АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Металлург» қолган жамоалардан фарқли равишда хорижда эмас, тараддудни ўзимизда олиб бормоқда.
Бекободликлар ўтган ҳафтада «Сурхон» ва «Динамо»га қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга чиқишди. Табиийки юртимиздаги иқлим шароити тўлиқ шуғулланишга имкон бермаяпти. Шу боис жамоа бор йўғи икки маротаба табиий майдонда ўйин ўтказди. Луисма Эрнандес ўтган йилги таркибдан айрим футболчиларни сақлаб қолган ҳолда бир нечта ижрочиларни қўшиб яхши жамоа тузишга ҳаракат қиляпти. 2022 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида жамоага қўшилган Босния ва герцоговиналик легионер - Керим Палич тайёргарлик жараёнлари ва клубдаги шароитлар, мамлакатимиз футболи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Керим янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?
- Об-ҳаво айрим муаммоларни юзага келтирганини ҳисобга олмасак, ҳаммаси яхши кетмоқда. Машғулотлар аниқ дастур асосида олиб бориляпти. Энг муҳими жамоадаги барча футболчилар соғлом. Бошқача шароитда шуғулланганимизга қарамай жиддий жароҳатлар кузатилгани йўқ.
- Жамоа муаммоларга дуч келмадими?
- Юқорида айтганимдек саломатликдан бошқа ҳамма нарсанинг иложини топиш мумкин. Янги мавсумга жароҳатларсиз етиб бориш муҳим ҳисобланади. Чемпионат ҳали узоқ давом этади.
- Раҳбарият натижаларни яхшилаш йўлида қандай иш олиб боряпти?
- Ўйлайманки, раҳбарият аъло даражада ишламоқда ва улар клубни юқори даражага олиб чиқадиган ажойиб режага эга. Бу мавсумда натижалар яхшироқ бўлади, деган умиддаман. Таркибга бир нечта янги ўйинчилар олиб келинди, баъзи футболчилар жамоада қолишди. Натижа қандай бўлишини эса вақт кўрсатади. Йил якунида турнир жадвалига қараб баҳо берамиз.
- Жамоада ҳар томонлама профессионал, ёшларни ортидан эргаштира оладиган футболчи сифатида кимни кўрсатган бўлардингиз?
- Мен барча футболчилар меҳнаткаш ва профессионал эканлигига ишонаман, чунки мураббий Луисма биздан айнан шуни талаб қилмоқда. Менга Александр Лобанов энг кўп ёрдам қўлини чўзади, гарчи у бизнинг энг тажрибали ўйинчимиз бўлса ҳам. У майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам маслаҳатларини аямайди. Бундай футболчилар жамоада кўп ва барчаларини қаттиқ ҳурмат қиламан. Улардан керакли нарсаларни олишга уринаман.
- Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган ҳамюртларингиздан кимларни биласиз?
- Самир Бекрич «Бунёдкор»да яхши ўйин кўрсатган, дея оламан. «Насаф»да Дилавер Харис ва Семир Смайлагич ҳам ёмон ўйнашмаган.
- Ўзбекистондаги майдонлар ҳақида фикрингиз қандай? Қайси майдонда ўзингизни қулай ҳис қилиб завқланиб ўйнагансиз?
- Албатта, биринчи галда ўз майдонимиздаги ўйинларда. Лекин Ўзбекистонда ҳавоси яхши бўлган ажойиб стадионлар бор. Бу борада Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Локомотив» стадионларини алоҳида эътироф этган бўлардим.
- Ўзбекистон чемпионати даражаси ҳақида нима дея оласиз?
- Суперлиганинг ўзи ҳақида фикрларим ижобий. Фикримча, чемпионат анча яхши даражада. Лигада яхши савиядаги жамоалар кўп: яхши инфратузилмага эга бўлган жамоалар кўпчиликни ташкил этади. Бу эса савияни янада оширади.
А.ИСКАНДАРОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789