Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"

Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"

Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Жамоа яхши ҳолатда. Миллий терма жамоа сафида иштирок этган футболчилар яхши жисмоний ҳолатда ва яхши кайфиятда қайтиб келдилар. Ихтиёримизда қолган футболчилар ҳам ҳафта давомида яхши ишладилар. Биз ўтган ўйиндан олинган яхши  кайфиятни давом эттиришимиз керак.

Бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди. Биз бу дварни яхши натижа билан бошлашни хоҳлаймиз. Эртанги ўйиндан ижобий натижа кутмоқдаман ва чиройли ўйин кўрамиз деган умиддаман. "Мбаппенинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар борми? Қандай аҳмоқона савол! Мен бундай деб ўйламайман. Мен уни бахтли кўраман, у бу ерда эканлигидан хурсанд. Бу мавзудаги тахминлар менга жуда хунук туюлади. Ҳар бир ҳужумчи ёмон серияга эга бўлади. Гол уролмаса, хафа бўлишади. Кўряпманки, Мбаппе машғулотлардан хурсанд ва катта мотивацияга эга. Салбий фикрлар эртами-кечми тугайди. Эртага Мбаппе ажойиб ўйин ўтказади. Эртами-кечми у ўзини кўрсатади", - деди Анчелотти матбуот анжуманида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.