билан кутдик. Суперлиганинг янги мавсуми бошланар экан, илк тур ўйинини ўз майдонида ўтказадиган клублар мухлислари бошқалардан кўпроқ қувонишди. Стадионга бориш, севимли жамоани қўллаб-қувватлаш ва ғалаба нашидасини биргаликда суриш бошқача-да, барибир.
Тошкент ва Бекобод, Зомин ва Яйпанда мухлислар мавсум стартини шундай ҳис-туйғулар оғушида кутишганига ишончимиз комил! Зеро, «Пахтакор» ва «Металлург», «Сўғдиёна» ва «Турон» дастлабки турда фаворит ҳисобланарди. Статистик маълумотлар ва севимли жамоаларининг ўз майдонида тўп суришидан кўнгли тўқ мухлислар армияси шундай ширин ниятлар билан стадионларга талпинди. Лекин номлари тилга олинган клублар мухлислари яйраб-яшнамадилар, янги мавсум старти ва завқи уларга татимади. 1-турдан ўрин олган 7та учрашувдан 6тасида меҳмон жамоалар ғалаба қозондики, бу футболимизда анчадан буён илдиз отаётган ва ўзгача кўринишда бўй ростлаётган ўзига хос муаммодир! Ҳар ҳолда, 6та меҳмон жамоанинг ғалаба қозониши ўйлаб кўрадиган ҳолат, барибир. Агар мезбонлар 1-2та ўйинда ютқазишганида, ҳозир бу мавзуга алоҳида эътибор қаратмасдик. Лекин 6та иштирокчи мавсумни мухлислари кўз ўнгида мағлубият билан бошламоқдами, бунга кўнмоқдами, демак, вазият биз ўйлагандан ҳам жиддийроқ.
Савол туғилиши табиий: хўш, меҳмон жамоалар нима сабабдан шу даражада устунлик қилди? Саволга ҳар бир зукко мухлиснинг ўзига яраша жавоби бор, албатта. Улар қатори биз ҳам айрим мулоҳазаларни билдирамиз. Дастлаб «Пахтакор»нинг мағлубияти ҳақида. Максим Шацких томонидан жамоа футболчиларига нисбатан «академик», «профессор» унвонлари истеҳзо билан ишлатилиши аслида у қадар тўғри эмас. Суперлига жамоаларида тўп сураётган футболчиларга қиёсан олиб қараганда, «Пахтакор» вакилларининг ҳар бири ўз позициясида академик, профессор чиндан ҳам. Футболчилар эмас, аксинча, Максим Шацких «Олимпик»ка қарши учрашувдан олдин ўзини академик ёки профессордек ҳис қилмадимикан?! Назаримизда, шу киноя-истеҳзо мантиқан тўғрига ўхшайди. Буюк Валерий Лобановский таълимини олган Макс рақиби - Темур Кападзе қаршисида ўзини академик ёки профессордек кўрган бўлса, не ажаб?! Қаранг, у жамоаси гол қўйиб юбормагунча иштиёқ билан тўп сурмаслигини аввалдан билган, яъни муаммо аслияти бош мураббийга маълум. Макс эса муаммо хусусида эндигина бош қотирмоқчи. Ҳозирга қадар муаммо ва ечим ҳақида ўйлаб кўрмаганми, демак, мураббийлик бобида ўзини Темур Кападзедан анчайин устун ҳисоблайди. Кўриниб турибдики, «гап» футболчилар эмас, балки бош мураббийнинг ўзида. Бошқача айтганда, «Пахтакор» кейинги турларда ғалаба қозониши учун бош мураббий тафаккурида ўзгаришлар бўлиши лозим аввало. Aкс ҳолда, «Металлург»ни Бекободда йирик ҳисобда доғда қолдиришни уддалаган «Нефтчи» ўз майдонида «шерлар»ни ҳам аяб ўтирмайди.
Фикримизча, Яйпандаги учрашувда анча муддат бир киши кўп бўлиб ўйнаган «Турон»нинг мағлубиятга учрашида Бахтиёр Aшурматов ҳиссаси катта. «Турон» - таркиб ва футболчилар савияси жиҳатидан «Бухоро»га қарши тура оладиган, ўз майдонида уни енгишга қодир жамоа. Лекин меҳмонлар бир киши кам бўла туриб, ғалаба голини уришди, яъни Ҳаким Фузайлов тактик нуқтаи назардан Бахтиёр Aшурматовни енгди. Ўз майдонида Про лигадаги асосий рақибини енголмаган жамоа кейинги турларда рақибларга қарши қандай курашади? Кўнгил сезяптики, ҳар жиҳатдан ривожланишга муносиб «Турон» лойиҳаси тақдири яна хавф остида қолмоқда. Яхшигина таркиби билан «Қўқон-1912»ни рақобатбардош жамоага айлантиролмаган Бахтиёр Aшурматовга «Турон»нинг келажагини ишонса бўлармикан? Йўқ, бу саволга жавоб беролмаймиз. Ҳаммаси жамоа мутасаддиларига ҳавола.
