АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Европа чемпионати арафасида Франция терма жамоаси Люксембург билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Ана шу учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Килиан Мбаппе «Реал Мадрид» ҳақида кўпчиликни қизиқтирадиган саволларга жавоб берди.
«Реал Мадрид» ҳақида
- Матбуот анжуманини бошлашдан олдин, мен бир неча сўз айтмоқчиман. Ҳамма аллақачон янгиликларни эшитган - бу расмий, мен ҳеч бўлмаганда кейинги беш мавсумни «Мадрид» ўйинчиси сифатида ўтказаман. Бу мен учун катта завқ ва азалий орзуларимнинг амалга ошишидир. Мен бахтлиман, енгил тортдим ва ниҳоятда ғурурландим.
Бугунги ҳолати ҳақида
- Мавсум охирида камроқ ўйнадим, сабабини эса ҳаммангиз биласиз. Аммо ҳозир мен олдинги формамга қайтиш ва терма жамоамга Еврода ғолиб чиқишига ёрдам бериш учун тинимсиз машқ қиляпман.
«ПСЖ» ҳақида
- Клуб катталари бу мавсум умуман ўйнамаслигимни айтишди. Луис Энрике ва Луис Кампуш мени қутқаришди, уларсиз мен майдонга чиқолмасдим. Бу ҳақиқат, шунинг учун мен ҳар доим клуб бош мураббийи ва спорт директоридан миннатдорман. Мен танқидни қандай эшитишни биламан. Аммо ўз ишимни бошқалардан кўра яхшироқ таҳлил қила оламан, бу мавсумда мен ўз стандартларимдан пастроқ ўйнаганимга ишонаман. Аммо ўйнаганим ғурурланиш учун сабаб бўлди. Ишончим комилки, кейинги мавсумда бундай ўйиндан мамнун бўлмайман.
«ПСЖ»даги норозиликлар ҳақида
- Мен «ПСЖ»да бахтсиз эмасдим. Шундай клубга тупуриб, бахтсиз эканлигимни айтиш инсофдан бўлмасди. Аммо мени хафа қилган лаҳзалар бўлди, буни кўрсата олмадим, чунки мен жамоанинг етакчиси эдим ва тушкунликка тушган одамга эргашишнинг иложи йўқ эди. Мен катта босимни бошдан кечирдим, лекин ҳаётда жиддийроқ нарсалар бор. Бу футбол - мен ўйнаганим учун яхши маош оламан. Фабрикаларда ишлаётган кўпчилик одамлар эса сезиларли даражада кам маош олишади. Шундай қилиб, мен ўз позициямда шикоят қилишни одобсизлик деб биламан - менинг тарбиям шундай.
Қўллалашлар ҳақида
- Жуда кўп хабарлар ва табриклар олдим, ҳаммасини ўқишга имкон бўлмади, лекин Криштиану Роналду, Серхио Рамос, Икер Касильяс ва бўлажак жамоадошларим мени табриклаганликларини кўрдим - жуда мамнунман. Барчаларидан миннатдорман ва янада юқорироққа чиқишга умид қиламан.
Евроми ёки ЖЧ?
- Менимча, Еврони ютиш жаҳон чемпионатидан кўра қийинроқ. Гуруҳ босқичидан бошлаб рақобат ўта қизғин. Охирги чемпионликка 24 йил бўлди - бу катта муддат, гарчи қўшимча босимни бошдан кечирмасак ҳам. Биз чиройли футбол намойиш этиш учун тайёргарлик кўришда давом этамиз.
Энрике ва Дешамнинг фарқи ҳақида
- Луис Энрике позицион футболни афзал кўради. У ҳамма нарсани назорат қилишни яхши кўради - бунга берилиб кетган. Дидье Дешам билан вазият бошқача, у тактик жиҳатдан қатъий, аммо ҳужумда эркинликни қолдиради. Бу эса сизга ҳар куни тажриба орттириш ва ўрганиш имконини беради.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789