Dario Sport нашри хабар қилишича, 25 ёшли футболчини «Челси» харид қилмоқчи. Манбада ёзилишича, лондонликлар коталония клубига 60 миллион евро таклиф қилмоқчи. АПЛ клуби Кундега қизиқишига сабаб, жамоа сардори Рис Жеймснинг жуда кўп жароҳат олиши бўлмоқда. Кунде 2022 йилда «Севилья»дан «Барса»га кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у Ла Лигада 5та учрашувда 1тадан гол ва голли узатма амалга оширишга мувоффақ бўлди. Жюлнинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. «Трансфермаркт» портали уни 45 миллион еврога баҳоламоқда.