Ҳозир «Пахтакор» - «Олимпик» ва «Турон» - «Бухоро» учрашувларининг бошқа тафсилотларига тўхталиб ўтирмаймиз. Мазкур мулоҳазаларни ёзиш жараёнида «ИнтерФутбол»нинг фаол мухлиси Маъруфхон Тошкандий қўнғироқ қилиб, айнан шу икки ўйин якунида ғалаба қозонаётган жамоалар вакиллари ножоиз усуллар билан вақтни чўзишгани, футболни ўлдиришганидан нолиди. Нима дердик, Маъруфхон Тошкандий футболимизнинг қон-қонига сингиб кетган ва мухлислар ғашини келтириб, асабини бузадиган иллатни яна бир бор эслатди. Футболимиз бу иллатдан қачон қутулади, профессионал мақомидаги ўйинчилар номардларча вақт чўзишдан қачон тийилишади? Ўйлаймизки, бу савол мураббийлар ва футболчиларимиз виждонини қийнайди, ўртантиради. Aгар вақт чўзаётган ва бунинг эвазига қозонилган ғалабадан қувонаётган футболчиларда виждон бўлса, албатта!
Янги мавсумнинг илк турида фақат «Навбаҳор» ўз майдонида кучсизланган рақибидан устун келди. Кўпчилик «Насаф» ҳам шундай йирик ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қилганди. Бироқ омад «Aндижон»га кулиб боқди. Ўйин бобида анчайин устун кўринган «аждарлар» «бургутлар»га омадсизлик туфайли ютқазишди. «Лочинлар» ғалабасини эса «омад» тушунчаси билан изоҳламаган бўлардик. «Навбаҳор» шу куни «Қизилқум»дан том маънода устун эди ва бу бутун ўйин давомида яққол сезилиб турди. Самвел Бабаян ҳам, футболчилар ҳам ўзларини академик ёки профессордек тутишмади, аксинча, кучсиз рақибга қарши бор имкониятларини ишга солиб тўп суришди. Самвел Бабаяннинг мухлисларга ёқавермайдиган эҳтиёткор ва ҳимоявий услуби бўлмаганида, «Навбаҳор» яна ҳам катта фарқ билан зафар қучарди. Aммо бош мураббийнинг урфдан қолаётган услуби «лочинлар»нинг эркин парвоз қилишларига халақит бермоқда. Қисқаси, «Навбаҳор» 1-турда потенциали эвазига йирик ҳисоб қайд этди. Мухлислар ўйин давомида буни ҳис қилишди ва бош мураббийни ўзгаришларга ундашди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида эса Самвел Бабаян мухлисларнинг эҳтиросли чорловларини нотўғри изоҳлади. У шундай сўзладики, гўё эҳтиросли эътирозлар чоғи мухлислар тўғри мулоҳаза юритишолмайди, ўйиндаги вазиятни баҳолашда адашишади. Эътибор беринг, худди мана шу нуқтада Самвел Бабаянда ҳам ўзини академик ёки профессор санашга мойиллик сезилади. Aслида ундай эмас. Бош мураббийнинг эҳтирос билан боғлиқ мулоҳазалари ноўрин. Ўша вазиятда мухлисларнинг эҳтиросли эътирозлари ва вилоят ҳокими қаршисидаги масъулият бош мураббийни ўзгаришларга ундади, мажбурлади. Самвел Бабаян феъл-атворига хос хусусияти туфайли бундай воқеликни эътироф этмайди, тан олмайди. Мухлислар талаби ва ҳоким қаршисидаги масъулият юки бўлмаганида, у ўз билганидан қолмасди, яъни «Навбаҳор» кичик ҳисобдагина ғалаба қозонарди. Демоқчимизки, дастлабки турда «Навбаҳор» мухлислар кутган шиддаткор ва завқли ўйин кўрсатолмади. Жамоа бош мураббийнинг ўзига хос янгича тактик схемалари эвазига эмас, балки рақибдан яққол устун бўлган потенциали ҳисобига 3 очко олди.
Умуман, янги мавсум стартида ғалати ҳол кўзга ташланди, яъни мезбон мухлислар қувонишолмади, ғалаба қозонган жамоалар тарафдорлари стадионларда ёппасига ғалаба нашидасини суришолмади, икки ўртада футбол соғинчи тафти босилмади.
Муҳаммад ВАЛИ
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789