Коман трансферга қўйилди

Коман трансферга қўйилди

«Бавария» мутасаддилари клубнинг франциялик легионери Кингсли Команни трансферга қўйди.

L’Equipe нашри хабарига кўра, клуб раҳбариятига 28 ёшли ҳужумкор футболчининг кейинги пайтда кўп жароҳат олаётгани қониқтирмаган. Улар янги бош мураббий Венсан Компани янги мавсумда Кингслига имконият бермайди ва унинг ўрнига янги ўйинчи Майкл Олисени ўйнатади, - деган қарорга келган. Якунланган мавсумда Кингсли Коман барча турнирларда 27та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист билан кифояланди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган ва трансфер суммаси бугунги кунда 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.